Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус — 2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда фаолият юритаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган 47 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд қатнашди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирокида келажак авлодни жисмоний соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, уларни жисмоний тарбия ҳамда спортга жалб этиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокамасига бағишланган учрашув ва йиғилиш бўлиб ўтди.
Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус — 2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда фаолият юритаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган 47 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд қатнашди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирокида келажак авлодни жисмоний соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, уларни жисмоний тарбия ҳамда спортга жалб этиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокамасига бағишланган учрашув ва йиғилиш бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
«Ноябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Садоқатли муаллим

06.11.2018

"Касблар ичида энг улуғи ва шарафлиси ўқитувчиликдир". Томдилик Улпаш Мадреймова ёшлигидан ҳақиқатга йўғрилган ушбу иборани такрорлашни яхши кўрарди. Мактабдаги ўқитувчиларини ҳам жуда ҳурмат қилар, энг тўғри гапни фақат улар айтади, энг яхши фикрни улар билдиради, деб ҳисобларди. "Устоз" унинг тасаввуридаги "идеал" инсон эди.

У математикага ўзгача меҳр қўйди. Балки бунга фан ўқи­тув­чи­си Шайзинда Ноғаев­нинг дарсни баҳс-мунозара­ларга бой руҳда, қизиқарли ўтиши, ўқув­чиларнинг эъти­борини жалб қила олиши сабаб бўлган­дир... Ёш қиз ўтказилган турли фан олим­пиадала­ри­да муваф­фа­қиятли иштирок этди, мак­табининг фахрига айланди.

— Биз ҳам баъзан ўқитув­чига айланардик — доскага чиқиб, мавзу ҳақида тушун­ча­ларимиз­ни сўзлаб берар­дик, синфдош­ларимиз ўрта­сида савол-жавоб ўйини ўтказардик, — дейди у ўша дамларини эслаб. — Дарс­га шунчалик берилиб кетга­ни­­миздан вақт қандай ўтга­нини сезмасдик. Ўқитувчи­лик тақди­римга, ҳаётимнинг мазмунига айланишини юрак­дан истаб, баъзан ўзим­ни росмана устоз­дек тутишга уринардим. Бундан мураббийларим севинарди.

Билимга чанқоқ ўқувчи шун­­ча­ки орзуларга, ўй-хаёл­ларга берилмади. Мақсади­га эри­шиш, келажак авлодга таълим-тарбия беришдек машаққатли касбнинг эгаси бўлишга астой­дил ҳаракат қилди. Ўқиди, из­ланди, ус­тоз­ларининг сабоқла­рини қунт билан ўрганди. Тош­кент давлат университети (ҳо­зирги ЎзМУ)га ўқишга кир­га­­нида олдидаги масъулия­ти яна­да ошиб бораётгани­ни анг­лади. Шу боис қўли­дан китоб тушмади. Ўзбек ва қозоқ тилла­ридаги илмий, бадиий ада­биёт­лар унинг энг яқин ҳамро­ҳи, сирдоши ҳамда ҳақиқий кўмакчисига айланди.

Ўқишни тамомлагач, фао­лия­­ти­ни ўзи туғилиб ўсган туман­да­ги 2-умумтаълим мак­табида бошлади. Қисқа вақт ичида иш услуби, талаб­чанли­ги билан жамоада эътибор қозонди. Ай­ниқса, ўқувчилари унинг дарси­ни орзиқиб кутадиган, бироз кечикса, йўқлаб қоладиган бў­лишди. Бу У. Мадреймо­ва­нинг юра­гини фахрга тўл­дирарди.

18-мактабда ишлаган кез­ла­ри ҳам уни худди шундай ҳая­жон, меҳр билан қарши олади­ган бўлишди. Чунки унда ки­ришимлилик, ўқувчи­ларининг қалбига йўл топиш, ҳамкасб­лари­нинг муаммо­сига шерик бўлиш ҳамда таълим муассаса­сида мав­жуд камчиликларни барта­раф этишга ҳисса қўшиш хислати кучли эди. Меҳнат­каш­лиги, ташаббускорлиги туфай­ли 2000 йилда мактаб дирек­тори этиб тайинлан­ди. Энди у ҳам педагог, ҳам раҳбар сифа­тида ўзини кўр­сатиши, тиним­сиз излани­ши, меҳнат қилиши керак эди. Бу борада ҳам ишончни оқлади.

— Таълимга берилаётган ало­ҳида эътибор соҳа хо­дим­лари­ни қўллаб-қувват­лаш билан бир­га ҳар бир педагогдан ало­ҳида масъу­лиятни талаб этмоқ­да, — дейди туман халқ таъ­ли­ми бўлими ходими Г. Айт­баева. —  У. Мадреймова бу борада замон билан ҳамна­фас бўлиб, ҳудуд ёшлари­нинг ин­тел­лектини, дунёқа­рашини ўсти­ришга, янги­лик­лардан ўз вақтида ха­бар­дор бўлиб, фаолиятига тат­биқ этишга ас­той­дил ки­риш­ган. Шу боис ҳам у таълим берадиган мактаб узоқ йил­лардан буён туман рейтин­ги­да юқори ўринни эгаллаб келмоқда. Қолаверса, устоз­нинг ҳар жиҳатдан фаол ва истеъ­дод­ли ўқувчилари ту­ма­нимиз фахри ҳисоблана­ди.

Айни пайтда муассасада 117 ўқувчига 22 нафар ўқи­тувчи таълим-тарбия бе­риб келаётир. Таълим қозоқ ти­лида олиб бориладиган, туман мар­ка­зидан 65-70 ки­ло­метр узоқ­ликда жойлаш­ган мазкур мас­канда шаҳар мактабларидан қолишмай­ди­ган шароит мав­жуд. Ўқув­чилар ахборот-ком­муника­ция технологияларидан фойдаланиш имконига эга. Кутубхонада адабиётлар етар­ли. Табиийки, бундай қулайлик­ларнинг яратили­ши­да мактаб директорининг хизмати катта.

Тиниб-тинчимас, изланув­чан раҳбар таълим соҳасини ри­вож­лантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, хизматла­ри учун жорий йилда Ватани­мизнинг юксак мукофоти — "Дўстлик" ордени билан тақ­дирланди. Унинг айти­шича, бу тумандаги соҳа ходим­ларининг ютуғи, жамоасининг муваффақияти­дир.

Энг муҳими, у ёшликдаги ор­зуси — касблар ичида энг улуғи ва шарафлиси —  ўқи­тув­чи­­лик­ни танлагани ва умрини шу соҳа­га бағиш­ла­ганидан бахтиёр.

Зебо ҚУТЛИЕВА.

"Дўстлик байроғи" мухбири.


"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар



Топ рейтинг www.uz

фотогалерея