Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус — 2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда фаолият юритаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган 47 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд қатнашди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирокида келажак авлодни жисмоний соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, уларни жисмоний тарбия ҳамда спортга жалб этиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокамасига бағишланган учрашув ва йиғилиш бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
«Ноябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Тараққиёт ва фаровонлик асоси

16.10.2018

Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижроси юзасидан ҳудудларда ўтказиладиган жамоатчилик мониторинги муҳокамаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда "Тараққиёт стра­те­­гия­си" маркази директори Акмал Бурхонов, Республика Маънавият ва маърифат мар­кази раҳбари Алишер Қоди­ров, Конрад Аденауэр жамғар­масининг юртимиздаги вако­лат­хонаси координатори Ашраф Алиқулов сўзга чиқиб, 2017-2021 йилларда Ўзбекис­тон Республикасини ривож­лан­ти­риш­нинг бешта устувор йўнали­ши бўйича Ҳаракатлар страте­гия­сининг қабул қили­ниши, унинг босқичма-босқич амалга оширилишида Давлат дастури­нинг ишлаб чиқили­ши ва жа­моат­чилик фикри ҳамда так­лиф­ларининг ино­бат­га оли­ни­ши, мазкур ҳужжат ижро­си юза­сидан ҳудудларда олиб борила­ётган мониторинг нати­жалари ва таҳлиллар ху­сусида тўхталди. Айниқса, қа­бул қи­линган дастур асосида жойлар­да тарғибот ишлари­ни олиб бориш, бунда ҳамкор­ликни йўлга қўйиш ижо­бий самара бераётгани таъкидланди.

Қайд этилишича, жорий йил­­ги Давлат дастурининг ишлаб чиқилишида кенг жамоатчилик­нинг фикри алоҳида ўрганил­ган. Масалан, бунда фуқаролар томонидан 5 мингдан ортиқ таклифлар билдирилган.

Ҳаракатлар стратегияси­нинг жорий йилга мўлжаллан­ган Давлат дастури ижросига назар ташласак, 231 банддан иборат ҳужжатнинг 132 таси ижроси таъминланган, — дей­ди "Та­рақ­қиёт стратегия­си" мар­ка­зи лойиҳа раҳбари А. Маматхонов. — Масалан, Сай­лов кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган бў­либ, мазкур ҳужжат айни пайт­да кенг муҳокама этилмоқда. Шунинг­дек, Президенти­миз­нинг Олий Мажлисга Муро­жаатномасида ҳокимиятнинг халққа янада яқинроқ бўли­ши­ни таъминлаш­га қаратилган бир нечта так­лифлар илгари сурилган эди. Шу асосда жо­рий йилнинг  20 апрелидан бошлаб интер­нетда махсус платформа яра­тилиб, "Менинг фикрим" пор­тали тест режи­мида ишга ту­ши­рилди. Айни пайтда бу веб саҳифа ўзининг ижобий жиҳат­ларини намоён этмоқда. Ўз нав­батида вилоят­лараро ва ҳудуд­лар ичи­даги жами 74 та чегара пост­лари­ни тугатиш бўйича амалий ишлар олиб борилди.

Дастурга асосан, хорижий валюта айланишини тартибга солиш, қишлоқ хўжалигини ис­­лоҳ қилиш, маҳсулот етиш­тириш самарадорлигига эри­шиш ва озиқ-овқат хавфсиз­ли­гини таъ­минлаш борасида тизимли ишлар амалга оши­рилмоқда. Шунингдек, страте­гиянинг энг катта қисмини эгаллаган 4-йўналиши бўйича 61 та банддан иборат чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, аҳолининг даромадла­рини ошириш ва ижтимоий қўл­лаб-қувватлашга алоҳида эъти­бор қаратилмоқда. Мазкур йўна­лишда Ўзбекистон Республи­ка­­си­нинг "Ногиронлиги бўл­ган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғри­си­да"ги Қонуни лойи­ҳаси ишлаб чиқилди ва тако­мил­лаштириб бориляпти.

Семинарда ҳамкорликни яна­да кучайтириш, тарғибот ишла­рида ҳамжиҳатлик ва ташаббус­корлик ижобий на­тижа бериши хусусида фикр алмашилди. Бу борада келгу­си­даги режалар белгилаб олинди.

Нуриддин РАҲИМОВ,

"Дўстлик байроғи" мухбири.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея