Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус — 2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда фаолият юритаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган 47 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд қатнашди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирокида келажак авлодни жисмоний соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, уларни жисмоний тарбия ҳамда спортга жалб этиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокамасига бағишланган учрашув ва йиғилиш бўлиб ўтди.
Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус — 2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда фаолият юритаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган 47 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд қатнашди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирокида келажак авлодни жисмоний соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, уларни жисмоний тарбия ҳамда спортга жалб этиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокамасига бағишланган учрашув ва йиғилиш бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
«Ноябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Ободлик — тараққиёт кафолати

13.07.2018

Кейинги йилларда мамлакатимиз аҳоли пунктларининг тозалигини яхшилаш, ободонлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 2014-2016 йилларда қўшимча равишда шу йўналишга ихтисослаштирилган 41 та ташкилот ҳамда туман ободонлаштириш бошқармаларида маиший чиқиндилардан тозалаш бўйича 157 та хўжалик ҳисобидаги участка ташкил этилди. 1427 та техника воситаси харид қилиниб, 10 мингдан ортиқ контейнер ўрнатилди.

Тизим фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Респуб­ли­каси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бош­қаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги фармони ҳамда "2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғ­ри­сида"ги қарори қабул қилинган эди. Уларга мувофиқ Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Қорақалпоғис­тон Республикаси қўмитаси, вилоятлар бошқармалари ҳузурида "Тоза ҳудуд" давлат унитар корхоналари ташкил этилди ҳамда яқин беш йилда маиший чиқиндиларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва утилизация қилишга доир тадбирлар дастури тузилди.

10 июль воҳамиз аҳолиси ҳамда вилоят "Тоза ҳудуд" давлат унитар кор­хонаси ва унинг шаҳар, туман бўлим­лари ходимлари учун аҳамиятли кун бўлди. Шу куни "Обод қишлоқ" дасту­рига киритилган Қизилтепа туманидаги "Маликобод" маҳалласида аҳоли томо­нидан чиқиндиларни оммавий равишда махсус жойларга чиқариш ва ҳудудни ободонлаштириш бўйича тадбир ташкил қилинди ҳамда Нуротада корхонанинг янги маъмурий биноси фойдаланишга топширилди.

Эрта тонгдан маликободликлар, Ўз­бе­кис­тон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўми­та­си раиси ўринбосари Ойбек Адҳам­жонов етакчилигида кўчага чиқишди. Улар мах­сус техника ёрдамида тўпланиб қолган чи­қиндиларни белгиланган манзилга ет­ка­зиш, ҳудудни тозалаш, ободон­лаш­ти­риш тадбирларини таш­кил қилдилар.

— Президентимизнинг та­шаб­буси би­лан олис ҳудуд­лар­да, қишлоқларда бу йў­налишда қатор ишлар амалга оширил­моқда, — дей­ди бу ерда исти­қомат қи­лувчи Т. Турдиев. — Улар, ав­вало, эли­миз турмуш шароитини яхши­лаш­га қара­тил­ган. Маҳалла­мизда ҳам хо­надон ва ҳовлилар, ижти­моий, хизмат кўрсатиш ва савдо объ­ектлари атрофи, бутун ҳудуд­ни замонавий ҳолатга кел­ти­риш­ни мўлжал­лаяп­миз. 10,3 ки­ло­метр ички йўлларни таъ­мир­лаш, 10,6 километр газ қу­вури тор­тиш, мав­жуд 3,6 километрини эса ре­конс­трукция қилиш режалашти­рилган.

"Тоза ҳудуд" ДУК Нурота тумани фи­лиали биноси ва автопаркининг фой­да­ла­­нишга топширилиши муносабати би­лан ташкил этилган тантанада соҳа хо­дим­лари, атроф аҳолиси, фахрийлар тўп­лан­ди. Унда сўз олганлар юртимизда ҳар бир йўналишда, соҳада ўлкамизда аҳоли фа­ровонлигига қаратилган ислоҳотлар са­марали амалга оширилаётганлигини ало­ҳида таъкидлашди.

— Бугунги кунгача корхона ва унинг жойлардаги филиалларида 10 минг на­фардан ортиқ фуқаролар меҳнат қилади, — деди О. Адҳамжонов. — Соҳада за­мо­навий методларнинг қўлланилиши иш са­марадорлигини оширмоқда. Давла­ти­миз раҳбари, шунингдек, ҳукуматимизнинг бизга эътибори касбдошларимизни яна­да ғайрат билан хизмат кўрсатишга ун­даяпти. Шу ўринда аҳолининг ҳам тоза­ликка муносабати ўзгараётганини ало­ҳида эътироф этиш лозим. Нуротада топ­ширилган мазкур маъмурий бино рес­публикамизда "Тоза ҳудуд" ДУК учун қу­рил­ган иншоотларнинг дастлабкисидир. Келажакда ҳар бир филиал ўз биносига эга бўлади.

Мазкур объект 600 миллион сўм маблағ эвазига "Ашраф" хусусий корхонаси то­монидан бунёд этилди. Туман ҳокими Ж. Ҳамроев ҳудудда экологик ва санитар ҳо­латни яхшилашга қаратилган дастурлар хусусида тўхталиб, соҳа ходимларини бу­гунги қувончли воқеа билан қутлади ва кел­гуси фаолиятида омад тилади.

Таъкидлаш лозимки, махсус дастурга асо­сан 2017-2021 йилларда маиший чи­қиндиларни қайта ишлайдиган техноло­гия­­­­ларни жорий этиш, қайта ишлаш кор­хоналарини қуриш кўзда тутилиб, барча лойиҳаларга бир триллион сўм, 27 мил­лион АҚШ долларидан зиёд маблағ йў­нал­тирилади. Мухтасар айтганда, бу каби саъй-ҳаракатлар юртимизда экология ва санитария муҳитини яхшилаш, аҳоли са­ло­матлигини мустаҳкамлаш, шаҳар ва қиш­­лоқларимизнинг янада обод ва кўркам қиёфа касб этишига хизмат қилади.

Олим ЖАЛИЛОВ,

"Дўстлик байроғи" мухбири.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар



Топ рейтинг www.uz

фотогалерея