Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус — 2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда фаолият юритаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган 47 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд қатнашди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирокида келажак авлодни жисмоний соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, уларни жисмоний тарбия ҳамда спортга жалб этиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокамасига бағишланган учрашув ва йиғилиш бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
«Ноябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Туғма ва ирсий касалликларнинг сабаби нимада?

02.11.2018

Яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ — соғлом турмушни издан чиқарадиган, туғма, ирсий касалликларга сабабчи бўладиган салбий ҳолатлардан бири. Оилани шакллантириш, она ва бола саломатлиги билан боғлиқ бўлган муаммоларни ҳал этишда унинг олдини олиш жуда муҳим, чунки бундай никоҳ келгуси авлод ҳаётида оғир оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.

Яқинлардан туғилган фарзандларда сал­бий сифатларнинг наслдан-наслга ўтиш хавфи икки-уч баробар ортиқ бўлади. Бун­дай оилаларда болалар нимжон, касал­манд, ақли заиф, ногирон ҳолда туғилиши кузатилади. Бепуштликка ҳам қисман шун­дай никоҳлар сабаб бўлиши мумкин. Ир­сий касаллик болага ўтмаган бўлса-да, унинг авлодларида учрайди. Яқин қарин­дошлар ўртасидаги никоҳ номақбул экан­лигини мутафаккир олим ва улуғ ҳаким Абу Али ибн Сино ҳам ўз асарларида қайд этиб ўтган эди.

Ҳар бир ёш йигит-қиз турмуш қуришдан аввал ўзини соғломлаштириши, сурун­­кали касалликларнинг бор-йўқлигини аниқ­лаб, зарур ҳолларда даволаниши та­лаб­га му­вофиқдир. Чунки туғма, ирсий ка­сал­лик­­ларни даволашдан кўра олдини олиш осон.

Нима учун қариндошлар ўртасидаги ни­коҳ­да ота-оналар соғлом бўлса-да, фар­зандлари ирсий касаллик билан ту­ғилиш хавфи юқори?

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ту­ғилажак бола ўз генларини тенг равишда она-отасидан олади. Касаллик генини та­шувчилар ўз генларини фарзандига бе­ради. Яқин инилар орасидаги никоҳда ай­нан бундай генларнинг учраш эҳтимоли, қа­риндошлик қанча яқин бўлса, хасталик пайдо бўлиши шунча юқори бўлади.

Оила қуриш инсон ҳаётидаги энг муҳим масаладир. Шу боис, балоғат ёшидаги ўзи­га хос хусусиятлар, ҳолатлар, қачон ва ким билан турмуш қуриш борасида ёш­ларга доимо холисона маслаҳат бериш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиз саналади.

Қариндошлар ўртасидаги никоҳга йўл қўйиб, авлодимиз соғлиғи, умри, бахтига зомин бўлмасликка ҳаракат қилишимиз лозим бўлади.

Алишер ШАРОПОВ,

вилоят перинатал маркази врачи.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея