Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус — 2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда фаолият юритаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган 47 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд қатнашди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирокида келажак авлодни жисмоний соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, уларни жисмоний тарбия ҳамда спортга жалб этиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокамасига бағишланган учрашув ва йиғилиш бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
«Ноябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Моҳир цирк усталари — Навоийда

16.10.2018

Айни вақтда Навоий шаҳрида гостролда бўлиб турган Тошкентдаги "Восток" шапито-цирки имконияти чекланган шахслар учун "Мўъжизасиз мўъжиза" деб номланган хайрия акцияси ўтказмоқда.

Унда акробатлар, ҳаво гим­настикачила­ри ва бошқа кўп­лаб цирк усталари ўз санъ­ати­ни намойиш этяпти.

Дастурдан жой ол­ган Африканинг "Tanzanian boys" гуруҳи — Моди­ни, Иди, Ино ва Жон­лар­нинг мураккаб трюк­лар­дан иборат акробатик машқ­­лари каттаю кичик­ка ўзгача завқ-шавқ бахш этди.

— На­воийлик ёшлар цирк санъати­ни ҳам жуда яхши тушунар ва қадрлар экан, — дей­ди цирк бошқа­рув­чиси Ж. Ражабов. — Дасту­ри­миз муваффақият­ли намойиш эти­лаётганидан бағоят мамнун­миз. Ҳар бир чи­қишимиз то­мошабинлар то­монидан гул­дурос қарсаклар билан илиқ кутиб олинаётгани бизга катта илҳом бағишла­моқда. Санъат­корлар учун бу жуда муҳим.

— Пойтахтдан ташриф бу­юр­ган шапито циркини томо­ша қилиш учун оилавий кел­дик, — дейди Навоий шаҳри­даги 1-давлат ихтисослаш­тирилган умумтаълим мак­та­бининг 3-синф ўқувчиси А. Бахтиёров. — Цирк уста­ларининг ма­неждаги чиқиш­ла­ри менда кат­та таассу­рот қолдирди. Ай­ниқ­са, Нала ва Симба лақабли қоп­лонлар­нинг моҳирлик ва эпчиллик билан ба­жарган ҳаракат­лари, маймунча ва кучукча­нинг қувноқ ўйинла­ри ҳамда  қи­зиқар­ли фокуслар жуда ёқди.

Тадбир учун тайёр­ланган бежирим ли­бос­лар, жўшқин рақс­лар ва масхарабоз­лар­нинг ҳазил-му­то­йибалари ҳеч бир томоша­бинни бефарқ қол­дирмади.

Хуршида НАРЗИЕВА,

"Дўстлик байроғи" мухбири.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея