Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус — 2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда фаолият юритаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган 47 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд қатнашди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирокида келажак авлодни жисмоний соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, уларни жисмоний тарбия ҳамда спортга жалб этиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокамасига бағишланган учрашув ва йиғилиш бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
«Ноябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Излаган имкон топар

03.10.2018

Ўртачўл... Бугун бу ерни чўл демайсиз. Йўлнинг бир томонида пахтазор, бир томонида эса такрорий экинлар барқ урган. Ҳудуддаги "Нуриддин" фермер хўжалиги раиси Сайфулла Жумаев деҳқончиликнинг ҳадисини олган инсон. У оиласи билан бу ерларга кўчиб келганига 30 йил бўлди. Ўша пайтларда чўл шароитига мослашиш анча қийин кечганди.

— 2000 йилда 12 гектар ер олиб, фермерликни бош­лаганман, — дея  фао­лияти­нинг илк йил­ларини хотир­лайди фер­мер. — Ав­ва­лига бироз чў­чидик. Не­гаки, чўл шароитида деҳ­қон­чиликни йўлга қўйиш­нинг машақ­қа­ти икки ҳис­са ортиқ. Оила­миз билан тунни кунга, кун­ни тунга улаб меҳнат қил­дик. Даст­лабки хирмони­миз салмоқ­ли, баракали бўл­ди. Ишла­ри­миз эса йил сайин ривож топди. Кейин­чалик тур­ли техникалар сотиб олдик, еримизни ҳам кенгайтир­дик.

Дарҳақиқат, тинимсиз меҳ­нат ва изланиш ўз са­ма­раси­ни берди. Бугун фер­мер хўжа­ли­ги тасарру­фи­даги экин май­­до­ни 70 гек­тарга етган. Шунингдек, 77 гектар яйлов ҳам мав­жуд. Жорий йилда 27 гектар майдонда пахтанинг "Бухо­ро-6" нави парвариш­лан­­ди. Айни пайтда ҳосилни йиғиб олиш авжида. Те­рим­чилар учун барча ша­роитлар яратил­ган: уларга қулай ётоқ жойла­ри ҳозир­ланган, озиқ-овқат билан таъминлаш ва дам олиш вақтини мазмунли таш­кил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.  

Хўжаликнинг табиий ша­роити­ни ҳисобга олиб, 15 гек­тар майдонга тариқ, мош, сабзи, шолғом каби экинлар экилган. Ҳадемай, ҳосил йиғиб олингач, улар­нинг маълум қис­ми ходим­лар­га тарқатилса, қолгани маҳаллий бозорга чи­қа­­ри­лади. Ҳаракатда барокат бор, деган нақл бежиз ай­тилмаган экан. Эл дастурхо­нини тўкин қилаётган, чўл­ни бўстонга айлантираёт­ган ана шундай ватандош­ла­ри­миз­нинг борлиги фах­римиздир.

Э. АТОЕВ,

Қизилтепа тумани.  

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея