Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус — 2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда фаолият юритаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган 47 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд қатнашди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирокида келажак авлодни жисмоний соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, уларни жисмоний тарбия ҳамда спортга жалб этиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокамасига бағишланган учрашув ва йиғилиш бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
«Ноябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

"Тошработ"да янги масканлар

30.10.2018

Айни даврда ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол инсон этиб тарбиялаш учун юртимизда барча шароит муҳайё этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 25 июндаги "Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори бу борада олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада оширишга туртки бўлди десак, хато қилмаймиз.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 2 март куни вилоятимизга ташрифи давомида бўлиб ўтган учрашувда "Baht tekstil" қўшма корхонаси масъулияти чекланган жамияти ҳудудда 20 та за­мо­навий мактабгача таълим муасса­саси қуриб, фойдаланишга топшириш маж­бу­риятини зиммасига олган эди. Яқин­да улардан иккитаси — Қизилтепа тума­ни "Тошработ" қишлоғининг "Fам­хўр" маҳалласида "Камалак" ҳам­да "Хўжақўрғон" маҳалласида "Қал­дир­ғоч" болалар боғчалари фаолият бошлади. Мас­кан­ларнинг тантанали очилиш маросими­да вилоят ва маҳал­лий бошқарув орган­лари, ҳомий таш­килотлар вакиллари ва ота-оналар иштирок этди.

Ҳудудда учта шундай маскан таш­кил этиш мўлжалланган, — дейди туман мактабгача таълим бўлими мудири М. Шарипов. — Бугун улар­нинг дастлабкилари ишга туширилди. Бу маҳаллий аҳоли учун жуда қувонч­лидир. Боғчаларнинг фаолият бошла­ши йигирмадан ортиқ кишини мунта­зам иш ўрни билан таъминлаш имко­нини яратади. Уларда 120 нафар бола­ни тарбиялаш назарда тутилган.

Масканларда барча шароит яратил­ган бўлиб, улар керакли ускуна ва жиҳозлар, ўйинчоқлар билан таъмин­ланган. Буни йиғилган масъул ходим ҳамда ота-оналар ҳам эътироф эти­шиб, ўсиб келаётган авлод учун яра­тилган бундай имкониятлар учун дав­латимиз раҳбариятига миннатдорлик билдирдилар.

Ўз мухбиримиз.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея