Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус — 2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда фаолият юритаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган 47 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд қатнашди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирокида келажак авлодни жисмоний соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, уларни жисмоний тарбия ҳамда спортга жалб этиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокамасига бағишланган учрашув ва йиғилиш бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
«Ноябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Инсон шаъни дахлсиз унинг қадр-қиммати қонун билан ҳимояланган

06.11.2018

Инсон маънавий жиҳатдан етук бўлса, у жамиятда ўрнатилган қонун-қоидаларни ҳурмат қилади ва сўзсиз бўйсунади. Атрофидагиларга нисбатан эътиборли бўлади. Ўзаро муомала маданиятига амал қилади. Жамиятимизда фуқароларнинг бир-бири билан бўладиган муносабатини тартибга солиш чоралари қонунчилигимизда ҳам белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикасининг Маъ­мурий жавобгарлик тўғри­си­даги ко­дексининг 41-моддасига кўра, ҳақорат қилиш, яъни шахс­­­нинг шаъни ва қадр-қимматини қасд­дан камситиш энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма барава­ри­дан қирқ бара­ва­ригача жарима со­лишга сабаб бўлади. Жиноят ко­дек­сининг 140-моддасида эса ана шундай ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин такроран содир этилса, энг кам ой­лик иш ҳа­қи­нинг икки юз бараваригача миқ­­дорда жарима, икки юз қирқ соат­га­ча маж­­бурий жамоат ишлари ёхуд бир йил­гача ах­лоқ тузатиш иш­лари билан жазо­ланади.

Жабрланувчи ўз хизмат ҳамда фу­­қаролик бурчини бажариши му­но­са­бати билан боғ­лиқ ҳолда ёки хавфли рецидивист, туҳ­мат қил­ганлиги учун илгари судланган шахс томонидан ҳақорат қилинган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт юз бара­варидан олти юз ба­раваригача миқдорда жарима ёхуд икки йилдан уч йилгача ах­лоқ туза­тиш ишлари, бир йилдан икки йил­­гача озод­ликдан чеклаш, бир йилгача озод­ликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Кўп ҳолларда фуқаролар бир-бир­лари билан ўзаро келишмас­дан оғ­заки ёки те­лефон орқали тор­ти­шиб қоладилар ва ҳар хил ҳақо­рат­ли сўз­ларни қўллайдилар. Шун­да улардан бири ҳу­­дуддаги ички иш­­лар бўлими ёки профилактика инс­пек­то­рига мурожаат қилади. Бу ҳо­латда та­рафларнинг иккиси ҳам ҳу­қуқбузар деб топилади ва қо­нун­да белгиланган тартибда жа­воб­­гар­лик­ка тортилади. Агар улардан бири ҳақорат қилишига қа­рамас­дан ўзини тутиб, тегишли тартиб­да яшаш жойидаги ички ишлар ор­­гани ёки профилактика инс­пек­то­рига иккин­чи­си­нинг устидан ши­коят қилса, у жабрланувчи сифа­ти­да жа­воб­­гарликдан озод қи­ли­нади.

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун ҳар бир шахс, ав­вало, юриш-туришда, оила давра­си­да ўзини тутишда, фу­қа­ро­лар би­лан муносабатга киришишда ўр­натилган қонун-қои­даларга қатъ­ий амал қилиши би­лан маънавий бой­лиги ва муо­мала мада­ниятини на­моён қилиши лозим. Ана шунда инсон воя­га етаётган фарзанд­лари­га, атро­фидагиларга яхши хис­лат­­­лари билан ибрат бўлади.

F. ҚЎШИЕВ,

вилоят маъмурий суди судьяси.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея