Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус — 2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда фаолият юритаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган 47 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд қатнашди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирокида келажак авлодни жисмоний соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, уларни жисмоний тарбия ҳамда спортга жалб этиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокамасига бағишланган учрашув ва йиғилиш бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
«Ноябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Хавфсизлик — асосий мақсад

30.10.2018

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январда эълон қилинган "Гўшт ва гўшт маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ "Гўшт ва гўшт маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент" тасдиқланган эди. Мазкур меъёрий қоидалар мажмуасининг қабул қилиниши билан бундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, сотиш, сифати бузилганда йўқ қилишда ягона хавфсизлик талаблари ўрнатилди.

Ҳужжат колбаса, музлатилган гўшт, консерва каби 140 тур­даги гўшт маҳсулотларини ўз ичига олади. Уларни истеъ­мол­­чига етказиб беришда микробиологик, ветеринария-санитария, экологик хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиш талаб этилади. Шунингдек, сўйиш ва ишлаб чиқа­риш, қайта ишлаш, қадоқлаш, тамғалаш, сақлаш, ташиш, сотиш жа­раёнларида ҳам тегишли қоидалар белгилаб берилди.

Регламент амалга киритилгач, стандартлаштириш бўйича маҳсулот ва хизматларга доир илгари қабул қилинган нор­ма­­тив ҳужжатлар мажбурийлик хусусиятини йўқотади ҳам­да белгиланган тартибда қўлланилишида ихтиёрийлик касб этади. "Ўзстандарт" агентлиги ваколатли давлат ор­ган­лари билан биргаликда гўшт ва гўшт маҳсулотларини стан­дартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни қўллашда те­гишли ҳуқуқий ҳужжатларни аниқлаш юзасидан белгилан­ган тартибда чора-тадбирлар қабул қилади.

Мазкур регламент кундалик эҳтиёжимиз учун зарур ва ви­таминга бой гўшт маҳсулотлари хавфсизлигига бўлган та­лабларни тартиб солишнинг асосий тамойили бўлиб хиз­мат қилиши тайин. Зеро, унга мувофиқ 130 дан ортиқ стан­дарт­лар ихтиёрий равишда қўлланишга ўтади. Регламент эса расман эълон қилинган кундан бошлаб 18 ой ўтгач амал­га киритилади.

Айни кунда Навоий стандартлаштириш ва метрология бош­­­қармаси томонидан аҳоли ҳамда хўжаликлар аъзолари ўртасида, тадбиркорлик субъектларида ҳужжатнинг мақ­сади, мазмуни ва қўллаш тартиби тарғиб қилинмоқда. Ўй­­лай­миз­ки, соҳа билан алоқадор юртдошларимиз унга тў­лиқ амал қи­лишади ва хавфсизликни таъминлаб, тур­му­шимиз фа­ро­­­­вон­лигини оширишда муносиб ҳисса қўшадилар.

М. КАСИМОВ,

бошқарма мутахассиси.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея