Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус — 2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда фаолият юритаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган 47 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд қатнашди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирокида келажак авлодни жисмоний соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, уларни жисмоний тарбия ҳамда спортга жалб этиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокамасига бағишланган учрашув ва йиғилиш бўлиб ўтди.
Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус — 2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда фаолият юритаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган 47 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд қатнашди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирокида келажак авлодни жисмоний соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, уларни жисмоний тарбия ҳамда спортга жалб этиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокамасига бағишланган учрашув ва йиғилиш бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
«Ноябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Етиштирилган пахта ҳосилини тўлиқ териб олайлик!

06.11.2018

Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг

м у р о ж а а т и

Ҳурматли юртдошлар!

Юртимизда муҳтарам Президентимиз бошчилигида ҳар бир фуқаро, ҳар бир оиланинг даромадларини ошириш, халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши, мамлакатимизнинг изчил тараққий этиши учун барча шароитларни яратиш чоралари кўрилмоқда.

Ҳеч кимга сир эмас, иқтисодий фаровонликка эри­шиш ўз-ўзидан бўлмайди, ривожланган давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, бу улкан меҳнат ва ма­шаққат талаб қилади. Ўз келажаги, авлодлар тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир инсондан белгиланган мақсадларга эришиш учун елкама-елка ва якдил меҳнат қилишни тақозо этади. Ҳозирги кунда юртимиз деҳқон­ларининг куну тун қилган ма­шаққатли меҳнати ва катта сарфу харажатлар эвазига етиштирилган пахта ҳосили йиғим-терим мавсуми жадал давом этмоқда.

Пахта ҳосилидан олинадиган даромад нафақат фер­мерларимиз даромадига даромад қўшиши, балки юртимиз ривожи, хусусан, маҳалла ва қишлоқларни обод қилиш, янги уй ҳамда йўллар қуриш, боғча ва мак­таб­лар барпо этиш каби ижтимоий масалаларни ҳал этишга хизмат қилишини унутмаслигимиз лозим!

Бу йилги мураккаб об-ҳаво шароитида Қўза пар­варишлаш, ҳосил етиштириш осон кечмади. Деҳқон­ларимиз машаққатли меҳнати эвазига яратилган ҳосилнинг айни йиғим-терим мавсумида кузатилаётган об-ҳаво инжиқликларига эса барчамиз гувоҳмиз.

Айни шундай вазиятда пахтани ёғин-сочинли кун­лар­га қолдирмасдан саранжомлаб олиш, даромад манбаимизни далада қолдирмасдан йиғиштириб олиш сизу бизнинг — ҳар биримизнинг кўмагимизга боғлиқ.

Давлатимиз раҳбарининг қишлоқ хўжалиги ходимла­рига кўрсатаётган алоҳида ғамхўрлиги, бу йилдан пахта етиштиришни молиялаштиришнинг мутлақо янги тизи­ми яратилгани, сиз — миришкор деҳқонларнинг ишга бўлган муносабатингизни тубдан ўзгартирганига яқин­дан гувоҳмиз. Хусусан, пахтанинг харид нархлари ўтган йиллар­дагига нисбатан қарийб икки баробар оширил­гани яқин тарихимизда кузатилмаган воқеликдир.

Шундай экан, ҳар биримиз кўрсатилаётган бундай ғамхўрлик елкамизга улкан масъулият юклашини ҳам ёдда тутишимиз керак! Бугунги кунда асосий вази­фа­миз йил давомида қилган меҳнатимиз натижасини белгилайдиган пахта йиғим-теримининг якуний босқи­чи­ни ҳам шараф билан ниҳоясига етказишдир!

Деҳқончилик учун ноодатий келган ушбу мавсумда оқилона иш тутаётган фермерларимиз ернинг ҳақиқий эгаси эканлигини амалда намоён этишмоқда.

Шу билан бирга, ўз ишига совуққонлик билан қараб, пахта йиғим-теримини кўнгилдагидек ташкил эта олма­ётганларда эса фермерлик қобилияти етарли эмасли­ги кўзга ташланаётир.

Бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик учун, аввало, уюшқоқлик билан, бор куч-ғайратимизни пахта тери­мига сафарбар қилишимиз, ҳосилнинг бир мисқолини ҳам исроф қилмасдан, уни сўнгги чаноғигача тўлиқ териб олишимиз керак!

Етиштирилган пахтани тоза териш натижасида ҳосил­­ни 3-5 центнерга оширишга эришиш мумкин­лигини ёддан чиқармаслик зарур!

Пахта ҳосили етиштиришда меҳнати сингган барча ишчи-ходимлар, дала меҳнатчиларини жалб этган ҳолда, ҳар бири томонидан қолган бирчаноқ пахтагача териб топширишни ташкиллаштириш лозим.

Кунига 20-30 килограммдан пахта терган тақдири­мизда, ҳар бир фермер оиласидан мавсумга жалб этилган ўртача 4 киши ялпи хирмонга бир цент­нер атрофида ҳисса қўшишини эътиборда тутишингиз фойдадан холи бўлмайди.

Азиз фермерлар, зиммамизга олган мажбурият­ни бажаришимиз шарт эканини доимо ёдда сақ­ланг! Шартномавий режаларни сурункали бажармай келаётган фермер хўжаликлари билан тузилган ер ижара шартномаси бекор қилиниши ҳамда етказилган зарар тўлиқ ундириб олинишини ҳам унутмаслик лозим.

Пахта йиғим-теримига нафақат пахтачиликка ихти­сослаштирилган фермер хўжаликлари, балки бошқа йўналишдаги фермерлар, ишчилари ҳамда меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг ҳам фаол иштирок этиш­ларини даъват этамиз!

Бундай пайтда ўзини четга олмасдан, хирмонга муно­сиб ҳиссасини қўшадиган фермерларимизга эса, албатта, ўз миннатдорлигимизни билдирамиз.

Азиз маҳалла раислари, фаоллар!

Қадрли ҳамюртлар!

Машаққатли меҳнат маҳсули бўлган пахта ҳосилини охирги чаноғигача йиғиб-териб олишда, меҳнатга яроқ­ли маҳалла аҳли уюшқоқлигини таъминлашда ало­ҳида ўрнак кўрсатишингизга ишонамиз!

Ишсиз маҳалладошларимизнинг йиғим-теримда иштирок этиши уларнинг даромадлари ошишига ва мўлжаллаган оилавий тадбирлари, тўй-маъракаларини ўтказиши учун қўшимча маблағ топишига имкон беради.

Ушбу мурожаатноманинг аҳамиятини тушунтиришда сизларнинг бой ҳаётий тажриба ҳамда ташкилотчилик қобилиятингиз борлигини яхши биламиз. Шунинг учун ҳам сизлардан ана шу салоҳиятингизни ишга солиб, ихтиёрий, айниқса, ташаббускор теримчи­ларни йиғим-теримга жалб этишда барчамизга ҳамкор, ҳамфикр ва елкадош бўлишингизга ишонамиз. Шу билан бирга, юрт­бошимиз таъкидлаганидек, мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишига йўл қўймаслигингизни, 18 ёшга тўл­маган ёшларни пахта теримида қатнашишининг олдини олишда ёрда­мингизни аямаслигингизни сўраймиз.


"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар



Топ рейтинг www.uz

фотогалерея