Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус — 2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда фаолият юритаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган 47 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд қатнашди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирокида келажак авлодни жисмоний соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, уларни жисмоний тарбия ҳамда спортга жалб этиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокамасига бағишланган учрашув ва йиғилиш бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
«Ноябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Президентнинг халқаро ташаббуслари ўрганилмоқда

16.10.2018

Навоий давлат педагогика институтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатимиз Президентининг таклифига мувофиқ ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг ёшларга қўшма мурожаати мазмун-моҳиятини ўрганиш ва навқирон авлод ўртасида тарғиб қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлигининг ёшлар сиё­сати, ижтимоий ривожлантириш ва маъ­навий-маърифий ишлар котибияти ва институт раҳбарияти ташаббуси би­­­­лан ўтка­зил­ган тадбирда профессор-ўқитувчилар, та­лабалар ҳамда оммавий ахборот во­си­талари вакиллари қат­нашди.

Учрашувда вилоят ҳокими ўрин­бо­сари Ф.Солиев сўзга чиқиб, мамла­ка­тимизда ёшлар масаласига, уларнинг ҳу­қуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилаётгани, ўз иқ­­тидорларини намойиш этишлари учун кенг имкониятлар яратилгани ҳа­қида тўхталди. Жумладан, Ўзбекистон раҳбари 2017 йилда БМТ Бош Ассамб­леяси 72-сессиясида Ёшлар ҳуқуқлари тўғ­рисидаги халқаро конвенциясини иш­лаб чиқиш таклифини илгари сур­гани, жорий йил Циндао шаҳрида ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида эса, бе­во­сита Прези­ден­ти­­миз­нинг ташаб­буси би­лан ШҲТга аъзо дав­­латлар раҳ­бар­лари­нинг ёшларга қўш­­ма муро­жаати қа­бул қи­лингани мамлака­ти­мизда ўсиб ке­­­ла­ётган авлод вакил­лари­га нақадар ғам­хўрона муносабатни на­моён эти­ши­ни таъкидлади.

Шунингдек, давра суҳбатида институт раҳбарияти, ўқитувчи ва талабалар дав­латимиз раҳбарининг ёшлар маса­ла­сига доир илгари сурган ғоя ва та­шаб­­­буслари халқаро миқёсда қўллаб-қувватланаётгани, мамлакатимизда нав­­­­қирон авлодларнинг манфаат­лари­ни таъминлашга қаратилган мустаҳкам қонунчилик базаси яратилган ва бу саъй-ҳаракатлар ўзбек ёшларининг дунё миқёсида ўз ўрни ва мавқеига эга бўлишини таъминлашга замин яра­тиши ҳақидаги ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Хусусан, институт проректори С.Шо­диев ёшларни тўғри йўлга бошлаш, улар­нинг ёт ғоялардан асраш, тер­ро­ризм, экстремизм, диний радикализм каби бузғунчи оқимлардан ҳимоя қи­лиш жамиятнинг ҳар бир эъзоси учун ус­­тувор вазифа экани, айни пайтда, кел­гусида навқирон авлодга таълим ва тарбия беришни ният қилган айни инс­титутнинг талабалари бу борада те­ран тафаккурга, чуқур билимга эга бў­лиш­лари лозимлиги ҳақида сўз юритди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги ташаб­буси билан Навоий давлат педагогика инс­титути талабалари ўртасида қабул қилинган ШҲТга аъзо давлатлар раҳ­бар­ларининг ёшларга қўшма муро­жаа­тини ўрганиш ва тарғиб қилишга бағиш­ланган рефератлар танловини эълон қилиш таклифи илгари сурилди. Ушбу ташаббус иштирокчилар то­мо­нидан қўллаб-қувватланиб, яқин кун­лар­да танловни ўтказишга доир меъё­рий ҳужжатлар ишлаб чиқилишига ке­лишиб олинди.

Давра суҳбати қатнашчилари, хусу­сан, талабалар бу каби учрашувлар ва жонли мулоқотлар уларнинг билим­лари­ни мустаҳкамлаши ҳамда ўз уст­лари­да янада кўпроқ ишлашлари учун рағ­бат бўлишини таъкидладилар.

Ўз мухбиримиз.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея