Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус — 2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда фаолият юритаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган 47 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд қатнашди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирокида келажак авлодни жисмоний соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, уларни жисмоний тарбия ҳамда спортга жалб этиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокамасига бағишланган учрашув ва йиғилиш бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
«Ноябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Навоийнинг "Мард ўғлон"и

02.11.2018

Ўзбек йигит-қизларининг жаҳон ареналарида эришаётган ғалабалари шарафига давлатимиз мадҳияси янграб, байроғимиз баланд кўтарилганда барча юртдошларимиз қалбида озод ва обод Ватанимизга меҳр ошиб, ғурур, ифтихор туйғулари жўш уради.

Вилоят якка кураш спорт турларига ихтисос­лаш­ти­рилган болалар ва ўсмир­лар спорт мак­табининг тарбияланувчиси Истам Қуд­ратов қўлга киритаётган ютуқлар барча­миз­ни қу­вон­тиради. У Навоий давлат кончилик инс­титутида таҳ­сил олган. Ўқув жараёнидан таш­қари сам­бо­га меҳр қўйиб, мазкур спорт тури би­лан жид­дий шуғулланиб борди.

Тинимсиз машқларда ёш курашчининг иро­да­си мустаҳкамланиб, машаққатли меҳнати ўз са­­марасини бера бошлади. 2011 йилда Лит­вада, 2015 йилда эса Марокашда ўтказилган жа­ҳон чемпионатларида қатнашиб, шоҳсупага кў­та­рилди. Шунингдек, 2012 йили Тошкент шаҳрида, 2016 йилда Туркманистонда бўлиб ўт­ган Осиё чемпионат­лари­да ҳам муваф­фа­қиятли иштирок этди.

Жорий йил спортчимиз учун янада омадли бўлди. Спортда эришган ютуқлари ва иш фао­лия­тидаги ташаббускорлиги, меҳнатсеварлиги эътиборга олиниб, у давлат мукофоти — "Мард ўғлон" кўкрак нишони билан тақдир­ланди.

Жисмоний ва маънавий етук, умуминсоний ҳам­да миллий қадриятлар руҳида тарбия топа­ётган бу каби ёшлар мамлакатимиз номини дунё­­га танитишига шубҳа йўқ.

Ч. ЭРГАШОВ,

ўқитувчи.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея