Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус — 2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда фаолият юритаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган 47 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд қатнашди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирокида келажак авлодни жисмоний соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, уларни жисмоний тарбия ҳамда спортга жалб этиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокамасига бағишланган учрашув ва йиғилиш бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
«Ноябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Ватанни асрамоқ чин инсон бахти

19.10.2018

Навоий давлат кончилик инс­­ти­тутида "Диний экс­тре­мистик оқим­лар, миссио­нер­лик — давлат ва жамиятга таҳ­дид" мавзусида давра суҳ­бати ташкил этилди.

Олий ўқув юрти талабалари иш­­тирокида ўтка­зил­ган учра­шув­да Ўзбекистон Мусул­монлар идораси, вилоят ҳо­кимлиги, Дав­лат хавфсизлик хизмати ва ички иш­лар бош­қар­ма­лари масъ­ул хо­дим­­лари иш­тирок этди.

Давра суҳбатида мамлака­ти­­мизда ёш­ларга оид давлат сиё­сатини амалга оши­­риш­да ўсиб келаётган авлодни соғ­лом ва баркамол инсонлар этиб камолга етказишга алоҳида эъ­ти­бор қа­ратилаёт­ганлиги таъ­кид­­лан­ди. Шунингдек, тад­бир­да динни сиёсийлаштириш ва сох­талаш­тириш орқали жамият­да­ги ижти­моий барқарорликни издан чиқа­риш­га қаратилган ҳар қан­дай ҳаракат­нинг олдини олиш маса­ла­лари муҳо­кама этилди.

— Терроризм ва дин ниқо­би­да­ги сиё­сий экстремизм — мил­лий, этник, ди­ний ва ҳудудий ху­сусиятини йўқотиб, халқаро муам­мога айланди, — дейди ви­лоят бош имом-хатиби Т. Рў­зиев. — Ахборот техноло­гия­­лари­нинг ривож­лангани, Ин­тер­нетдан фойдаланувчилар сони кўпайгани сари ёшларни ёт ғоя­лардан, турли таҳдид­лар­дан асраш то­бора муҳим вази­фа­­га айланмоқда. Эндиликда ёш­­лар тарбияси билан бевосита боғ­лиқ бўлган бу иш нафақат оила, таълим муассасалари, қо­ла­­вер­са, кенг жамоат­чилик зим­ма­сига ҳам катта масъулият юк­ла­моқда. Муқаддас ислом дини­нинг асл моҳиятини бил­маган ҳолда ай­рим жангари тўдалар­нинг сохта ғояларига эргашаёт­ган ёш­лар танлаган йўли сароб эка­нини аф­суски, кеч англаб ет­моқда. Аслида, улар Имом Бу­хо­рий, Имом Термизий, Ба­ҳоуд­дин Нақшбанд сингари буюк алло­ма­лар ка­молга етган, диний илм юк­сак да­ражага кўта­рилган за­мин фар­зандлари ҳисоб­ланади. Бу ҳақ­да уларга кўпроқ гапи­риб бе­ришимиз, жаҳолатга қарши маъ­ри­фат билан кураши­ши­миз зарур.

Йиғилишда ҳуқуқни муҳофаза қи­лув­чи ташкилотлар мутахас­сис­лари дав­латимиз томонидан қабул қилинган экстремизмга қар­ши курашишга доир қонун ҳужжатлари, ушбу соҳадаги дав­лат сиёсатининг асосий йўна­лиш­­лари, экстремизм билан шуғуллан­ганлик учун жавоб­гарлик каби масалалар юза­си­дан маъ­лумот берди. Хавф­­сизликка таҳ­дид солувчи ва­зият­ларни бар­тараф этишга қара­тилган қонун ҳуж­жат­лари соҳада кўз­ланган мақ­­садларга эри­шишда муҳим омил бў­лаётгани қайд этилди. Хусу­сан, Ўз­­бекистон Респуб­ли­каси Олий Мажлиси Сенати то­мо­нидан 28 июнда маъқул­лан­ган "Экстре­мизмга қарши курашиш тўғри­си­да"ги Қонуннинг асосий ва­зифалари терро­ристик ҳара­кат­лар­дан шахс, жамият ва дав­лат­нинг хавф­сизлигини таъмин­лаш, конс­титуциявий тузумни ҳам­да мам­­лакатнинг ҳудудий ях­лит­лигини ҳимоя қилиш, фуқа­ро­ларнинг тинчлиги, миллат­лар­аро ва конфессиялараро то­тув­ликни сақлаш экани ҳақида сўз юритилди.

Учрашув сўнгида тўғри йўлдан адаш­­ганларнинг аянчли қис­мати ҳақида ҳикоя қилувчи ви­део­ролик намойиш этилди.

Хуршида НАРЗИЕВА,

"Дўстлик байроғи" мухбири.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея