Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус — 2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда фаолият юритаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган 47 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд қатнашди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирокида келажак авлодни жисмоний соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, уларни жисмоний тарбия ҳамда спортга жалб этиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокамасига бағишланган учрашув ва йиғилиш бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
«Ноябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Ҳуқуқбузарликларга қонуний чора кўрилди

12.10.2018

Вилоят маъмурий суди томонидан Навоий шаҳридаги "Баҳор" маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр суд мажлислари ўтказилди.

Унда оилавий келиш­мов­­чиликлар ва жамоат жойларида содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари билан боғлиқ 22 та маъмурий иш ҳуж­жат­­ларини кўриб чиқди.

Суд жараёнида томонларнинг эши­тувига кўра оилалардаги эр-хотин, қай­нона-келин можароси, ўзаро та­нишлар ўртасидаги келишмовчи­лик­ларнинг муросасиз ҳолатга келгани ва бунга қо­ну­ний ечим топиш за­рур­лиги маълум бўлди. Муҳокамаларда му­рожаат этувчиларнинг ариза ва шикоятлари батафсил ўрганиб чи­қи­либ, 45 на­фар фуқарога суд ҳукми ўқилди.

Хусусан, фуқаро Ж.А. учинчи марта уйланган бў­либ, унинг маст ҳолатда так­рор-такрор аёлини, қайнота ва қай­­нонасини ҳақорат қилиши оила­да­ги муносабатларга ва фарзанд тар­­биясига сал­бий таъсир кўрсата бошлайди. Натижада, турмуш ўртоғи уйдан чиқиб кетади. Ҳақорат­лардан сабр косаси тўлган қайнота куёви­ни суд­га берди. Ўз айбига иқрорлиги, тур­муш ўртоғига тан жароҳати ҳам ет­­казгани, қайнотасини ҳа­қо­рат қил­гани сабаб суд ҳуқуқбузарга Ўз­бе­кистон Республикаси Маъмурий жавоб­гарлик тўғриси­даги кодекси­нинг тегишли модда­си­га асосан энг кам ой­лик иш ҳақининг 3 баро­бари миқдорида жа­рима жазосини тайинлади.

Яна бир ҳолат. Бир хо­надоннинг ки­чик келини У.Г. қайнонаси би­лан ўзаро жанжаллашиб, тилига эрк бе­ра­ди. Оила­вий мо­жаролар тобора чи­галлашиб боради. Ке­лин ўз қайнона­сини ҳа­қорат қилиб, жамоат жо­йида нафсониятига тегади. Томонлар ўза­ро му­росага келавермагач, иш суд­гача етиб келади. Сайёр суд мажли­сида У.Г.нинг ҳақиқатан ҳам ҳуқуқ­бу­зарлик содир эт­гани аён бўлди ва ун­га нисбатан ҳам тегишли жарима жа­зоси тайинланди. Лекин оиладек му­қаддас дар­гоҳга дарз кетди.

 Шунингдек, суд жараёнида жамоат жойида маст ҳолатда тартибни бу­зиш, шахсни ҳақорат қилиш, тан жа­роҳати етказиш билан боғлиқ ҳуқуқ­бузарлик ҳолатлари бўйича ҳам иш­лар кўриб чиқилиб, яраштириш бел­ги­ланди ҳамда тегишли жазо чора­лари қўлланилди.

Вилоят ҳудудидаги ўзини ўзи бош­­қариш ор­ганларида бу каби сай­ёр суд мажлислари давом этмоқда.

Нуриддин РАҲИМОВ,

"Дўстлик байроғи" мухбири.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея