Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус — 2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда фаолият юритаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган 47 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд қатнашди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирокида келажак авлодни жисмоний соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, уларни жисмоний тарбия ҳамда спортга жалб этиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокамасига бағишланган учрашув ва йиғилиш бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
«Ноябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Кўп тармоқли фермер хўжаликлари ривожланиш сари

06.11.2018

Бугунги фермер фақатгина ўзининг фаровон ҳаёт кечиришини ўйлаётгани йўқ, яшаётган ҳудудини обод қилиш, кам таъминланган оилаларни моддий қўллаб-қувватлашга ҳам ҳисса қўшаётир.

Қизилтепа туманидаги "Наргиз диёр" кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Дилшод Раҳмонов ҳам ана шундай илғор­лардан биридир.

Ташкил топганига 10 йил бўлган хўжаликда 101 гектар ерга экилган пахтанинг гектарига 40 центнердан ҳосил етиштириш баробарида, бошқа тармоқлардан ҳам яхши даромад олин­моқда. Бу ерда Австрия давлатидан олиб келинган 95 бош зотли қорамол, 195 бош туя, 200 бош от, 15 минг дона пар­ранда боқиляпти.

— Жорий йилда Ҳин­дис­тон давлатига 70 минг АҚШ доллари миқ­дорида мош экспорт қи­линди, — дейди Д. Раҳ­­­монов. — "Тўда­кўл" ҳавзасида ташкил этил­ган 200 гектарлик ба­лиқ­хонада сазан, оқ амур каби балиқ тур­лари парвариш­ла­наё­тир. Шунингдек, хўжа­ли­гимизда "Яшил диёр" хусусий корхонаси таш­кил этдик. Ушбу 1470 гектарлик экосайёҳлик ҳудудида Ўзбе­кис­тон Республикасининг "Қизил китоби"га ки­ритилган қушлар кўпайтирилиб, қўриқланади. Айни пайтда бу ерга келаётган сайёҳлар учун 120 ўринли меҳмонхона қуряпмиз. Янги тар­моқларни ишга тушириш хўжаликнинг даро­ма­дини оширмоқда ҳамда янги иш ўринлари яратишга замин ҳозирлаяпти. Айни пайтда жа­моа­мизда 50 нафар ходим иш билан банд. Меҳ­нат қилган, аҳоли дас­турхони тўкинлигини таъ­минлашга ҳисса қўшаётган юртдош­лари­миз халқимиз ҳур­­­матига сазовор бўлиб, давлатимиз то­монидан муносиб қадр­­­­ланмоқда. Мен ҳам диёримиздаги минглаб толеи порлоқ фер­мер­лардан бири эканимдан фахрланаман. Яра­тилаётган кенг имкониятлар бизни янада ғайрат билан меҳнат қилиш, Ватанимиз иқтисодиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида изланиш­лар­га ундамоқда.

Хуршида НАРЗИЕВА,

"Дўстлик байроғи" мухбири.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея