Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган "Ташаббус — 2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда фаолият юритаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган 47 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд қатнашди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокими Қ. Турсунов иштирокида келажак авлодни жисмоний соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, уларни жисмоний тарбия ҳамда спортга жалб этиш борасида вилоятда олиб борилаётган ишларнинг бугунги кундаги ҳолати муҳокамасига бағишланган учрашув ва йиғилиш бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
«Ноябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Мавсумга ҳисса қўшайлик

19.10.2018

Пахта — миллий бойлигимиз. Унинг юртимиз иқтисодиёти, халқимиз турмуш фаровонлигининг юксалиши, шаҳар ва қишлоқларимиз ободлиги, саноат ривожи учун аҳамияти қанчалик улкан эканлиги барчамизга яхши аён.

"Оқ олтин"ни қайта ишлаш корхоналари барпо этиш ор­қали кўплаб янги иш ўринлари пайдо бўлаётир. Бугун кластер ташкилотларида қайта ишлана­ётган пахта хомашёсидан тай­ёрланаётган маҳсулотлар экс­портга йўналтирилмоқда. Демак, кўпнинг кўмаги билан юксалаётган хирмонлар тад­биркорлик, экспорт ривожи йўлида хизмат қилади.

Ота-боболаримиз азалдан пахтанинг ҳар бир мисқолини нест-нобуд қилмасдан йиғиб олиш савобли ва хайрли амал эканлигини уқтиришади. Би­роқ жорий йил баҳор мавсуми қуруқ, ёз эса иссиқ келиб, дала­ларда пахта ҳосили ўз вақтида етилмай, кўплаб қийинчиликлар туғдирди. Навбаҳор туманининг "Янгиқўрғон", "Туркистон" ҳу­дуд­ларида дўл ёғиши оқибати­да пахта майдонлари қайта экилди. Агротехник тадбирлар­нинг тўғри ташкил этилгани муаммоларни бартараф этган бўлса-да, ҳосил кеч етилди. Шунга қарамай, туманда таш­кил этилган 125 та отряддаги 289 та фермер хўжалиги, 10 минг 302 нафар теримчи ўзига бириктирилган вазифани муносиб бажариб келмоқда.

Уюшқоқлик билан олиб бо­рилган меҳнат натижасида 36 та фермер хўжалиги биринчилар­дан бўлиб белгиланган шартно­мавий режани уддалади. "Янги замин орзуси", "Осиё", "Азиз Абдулла Жамшид", Шойим полвон" хўжаликлари биринчи теримдаёқ маррага етиб келди.

Аммо остонада турган ёғин-сочинли кунлар деҳқонни ўйлов­га солмоқда. Далаларда ҳосил мўл. Қўлни-қўлга бериб, фер­мерларга ёрдам бериш барча­нинг виждон амрига айланиши керак. Нондек азиз бўлган неъ­матнинг бир грамми­ни ҳам қол­дирмасдан, увол қилмай йиғиб олиш шу юртнинг чинакам фар­зандиман, деган ҳар бир инсон­нинг бурчи, масъулиятидир. Фаровонлиги­миз асоси бўлган бойлигимиз­ни биргаликда териб олайлик. Эл хизматига бел боғласак, ғуруру шаънимиз баланд бўла­ди, ризқимиз бутун, дастурхон­ларимиз неъматларга сероб бўлади.

Ватанни севмоқ — иймондан, дейдилар. Ватан хизматига шай бўлганнинг ҳам ризқи бу­тун, юзи ёруғдир.

Дилшод ОЧИЛОВ,

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Навбаҳор тумани Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея