Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус — 2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда фаолият юритаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган 47 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд қатнашди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирокида келажак авлодни жисмоний соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, уларни жисмоний тарбия ҳамда спортга жалб этиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокамасига бағишланган учрашув ва йиғилиш бўлиб ўтди.
Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус — 2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда фаолият юритаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган 47 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд қатнашди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирокида келажак авлодни жисмоний соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, уларни жисмоний тарбия ҳамда спортга жалб этиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокамасига бағишланган учрашув ва йиғилиш бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
«Ноябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Мактаб дарсликлари билан таъминланиш қай аҳволда?

19.10.2018

Янги ўқув йилининг иккинчи ойи ўтиб бормоқда. Вилоятимизда таълим муасса­са­ларида ўқув жараёнининг фундаментал асоси бўлган дарсликлар билан таъминланиш даражаси қандай ва ўқувчилар учун зарур адабиётлар етарлими? Бу борада мазкур ўқув йилида қандай янгиликлар жорий этилди?

Бундан бир неча йиллар ол­дин дарсликлар тез-тез янги­ланарди. Китобнинг муқоваси, шакли ўзгаргани билан маъ­лумотлари деярли бир хил, баъ­зида эса айрим манба­лар­нинг аниқ-ноаниқ­ли­ги ўқув­чи­ни чалғитарди, турли савол­лар­ни юзага кел­тирарди. Бу чалкашликлар ёш авлоднинг етарли билим олишига путур етказиши, алалоқибат олий ўқув юртига кириш учун им­тиҳон топшир­ган абитуриент­нинг тақдири­га салбий таъсир эт­ганига ҳам гувоҳ бўлганмиз.

Бугунги кунда халқаро стан­дартларга жавоб бера­диган, дунёда тан олинган дарс­лик­лардан андоза олиш, бу борада жаҳон тажрибаси­дан тўғри фойдаланиш, таъ­лимда сифат ва самарадор­ликка эришиш асосий вази­фа­мизга айланди. Мамлака­ти­мизнинг барча ҳу­дуд­лари­да бўлгани каби ви­лоя­­ти­миз­да ҳам ўқув муассаса­ла­рини дарсликлар билан таъ­мин­лаш жараёни давом эт­моқда.

— Мактабларга ўқув дарс­ликлари тарқатиш ишлари ок­тябрь ойининг охиригача ни­ҳоясига етади, — дейди ви­лоят халқ таълими бошқар­маси мутахассиси И. Оста­наев. — Айрим фан­лар бўйича мах­сус қўлланма­лар ўқув йи­ли­нинг маълум даврида ўқити­лади. Шу сабаб­ли бу фанлар бўйича қўшимча машғулотлар дарс тизимига киритилгунча унинг манбалари ҳам ўқувчи­лар қўлига етказилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳудудимизда кўп минг сонли миллат вакил­лари ис­тиқомат қилади ва ўз она ти­лида таҳсил олади. Хусусан, Конимех туманида умумтаълим мактабларининг 28 тасида қозоқ, 3 тасида қорақалпоқ, биттасида рус ва 4 тасида ўз­бек тилларида таълим бери­лади. Бунда табиийки, турли тилларда чоп этилган дарс­лик­лар буюртма асосида ўқув муас­сасаларига келтирил­ган.

Бундан ташқари, туманда ўқув қўлланмаларининг элек­трон нусхаларидан фойдала­ниш ҳам кенг оммалашмоқда. Унинг қулайлиги шундаки, фой­даланувчи ўзига керакли мавзуни истаган ҳажмда ва шаклда чоп қилиб олиши мумкин.

Мамлакатимизда Халқ таъ­лими вазирлиги ташаббуси билан ўқитувчилар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун қулайлик яратиш мақсадида 2018-2019 ўқув йилида 1-11-синфларга мўлжалланган дарс­ликларнинг электрон шакл­лари www.eduportal.uz  ахбо­рот-таълим порталига жойлаш­тирилди. У айни пайт­­да тест ре­жимида ишла­моқда. Манба­нинг яна бир афзаллиги — дарс­лик муал­лифлари соҳа мутахас­сисла­рининг фикр­лари­ни били­ши мумкин ва натижада ўқув қўлланмалари сифат ҳамда мазмун жиҳатидан такомил­лаштирилади.

Ушбу имкониятлар мактаб­ларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш жараёнини жадаллаш­ти­ришда ҳам муҳим аҳамият­га эга. 2021 йилнинг охири­гача барча мактабларнинг Интер­нетда ишлаш тезлиги ошади.

Мактабларимиз йилдан-йил­га кўркам қиёфа касб этиб бормоқда, дарсликларнинг си­фати ўзгарди, таълимда ахбо­рот технологияларидан кенг фойдаланиш йўлга қў­йилди, ўқув муассасаларида малакали мутахассислар фао­лият юри­тади — булар­нинг барчаси ке­ла­жак учун мустаҳкам пойде­вор. Фақат бир вазифа бор — етук ва билимли авлодни тар­бия­лаш, вояга етказиш. Шу ўрин­да бар­ча фанлардан тў­лиқ ва замо­навий дарслик­лар жам­ланма­сини қўлга ол­ган ўқув­чилар бундай имко­ниятни дунёнинг айрим нуқ­таларида яшаётган тенгдош­лари фақат орзу қилиши мумкинлигини унут­ма­сликлари лозим. Зеро, яратилган ша­роит­ларнинг қадрига етиб, пухта билим эгал­лаш, илм чўққиларини забт этиш бугунги куннинг асосий талабидир.

 Нигора РЎЗИЕВА,

"Дўстлик байроғи" мухбири.


"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар



Топ рейтинг www.uz

фотогалерея