Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус — 2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда фаолият юритаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган 47 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд қатнашди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирокида келажак авлодни жисмоний соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, уларни жисмоний тарбия ҳамда спортга жалб этиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокамасига бағишланган учрашув ва йиғилиш бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
«Ноябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Фарзанд тарбияси жамият ривожида муҳим

02.11.2018

Аждодларимиз оилада фарзанд тарбиясининг негизи сифатида ахлоқий учлик: эзгу ният — сўз — иш бирлигини уйғунлаштиришган. Мазкур негизни кейинчалик луғатимизга кириб келган "виждон" сўзи билан ҳам ифодалаш мумкин.

Кўҳна тарбиявий тизим ҳо­зирги кунларда биз тўқнашган ахлоқий, маданий, жисмоний, экологик муаммоларни бар­та­раф қилиш нуқтаи назаридан бебаҳодир. Зардуштийлик ах­лоқли кишининг соғ-саломат, кучли бўлиши кераклигини уқ­тириш билан бирга унинг маъ­навиятига асосий эъти­бор­ни қаратган. Жумладан, аёл кишига ҳурмат, уни эъзоз­лаш, она сифатида қадрлаш ғоялари марказий ўринлардан бирини эгаллаган. Демак, бу ғоя ёш авлодга кундалик тур­мушда, боланинг намунавий сиймоси орқали ижтимоий тар­бияда изчил сингдириб борилган.

Ота-онанинг фарзанд олди­даги бурчи ниҳоятда катта ва масъулиятлидир. Боланинг келажакда қандай маънавият эгаси бўлиши кўп жиҳатдан ота-она, улар берган тарбияга боғлиқ. Шу боис, ҳар бир ота-она ўз бурчини тўлиқ ҳис эти­ши керак.

Бола маънавиятини шакл­лан­тиришда оиладаги муҳит муҳим аҳамиятга эга. Масалан, оила­даги меҳр-муҳаббат туйғу­сидан маҳрум бўлган киши ўз яқини, юртдоши, Ватанини ҳурмат қилишга қодир бўл­май­ди, одам­ларга яхшилик қила олмайди. Аксинча ҳолатда бола­нинг ҳис-туйғулари на­моён бўлиши, унинг маънавий эҳтиёжлари шакл­ланиши ва амалга ошиши учун ёрдам беради.

Шу билан бирга, ота-оналар ҳаётнинг муҳим аҳамиятли ҳо­латларида фарзандларига ёлғон сўзламаслиги керак. Бола ҳар қандай ёлғон, алдаш, сохтакорликни тез сезади. Ҳам­ма вақт тўғри жавоб бе­ришдан қочмаслик ёки болага билдиришнинг маълум бир чегарасидан нарига ўтмаслик лозим. "Буни билишга ёшлик қи­ласан" ёки "Буни сен бари­бир тушунмайсан" каби жум­ла­лар эса бола шахсининг ул­ғайишига салбий таъсир кўр­сатади. Демак, болани сўз би­лан тарбиялашда ҳам катта­лардан алоҳида эътибор талаб этилади.

Фарзандлар кўз ўнгида меҳ­нат билан кўпроқ шуғулланиш керак. Улар буни дастлаб ўйин жараёнида, кейинчалик мус­та­қил бажаришга ҳаракат қили­ша­ди. Болалар ҳаётидан даб­да­ба, қашшоқлик, алкоголни истисно қилиш ҳам уларнинг бар­камол авлод бўлиб улғайи­ши­да жуда зарур.

Қисқача айтганда, оила бир қанча функцияларни бажара­диган ижтимоий институт ҳи­собланади. У ривожланса, мус­таҳкамланса, ўзимизга ҳам, жа­миятга ҳам фойдали бў­лади.

Саида ИСРОИЛОВА, 

"Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси етакчи мутахассиси.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея