Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус — 2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда фаолият юритаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган 47 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд қатнашди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирокида келажак авлодни жисмоний соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, уларни жисмоний тарбия ҳамда спортга жалб этиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокамасига бағишланган учрашув ва йиғилиш бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
«Ноябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Санъаткорлар ҳашарчилар ҳузурида

16.10.2018

Вилоятимиз бўйлаб пахта терими мавсуми қизғин давом этмоқда. Яқинда бир гуруҳ таниқли санъаткорлар "Ҳорманг, пахтакорлар!" шиори остида ташкил этилган маданий тадбирлар доирасида теримда қатнашаётган корхона-ташкилотлар ишчилари, кўнгилли ҳашарчилар ҳамда уюшмаган ёшлар билан учрашди.

Кармана, Конимех, Навбаҳор, Қизил­тепа ва Хатирчи туманларидаги фермер хўжаликлари пахта майдонларида ўтка­зил­ган учрашувлар йиғим-терим ишла­рида фаол қатнашаётган юртдошлари­мизга бир олам қувонч улашди.

Айниқса, Ўзбекистон халқ ҳофизи Сойибжон Ниёзов, Ўзбекис­тон­да хизмат кўрсатган артист Толиб Ҳожиев, "Ниҳол" мукофоти совриндорлари — Отабек Муталхўжаев, Шаҳзод Муродов, Шерзод Шодиев, Шерзод Давронов, Фар­руҳ Баҳронов, эстрада хонандаси Наргис, "Қаҳ-қаҳа" қизиқчилар гуруҳи ҳамда мада­ният бош­қармаси қошида ташкил этилган "Наво", "Мақом" ан­самбллари бадиий жа­моа­лари ишти­рокида ўтказилган концерт дастурлари йиғилганларга байрамона кайфият бахш этди.

Ана шундай маданий дам олиш тадбир­лари­дан бири Кармана туманидаги "Дўр­ман жа­во­ҳири" фермер хўжалигида ҳам бўлиб ўтди. Таж­рибали фермер Камо­лид­дин Раҳимов бош­қа­раётган хўжалик бу­гунги кунда 76 гектар ер май­донига эга. Жо­рий йилда 33 гектар май­дон­га экилган пахтанинг ҳосили мўл — ҳар гекта­ри­­дан 40 центнердан ортиқ "оқ олтин" йиғиб олин­­моқда. Мавсумга 160 нафар теримчи жалб қи­лин­ган. Туман маданият ходим­лари томонидан хў­­жаликдаги ҳашарчилар ҳу­зурида ташкил этилган концерт дастури барчага манзур бўлди.

Ҳар куни 120-140 килограммдан пахта тер­япмиз, далада биз учун барча ша­роит­лар етар­ли, — дейди теримчилардан бири Ч. Ну­ри­мова. — Айниқса, санъат­кор­лар­нинг бу ерга таш­­рифи барчамизга хуш кайфият улашди, янада ғайрат билан иш­лашга руҳлантирди. Бун­дай имконият­ни яратиб, бизнинг кўнгилли ма­да­ний ҳордиқ чиқаришимизга кўмак берган мутасаддилардан мин­нат­дормиз.

Шунингдек, туманларнинг ма­даният бўлим­лари­га қарашли ба­диий жамоалар ҳам мазкур тад­­бирларда фаол иштирок эт­моқда. Қизилтепа туманининг "Гул­чирой", Карманада "Гули" ашу­ла ва рақс ансамбли, "Кар­мана юлдузлари", Нав­баҳорда "Хушанзамон" фольклор жамоа­лари, Конимехда "Жастулек" ансамбли пахта май­­донларида ҳашарчиларга завқ улашиб, улар­­ни маъ­навий қўллаб-қув­ват­лашга астойдил бел боғлаган.

Хусусан, бугунги кунда Ха­тирчи ту­ма­нида 18 минг­дан ор­тиқ хашарчи пахта те­римида қат­нашмоқда. Улар учун ҳудудда фао­лият юри­таёт­ган Янгиработ, Пўлкан, Саховат, Олчинобод, Али­шер Навоий каби маданият ва аҳоли дам олиш марказлари ижод­корлари томонидан тай­ёрланган ва­тан­парварлик туй­ғу­лари тараннум этилган дастур­лар намойиш этилмоқда.

— Пахта мавсуми баҳонасида самимий ва меҳ­наткаш юрт­дош­ларимиз даврасида бў­лишнинг гашти бўлакча, — дейди ту­ман маданият бў­лими мудири Н. Ара­бов. — Жонли ижрода куй­ланган қўшиқлар йи­ғил­ган­ларда улкан таас­сурот уйғотиши баробарида бир­­га­ликда жўр бў­лиш ва рақс тушиш имко­ния­­тини берди.

Мавсум доирасида вилоятимизда бу­гунга қа­дар 140 дан ортиқ ана шундай ма­даний-маъ­рифий тадбирлар ўтказилди. Бу каби учрашув­лар барча туманларда давом этмоқда.           

Нигора РЎЗИЕВА,

"Дўстлик байроғи" мухбири.

Сурат муаллифи Сирож АСЛОНОВ.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея