Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус — 2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда фаолият юритаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган 47 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд қатнашди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирокида келажак авлодни жисмоний соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, уларни жисмоний тарбия ҳамда спортга жалб этиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокамасига бағишланган учрашув ва йиғилиш бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
«Ноябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Тиббиёт ходимлари учун веломарафон

06.11.2018

Яқинда тиббиёт ходимлари куни муносабати билан икки ёш тоифасида веломарафон спорт мусобақалари ўтказилиб, унда вилоятимиздаги барча туман ва шаҳар тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган жами 350 нафардан ортиқ ходим иштирок этди. Соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари ўртасида жисмо­ний тарбия ва спортни оммалаштириш мақсадида ташкил этилган мазкур марафон акцияси вилоят болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқувчиларининг кўргазмали чиқишлари билан бошланди.

Шундан сўнг тиббиёт хо­дим­лари куннинг со­вуқ бў­ли­шига қарамай, бор куч, маҳоратларини ишга солиб, Навоий шаҳридаги "Ёшлик" кўли, "Нуронийлар мас­кани" ҳамда Алишер Навоий но­мидаги ма­даният ва истиро­ҳат боғи бўйлаб 3 километр ма­софани бо­сиб ўтишди. Ма­ра­фонда қат­наш­ган тиб­биёт бирлашмалари раҳ­бар­ла­ри, онколог, сто­­мато­лог, педиатр, невро­па­толог, отоларинголог врач­лар, уму­мий амалиёт шифо­кор­лари, шунингдек, ҳамши­ра­лар му­со­бақа жара­ёни­да ёшларга ва акцияда иштирок этаётган аҳолига ве­лосипед­да учиш­нинг фой­даси ҳақи­да ҳам қизиқарли маълу­мотлар беришди.

Ҳар бир киши соғлом турмуш тарзига амал қили­ши, бунинг учун спорт билан мунтазам шуғулланиб тури­ши зарур, — дейди соғлиқ­ни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари З. Расулов. — Мазкур веломарафон ор­қали ходимларимиз спорт инсонни жисмонан ва руҳан соғлом бўлишини таъминла­шини тарғиб қилишди. Иш­тирокчиларнинг эпчиллиги уларнинг спортнинг бу турига қизиқиши юқорилигини кўр­сатди. Велосипедда учиш инсондаги қон айланиш ти­зи­мини яхшилайди, асабни мустаҳкамлайди, қолаверса, қўл ва оёқ мушакларининг бақувват бўлишига ёрдам беради. Шунинг учун биз иш­тирокчиларга ушбу машғу­лот билан доимий шуғулланиш­ларини тавсия этдик.

Натижаларга кўра, 25-30 ёш­лилар ўртасида биринчи ўрин Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий мар­кази Навоий вилоят филиа­ли шифокори Вали Аслонов ва вилоят ногиронлар учун минтақавий реабилитация маркази ҳамшираси Дилно­за Салимоваларга насиб этди. 35 ёшдан ошганлар ўртасидаги баҳсларда эса Республика ихтисослаш­ти­рилган онкология ва радио­логия илмий-амалий тиб­биёт маркази вилоят филиа­ли шифокори Хайрулло Ҳамдамов ҳамда  Республика шошилинч тиббий ёрдам ил­мий маркази Навоий вилоят филиали жарроҳлик бўлими ҳамшираси Замира Муқимо­валар юқори натижани қўлга киритишди. Шунингдек, тур­ли номинациялар бўйича ҳам совриндорлар аниқланди.

Fолиблар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Ўз мухбиримиз.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея