Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус — 2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда фаолият юритаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган 47 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд қатнашди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирокида келажак авлодни жисмоний соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, уларни жисмоний тарбия ҳамда спортга жалб этиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокамасига бағишланган учрашув ва йиғилиш бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
«Ноябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Келишув битими муросага келтиради

06.11.2018

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят иқтисодий судида 14 та иш тарафларнинг ўзаро келишув битими тузганликлари сабабли тугатилган.

Келишув битимининг аҳа­миятли томони шун­даки, суд жараёни низо­нинг ихтиёрий ке­лишуви асосида тартибга солина­ди. Яъни, тарафларнинг ҳу­қуқий муносабат­лари­­да ўзаро аниқликка эриш­ган­лигини бил­дириб, про­цес­с­­нинг ҳар қандай бос­қи­­чида ва инстанциясида ту­зилиши мумкин.

Мисол учун, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тош­­кент вилоят ҳудудий бош­­қар­маси даъвогар "Ўз­мелиомашлизинг" дав­лат унитар корхонаси ман­фаа­тида жавоб­гар "Кар­ма­на­дав­сувмах­сус­пуд­рат" дав­лат уни­тар корхо­на­сидан 160 миллион 490 минг сўм ун­диришни сў­­раган.

Суд муҳокамаси даво­ми­да тарафлар ва­киллари ке­лишув битими тузиб, уни суд­дан тасдиқлаб бе­риш­ни сўрайди. Унда кўр­сатилишича, жавобгар қарз­дорликни жо­рий йил­нинг 30 декабрга қадар даъ­во­гарнинг ҳисоб рақа­мига ўтказиб беради. Маз­­кур иш бўйича суд хара­жат­ларини жа­вобгар ўз зим­масига олади.

Таъкидлаш жоизки, иқ­ти­содий суд тақ­дим этил­ган келишув битимини кўриб чиқиб, уни қонун ва қонуности норма­ларига тўғ­рилигини, учинчи шахс­­лар ман­фаатларига зид эмаслигини тан олиб, тас­диқлаш тўғрисида аж­рим чиқаради. Бун­дай аж­рим мавжуд бўлганда даъ­вогар қай­та даъво ариза­си билан мурожаат қили­ши мумкин эмас.

Келишув битимини тас­диқ­лаш ва иш юри­тишни тугатиш тўғрисидаги аж­рим ўз хусусиятларига кўра, бошқа суд ҳужжат­лари­­га тенглаштирилади ва унинг та­рафлар томони­дан бажарилмаганлиги уму­мий асосларга кўра, Иқ­тисодий про­цессуал кодексининг 334-моддаси талаб­ларига асосан маж­бурий ижро этилишига олиб келади. Шу сабабли бундай ишлар юза­­сидан ижро варақаси келишув бити­мини тасдиқлаш ҳа­қидаги ажрим билан бир вақт­­нинг ўзида берилади ҳамда унда ижро муддати ҳам кўрсатилади.

М. ЖУМАЕВА,

вилоят иқтисодий суди судья катта ёрдамчиси.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея