Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус — 2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда фаолият юритаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган 47 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд қатнашди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирокида келажак авлодни жисмоний соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, уларни жисмоний тарбия ҳамда спортга жалб этиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокамасига бағишланган учрашув ва йиғилиш бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
«Ноябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Эртанги кунга ишонч билан

23.10.2018

Замон шиддат билан ривожланиб бормоқда. Бу даврда табиийки, матбуотнинг ўрнини мустаҳкамлаш, босма оммавий ахборот воситаларида одамларни ўйлантира­ётган, аҳолини қийнаётган муаммоларни ёритиш, уларнинг ечимини кўрсатиб бериш, қолаверса, мушта­рий­ларнинг фикрини билиш муҳим аҳамият касб этади.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда омма­вий ахборот воситалари "тўртинчи ҳокимият", дея эътироф этилган бўлса-да, афсуски, улар амалда бу даражага ҳали эриша олганлари йўқ. Бу борада журна­лист­лар бирор мавзуни қаламга олар экан, фидойилик, ўзига ишонч ва қатъиятлик билан фаолият юритиши, халқнинг ичига кириб бориб, аҳолининг дарди ва таш­виш­ларини жойида ўрганиши, муаммоларининг ечими бўйича тегишли давлат ва нодавлат таш­килотлари олдига вазифалар қўя олиши бугунги куннинг талабидир.

 "Дўстлик байроғи" газетасининг 2018 йил 18 сентябрь 74-сонида чоп этилган "Обуна мажбурийми ёхуд иқтисодий тараққиёт ва маънавий камолот йўлида матбуотнинг ўрни ҳақида мулоҳазалар" сарлавҳали мақола кенг жамоатчилик орасида қизғин муҳокама этилмоқда. Маз­кур мақола орқали муаллиф дол­зарб муаммога эътиборни қаратар экан, унинг ечимини ҳамкорликда топиш, обуна мавсумини ташкил этиш­нинг мазмун-моҳиятини оммага етказиш, газетхонлар би­лан очиқ мулоқот ўтказишни мақсад қилгани айни ҳақиқатдир. Кейин­ги пайтларда "Дўстлик байроғи" газетасининг "Вилоят нафаси", "Кун мавзуси", "Муносабат", "Мута­хассис минбари", "Долзарб мавзу" каби рукнларида берилаётган қис­қа ва тезкор ахборотлар, мушоҳа­да­га чорловчи мақолаларни ўқиб, вилоятимизнинг турли ҳудудлари­да содир бўлаётган янгиликлардан хабардор бўлиш билан бир қаторда ёшларни ўз домига тортаётган ди­ний экстремизм ва терроризм оқимлари, одам савдоси каби иллатларнинг салбий оқибатлари мунтазам ёритиб борилаётганига гувоҳ бўламиз. Хусусан, жорий йилнинг охирги 2-3 ойи ичида га­зе­та саҳифаларида "Аччиқ, аммо очиқ гаплар" рукни остида чоп этилган З. Қутлиеванинг "Ортиқча дабдабалар оила иқтисоди учун зиён", Б. Тошназаровнинг "Лоқайд­лик ортидаги тақдир", З. Бобоева­нинг "Эътиборсизлик қачон барҳам топади?", Д. Муҳаммадражабнинг "Ҳожатбарорлик ниқобидаги тад­биркорлик ёхуд чоп этилаётган китоблардаги саводсизликка ким ва қачон чек қўяди?" номли мақо­лаларида бугунги куннинг оғриқли масалалари маҳорат билан қалам­га олинган. Бу каби журналистик билим, тажриба, ишонч ва қатъият­лиликка асосланган мақолалар газе­танинг халқ орасида обрўси ор­тишига хизмат қилиши, шубҳасиз.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ўт­ган обуна мавсумида босма нашр­ларнинг обуначиларга ўз вақ­тида етказилмасдан, ҳафталаб, ҳатто ойлаб кечикаётганлиги, айрим сонларнинг эса газетхонлар қўлига мутлақо етиб келмаётгани ҳам айни ҳақиқат. Почта муассаса­лари ва нашр тарқатувчи корхона­лар томонидан йўл қўйилган бу каби камчиликлар келаси йилда бартараф этилса, мақсадга муво­фиқ бўларди. 

Обунага бефарқлик билан қараш нафақат бирор таълим муассасаси ёки ташкилот, балки давлатимиз, миллатимиз тақдирига, унинг кела­жа­гига бўлган бефарқлик саналади. Шундай экан, бугунимиз ва эр­танги кунимиз учун ишонч қўлла­рини узатайлик.

Дилшод ҲАМРОЕВ,

Хатирчи педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи директори.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея