Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус — 2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда фаолият юритаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган 47 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд қатнашди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирокида келажак авлодни жисмоний соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, уларни жисмоний тарбия ҳамда спортга жалб этиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокамасига бағишланган учрашув ва йиғилиш бўлиб ўтди.
Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус — 2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда фаолият юритаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган 47 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд қатнашди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирокида келажак авлодни жисмоний соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, уларни жисмоний тарбия ҳамда спортга жалб этиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокамасига бағишланган учрашув ва йиғилиш бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
«Ноябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Энди интернет орқали ер участкасини сотиб олиш мумкин

16.10.2018

Мамлакатимизда тадбиркорликни жадал ривожлантириш, айниқса, соҳага ортиқча вақт, қоғозбозлик ва бюрократик тўсиқларнинг олдини олишга қаратилган инновацион технологияларни татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Респуб­ли­каси Президенти Шавкат Мирзиёев­нинг 2018 йил 20 апрелда эълон қилинган "Тадбиркорлик ва шаҳар­созлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участ­каларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаш­ти­риш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қаро­ри тад­бир­­корлик ва шаҳарсозлик фаолия­ти­ни амалга ошириш учун ер участкалари­ни бериш механизмини тубдан такомил­лаш­тириш, шунингдек, тадбиркорлик субъ­ектлари билан ўзаро муносабатлардаги бюрокра­тик тартиб-таомиллар ва тўсиқлар­ни қисқар­тиришга хизмат қилмоқда. Маз­кур қарорга асосан 2018 йил 1 июлдан бош­лаб юридик ва жисмоний шахсларга тад­бир­корлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдонча­си­да электрон аукцион орқали амалга оширили­ши қатъий белгилаб қўйилди.

Ер участкаларини электрон аукционга чиқа­риш ишлари Ўзбекистон Республика­си Ва­зир­­лар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги "Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участ­каларини доимий фойдаланишга бериш­нинг замонавий ва шаффоф механизмла­рини жорий этиш чора-тадбирлари тўғри­си­да"ги қарорининг 1-ило­васи билан тас­диқланган "Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участ­ка­ларини электрон аукцион орқали дои­мий фойда­ланишга бериш тар­тиби тўғри­сида Низом" талаблари асосида амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти­нинг 2018 йил 11 сентябрдаги "Ҳудудларда тад­биркорлик ташаббуслари ва лойиҳа­ларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қаро­рига асосан, аукцион савдоларига қўйила­ди­ган ер участка­лари тадбиркорлик субъ­ектларининг аниқ инвес­ти­ция ва ижтимоий маж­бу­риятларини белгила­ган ҳол­да савдо­га қўйи­лиши белгиланди.

Юқоридаги қарорларнинг ижро­сини таъ­минлаш бўйича Навоий вилоят "Ермулк­кадастр" давлат корхонасининг шаҳар ва туман филиаллари томонидан 2018 йил 15 октябрь ҳолатига "YERELEK­TRON" ААТга 540 та ер участкаси таклифи киритилган бўлиб, шундан 146 та объект аукцион савдоларига қўйилди.

Жумладан, Зарафшон шаҳри ва Карма­на туманида 28 тадан, Қизилтепа тума­ни­да 26 та, Хатирчи туманида 17 та, Учқудуқ тумани­да 12 та, Нурота тумани­да 11 та, Навоий шаҳ­ри ҳамда Конимех ва Навбаҳор туман­ларида 7 тадан, Томди туманида эса 3 та объект аукцион савдоларига чиқарилган.

Бундан ташқари, қарорга мувофиқ, дои­мий фойдаланишга бериладиган ер участ­калари­ни ажратиш бўйича материалларни йиғиш ва ваколатли ташкилотлар билан келишиш тар­тиб-таомилларини бажариш бўйича автомат­лаштирилган ахборот тизи­ми йўлга қўйилди. Интернет тармоғида электрон онлайн-аук­ционлар ташкил этиш марказининг e-auksion.uz веб-сайти ишга туширилди.

Ушбу сайт орқали ҳар қандай тадбиркор ва бизнес юритиш истагида бўлган фуқа­ро­нинг онлайн-аукционларда иштирок этиш имкония­ти яратилди. Бунинг учун элек­трон рақамли имзо билан тасдиқлан­ган электрон аризани бериш ва лойиҳа­нинг бошланғич тўлов пулини киритиш кифоя. Бундан ташқари, бевосита аукцион­ни ўтказиш ва ғолибни аниқлаш жа­раёни махсус дастур орқали амалга ошири­ли­ши, унга ташқаридан аралашишнинг мут­лақо имкони бўлмаслиги мавжуд муаммолар­ни бартараф этиб, тадбиркорлик ривожини янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз.

П. Камолов,

вилоят "Ермулккадастр" ДК бош мутахассиси.


"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар



Топ рейтинг www.uz

фотогалерея