Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус — 2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда фаолият юритаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган 47 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд қатнашди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирокида келажак авлодни жисмоний соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, уларни жисмоний тарбия ҳамда спортга жалб этиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокамасига бағишланган учрашув ва йиғилиш бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
«Ноябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси

26.10.2018

Юртимизда инсон манфаатлари олий қадрият ҳисобланиб, ҳар кимнинг орзу ва истакларини рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, давлатимиз раҳ­ба­рининг та­шаб­­буси билан ай­рим сабабларга кўра фу­қаро­лиги бўлмаган, юртимиз тарақ­қиё­­тига ўзи­нинг муносиб ҳи­ссасини қўшиб ке­­лаётган кишилар­нинг Ўзбе­кис­тон Рес­пуб­ликаси фу­қаролигига қабул қилинаёт­гани бун­га мисолдир. Прези­ден­ти­­миз­нинг жо­рий йил 3 октябрда им­золаган фар­­­­­­монига биноан бир гуруҳ юрт­дош­лари­­­мизга ана шун­дай имконият тақдим этилди. Уларнинг 17 нафари ви­лоятимиз ва­килларидир.

Бугунги кунда Навоий шаҳрида ис­ти­қо­­мат қилиб келаётган  Жўраевлар оила­си асли тожикистонлик бўлиб, тақдир та­қо­зоси билан юртимизга кўчиб ке­лишган. Ўз­бекистонни ўз она юрти деб биладиган Абдураҳмон Жў­раев ва унинг турмуш ўр­тоғи Юл­дуз Жўраева бу нав­қирон ша­ҳар­да бахтли, тинч ва хотиржам ҳаёт ке­чириб, тўрт нафар фарзанднинг ота-она­си бў­лишди. Улар кўп йиллик орзу-истаклари амал­­га ошганидан бе­ҳад мамнун.

— Навоий шаҳрида яшаётгани­мизга 27 йил бўлди, —  дейди оила бош­лиғи А. Жўраев. — Фарзанд­лари­миз ҳам шу ерда ўсиб-улғай­моқда. Ўзим "Qizilqum­se­ment" ак­циядорлик жамиятида фао­лият юри­таман. Президентимизнинг хайрли та­­шаббуси туфайли бизга яра­тил­ган бу им­коният қувончимизни ошир­ди. Энди ҳа­­лол меҳ­натимиз билан юртимиз рав­­на­қига ҳис­са қўшиш, Вата­ни­миз ис­­тиқболига хизмат қи­ла­ди­ган инсонларни тарбия­лаб, вояга етка­зиш биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.

1993 йилдан буён Кармана ту­манидаги "Ма­ликработ" қўрғонида яшаётган асли то­­­­­­жикистонлик Ди­лафрўз Қудратованинг ҳам қувончи чексиз. Бугунги кунда "На­воий" хал­қаро аэропортида фаолият юри­­таёт­ган уч нафар фарзанднинг онаси Ўз­бекистон Республикаси фуқароси, деган ном­ни олар экан, юраги фахр-ифти­хор­га тўлди.

— Авваллари шу юртда яшасам-да, фу­қаролигим бўлмаганлиги са­бабли мам­лакатимизда ўтказила­диган муҳим сиёсий жараёнлар — сай­ловларда иш­тирок эта ол­­­­мас­дим, — дейди Д. Қудра­това. — Энди эса давлатимизнинг фаол фу­қароси си­фатида сайлаш ва сайла­ниш ҳу­­қуқига эга бўлганимдан хурсанд­ман. Пас­пор­тим­ни қў­лимга олиб, Вата­ним тақ­дирига дахл­­дор­лик туйғусини ҳис этдим.

Таъкидлаш жоизки, жорий йил да­во­мида вилоятимизда Ўзбекистон Рес­пуб­ликаси фу­қаролигига қабул қилинган юрт­дош­лари­миз сони 95 на­фарга етди. Бу қу­вонч­ли онлар улар­нинг мамлака­тимиз тарақ­қиё­тига муносиб ҳисса қў­шиб, юрти­миз­нинг гуллаб-яшнаши йў­ли­­даги саъй-ҳа­­ра­­катларига куч бағиш­ла­моқда.

Нигора РЎЗИЕВА,

"Дўстлик байроғи" мухбири.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея