Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус — 2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда фаолият юритаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган 47 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд қатнашди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирокида келажак авлодни жисмоний соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, уларни жисмоний тарбия ҳамда спортга жалб этиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокамасига бағишланган учрашув ва йиғилиш бўлиб ўтди.
Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус — 2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда фаолият юритаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган 47 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд қатнашди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирокида келажак авлодни жисмоний соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, уларни жисмоний тарбия ҳамда спортга жалб этиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокамасига бағишланган учрашув ва йиғилиш бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
«Ноябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Тақдир сабоғи

06.11.2018

Тошкент шаҳрига хизмат сафари билан тез-тез бориб турардим. Орада пойтахтдаги хусусий фирмаларнинг бирида ишлайдиган курсдошим билан учрашиб, талабалик йилларимизни хотирлар эдик.

Унинг маоши яхшигина, тур­муш ўртоғи ҳам коллежда дарс берарди. Навбатдаги хизмат сафарим вақтида дўстимга телефон қилдим. Ҳол-аҳвол сў­рашганимиздан сўнг: "Ўртоқ, нега кўринмай кетдинг, бизни­кига кел, сени кутаман", деди. Ишларимни битириб, бозордан майда-чуйда олдим-да, ўртоғимникига ўтдим.

У мени кўриб хурсанд бўлди. Анчадан бери кўришмагандик. Дўстимнинг юзига разм солсам, қандайдир тушкун, ўйчан кай­фиятда эди. Чиройли безатил­ган дастурхон устида спиртли ичимликка ҳам кўзим тушди. Менинг бу савилга ҳеч ҳушим йўқ, ичимлик борича унинг их­тиёрида эди. Шишанинг ярми бўшагач, уни қайтар­моқ­чи бўлдим.

— Шу ичкиликни ким чиқарган ўзи, рўзғорингдан бараканинг қочишига ҳам, обрўйингнинг бир пул бўлишига ҳам ана шу заҳру заққум сабаб бўлади, — дедим.

Ичкилик унинг иродасини син­дириб бўлган, сўзлари, фикр­лари чалкашиб борарди. Авва­лига гапим унга ёқмади, ше­килли юзини терс буриб олди. Унинг аҳволини тушунга­ним учун ҳам индамадим, кейин ташқа­рига бироз айланиб ке­лишни таклиф қилдим. Дўстим ҳовлиси сари йўл бошлади. Ҳаво салқин ва тоза, куз ём­ғи­рининг нафаси уфуриб турарди. У юз-қўлла­рини ювди, ёқимли ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олди, чеҳ­раси бироз очилди. Сўнг икки­миз боғдаги хазонлар қоплаган кичик сўрига ўтирдик. Курс­дошимнинг аҳволига кую­ниб, аста гап бошладим:

— Энди ўйлаб кўр, енгил-елпи ҳаётга интилиш, ўз нафсига эрк беришнинг оқибати доим аянч­ли бўлган. Шунинг учун вақтида эсингни йиғ, ҳали болаларинг ёш, ўзинг кучга тўлган, ғайратли йигитсан. Тақдиринг ўз қўлинг­да, уни арзимаган кайфу сафога алмашма. Сенга жоним ачига­нидан гапиряпман.       

У узоқ вақт жим бўлиб қолди.

— Тўғри айтасан, эр-хотин — иккимиз ҳам ишлаймиз, лекин маошимиз у ойдан бу ойга аранг етади. Уйда ҳар куни уриш-жан­жал. Бу машмашалар ўзимнинг ҳам жонимга тегди. Бўлди, сенга сўз бераман. Бугундан бошлаб ташлайман шу балони, — деди қатъий оҳангда.

Бир йилдан сўнг яна Тош­кентга борганимда, ўртоғимни йўқлаб уйига йўл олдим.

— Сен кетгач, гапларингни кўп ўйладим, — деди менга меҳр билан боқаркан. — Бундан таш­қари, яна бир воқеа менинг ўзгаришимга сабаб бўлди. Бир куни ҳамкасбим Чирчиқ шаҳри­га бирга боришимизни илти­мос қилди. Укаси ўша ердаги наркология деспансерида даво­ланар экан. Шифохонага бор­дик, у ичкарига кириб кетди. Бироздан сўнг укаси билан бирга чиқди. Бу йигитни кўриб, ҳайратда қолдим: жуда озғин, ёш бўлса-да, дўстимдан қари кўринар, қўллари тинимсиз тит­рарди. У билан тезда хайрла­шиб, йўлга тушдик.

Йўл-йўлакай ҳамкасбим сўз бошлади: "Укам энди ўттизга кир­ди. Аҳволини эса кўриб ту­рибсан. Спиртли ичимлик ичма­са туролмайдиган аҳволга туш­ди, ҳафталаб, ойлаб ичди. Оқибатда уни назорат қила ол­май қолдик. Докторлар унинг ичкилик­ни буткул ташлаб кети­ши муш­куллигини айтишяпти. Ҳаммаси ўзининг иродасига боғлиқ экан. Энди қандай йўл тутишга ҳай­ронман". Ҳамкасбим оғир хўр­синди. Мен эса ўзимга сабоқ чиқардим. Бу кетишда мен ҳам шу аҳволга тушаманми? Бу кўча­нинг охири шу ерми? Йўқ, мен бундай ҳаётга лойиқ эмасман.  

Дўстимнинг сўзлари самимий ва таъсирчан, юрагининг туби­дан чиқарди. Биз ҳозир ҳам ҳар йилда бир неча бор кўришиб турамиз. Энди у бутунлай бошқа одам: чидамли, сабрли, кучли.


Суннатулло ШОДИЕВ,

Навоий шаҳри.


"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар



Топ рейтинг www.uz

фотогалерея