Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус — 2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда фаолият юритаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган 47 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд қатнашди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирокида келажак авлодни жисмоний соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, уларни жисмоний тарбия ҳамда спортга жалб этиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокамасига бағишланган учрашув ва йиғилиш бўлиб ўтди.
Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус — 2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда фаолият юритаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган 47 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд қатнашди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирокида келажак авлодни жисмоний соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, уларни жисмоний тарбия ҳамда спортга жалб этиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокамасига бағишланган учрашув ва йиғилиш бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
«Ноябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Куз-қиш мавсуми: таълим муассасалари унга тайёрми?

06.11.2018

Жорий йил октябрь ойининг бошиданоқ мамлакатимизда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши, айрим ҳудудларда қор ва ёмғир ёғиши кузатилди. Бу эса ўз навбатида куз-қиш мавсумига ҳозирликни янада жадал олиб боришни талаб этди.

Биринчи навбатда, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари ҳамда соғлиқни сақлаш тизими объект­ларида мавсумга тайёргарлик бўйича барча зарурий чоралар­ни кўриш, бино ва иншоотларнинг иситиш тизимини тайёр ҳолатга келтириш муҳим вазифалардан саналади.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти то­мо­нидан 2018 йил 12 июлда "Республика иқтисодиёт тар­моқлари ва ижтимоий соҳаларни 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъмин­лаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори эълон қилинди.

Айни пайтда ҳудудимизда маз­кур меъёрий ҳужжатнинг иж­росини таъминлашга ало­ҳи­да эътибор қаратилиб, бу бо­рада барча муассасаларда муайян ишлар амалга оши­рилди.

Хусусан, жорий йилги мав­сум­га тайёргарлик кўриш мақ­садида вилоятимиздаги 87 та таълим муассасасининг жорий таъмирланиши, бир қанча умум­­таълим мактабларига те­гишли 31 дона иситиш қо­зон­ларини алмаштириш ҳамда ўқув муас­са­саларини 9944 тон­надан ор­тиқ кўмир ёқил­ғиси билан таъ­минлаш ишлари ни­ҳоясига ет­казилди. Биргина Нав­баҳор ту­манида фаолият юритаётган умумтаълим мак­таб­лари учун 1470 тоннага яқин кўмир ёқил­ғиси жамға­рил­ган.   

Ўқувчиларнинг барча ша­роит­ларга эга бўлган синф хо­наларида таълим олишини таъ­минлаш асосий вазифа­миздир, — дейди туман халқ таълими бўлими ходими Б. Қувонов. — Туманимиздаги барча таъ­лим муассасаларининг мав­сум­га шайлиги тўлиқ кўздан ке­чи­ри­либ, текширув жараён­лари­да аниқланган камчиликлар бар­­тараф этилди. Айрим умум­таълим мактабларининг иси­тиш қозонлари алмаштирилди. Кўмир ва брикет ёқилғиси ҳам жойларга ўз вақтида етка­зил­ган. Айни пайтда муассаса­лари­мизда иситиш тизими тў­лиқ ишлаяпти.

Дарҳақиқат, ёш авлодни ҳар жи­ҳатдан етук, соғлом ва бар­камол улғайтириш давлат сиё­сатининг устувор йўна­лиш­лари­дан бири ҳисобланади. Бунда сифатли таълим жа­раё­ни­ни ташкил этишдан тортиб ўқув муассасаларининг мод­дий-техник базасини мус­таҳ­кам­лаш ҳам муҳим ўрин эгал­лайди.

Вилоятимиздаги мактабгача таъ­лим муассасаларида жорий йилги куз-қиш мавсумига пухта ҳозирлик кўрилди. Бино ва ин­шоотларни жорий таъмирлаш, объектларнинг том қисмини мустаҳкамлаш, иссиқлик тизи­ми ҳамда қозонларни ал­маш­тириш каби чора-тадбир­лар­ни амалга ошириш учун 2,6 мил­лиард сўмдан ортиқ маб­лағ ажратилган. Мазкур мавсумда барча туман ва шаҳарларда фао­лият юрита­ёт­ган мактаб­гача таълим муас­сасалари учун 1014 тонна кўмир ва брикет ёқилғиси жамланди. Ушбу маҳ­сулотларга айниқса, Томди, Нав­баҳор, Нурота, Қи­зил­тепа туманларида эҳтиёж юқори бўлмоқда. 

— Туманимизда 13 та мак­таб­гача таълим муассасаси мав­жуд бўлиб, уларнинг 3 таси газ орқали иситилса, қолган­лари­да асосан кўмирдан фойда­ла­ни­лади, — дейди Нурота ту­мани мактабгача таълим бў­ли­ми мудири С. Ражабова. — Айни пайтда туман бўйича жами 213 тонна ёқилғи боғча­ларга етказилди. Болажон­лар­нинг ётоқ жойлари, ошхона ва машғулот ўтадиган хоналар­нинг етарлича иситилиши таъ­минланмоқда.

Ҳадемай изғиринли, қор-ём­ғирли кунлар бошланади. Бу даврда асосий вақтини ўқув муас­сасаларида ўтказаётган фарзандларимизнинг етарли билим олиши ва саломатлиги дои­мий назоратда бўлиши лозим. Шундай экан, бу мав­сумда ҳеч бир ҳолатни назар­дан четда қолдирмай, белги­ланган вазифаларни пухта ва аниқ бажариш, эътибор билан ён­дашиш бугунги куннинг му­ҳим талабидир.

Нигора РЎЗИЕВА,

"Дўстлик байроғи" мухбири.


"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар



Топ рейтинг www.uz

фотогалерея