Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус — 2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда фаолият юритаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган 47 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд қатнашди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирокида келажак авлодни жисмоний соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, уларни жисмоний тарбия ҳамда спортга жалб этиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокамасига бағишланган учрашув ва йиғилиш бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
«Ноябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Миллий ва замонавий либослар намойиши

06.11.2018

Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Аёлларнинг кийиниш мадания­тини юксалтириш, улар ўртасида мил­лий ва замонавий руҳдаги, менталите­тимизга мос либослар андозасини тарғиб қилиш мақса­дида ташкил этилган танловда 10 нафар­дан зиёд дизайнер-тикув­чилар қатнашди.

Тадбирда иштирок этган вилоят ҳо­кими ўринбосари, Хотин-қизлар қўми­таси раи­си Н. Содиқова мамлакати­миз­да аёллар­га эҳтиром кўрсатиш, уларнинг жа­миятдаги ўрни ва нуфу­зини ошириш, ижодий сало­ҳиятини қўллаб-қувват­лаш ҳамда рағбатлан­тириш йўлидаги самарали ишлар хусусида тўхталди.

Иштирокчилар дизайнерлик фао­лия­ти, миллий либослар тайёрлашга замонавий ёндашув, соҳани ривож­лан­тиришга оид илғор тажриба ва таклифлар, шунингдек, етакчи аёл, талаба қиз, ижодкор аёллар тимсол­ларида либослар намойиши ҳамда эркин мавзу шартлари бўйича ўз маҳо­­ратини намойиш этдилар.

— ИИВ Навоий академик лицейида ўқиш билан бирга миллий ва замо­навий кўринишдаги либослар яра­тиш­га қизиқаман, — дейди Д. Қурбо­нова.Қизлар ўртасида урфга айла­ниб бораётган антиқа либосларни кўриб, баъзида миллийлигимиз би­роз унути­лаётгандек туюлади. Ўзли­гимизга хос миллий урфдаги либос­ларга зарур меъёр­ларни сақлаган ҳол­да замона­вий­лик сингдирилса, ҳақиқий нафосат ва гўзаллик намоён бўлади. Турли соҳаларда меҳнат қила­ётган аёлларга идорабоп кийим тикиш устида излан­дим. Либослар дизайни­ни яратишда уларнинг бежирим ва хушбичим бўлишига эътибор қаратдим.

Навоий шаҳридан Дурдона Тошқуло­ва биринчи, Зарафшон шаҳридан Комила Саидова иккинчи, Қизилтепа туманидан Зулфизар Fафурова учин­чи ўринни эгаллади ва танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Шунингдек, турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Ўз мухбиримиз.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея