Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб пахта-йиғим терими мавсуми жадаллик билан олиб борилмоқда. Мазкур мавсумда фаоллик кўрсатаётган уюшмаган аҳоли ҳамда фидойи ёшлар отрядларига бўш вақтида ёрдамга ошиқаётганлар сафи кенгайиб бормоқда.
Қизилқум кончилари маркази — Зарафшон шаҳри меҳмонлари ва бу ерга келаётган сайёҳлар учун яна бир қулайлик яратилди. Шаҳар марказида халқаро андозалар асосида тўрт юлдузли "ZARAFSHAH GRAND HOTEL" меҳмонхонаси қурилиб, ишга туширилди.
Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ҳамда судларнинг инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида жамиятда тутган ўрнини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.
Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб пахта-йиғим терими мавсуми жадаллик билан олиб борилмоқда. Мазкур мавсумда фаоллик кўрсатаётган уюшмаган аҳоли ҳамда фидойи ёшлар отрядларига бўш вақтида ёрдамга ошиқаётганлар сафи кенгайиб бормоқда.
Қизилқум кончилари маркази — Зарафшон шаҳри меҳмонлари ва бу ерга келаётган сайёҳлар учун яна бир қулайлик яратилди. Шаҳар марказида халқаро андозалар асосида тўрт юлдузли "ZARAFSHAH GRAND HOTEL" меҳмонхонаси қурилиб, ишга туширилди.
Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ҳамда судларнинг инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида жамиятда тутган ўрнини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
12345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
«Октябрь 2017»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Армонга айланган дийдор ёки кечиккан қайтиш

08.08.2017

"Тез етиб келгин. Онамнинг аҳволлари оғир". Қўл телефонига акасидан келган SMSни ўқиган Талъатнинг бу хабарга ишонгиси келмади. Ахир, яқинда онаси билан гаплашганди. "Сени соғиндим, болам, энди келсанг ҳам бўларди", деганди муштипари унга. Талъат бунга жавобан ҳозир иши анча яхшилиги, зўрға серунум жойга илинганини рўкач қилиб, озроқ кутинг, она, тўйга етадиган пул ишлаб топай, албатта, бораман, фақат шоширманглар мени, деб кулиб қўя қолганди.

Балки Тоҳир акаси шундай SMS би­лан уни алдаб чақириб олаёт­ган­дир. Балки ростдан ҳам онам...йўқ... бун­дай бўлишига ишонмай­ман... Талъат ишдан ҳориб келгани етма­гандек, турли ўй-хаёллардан силла­си қури­ёзди. Банкада турган муз­дек чойдан бир сипқорди, аммо бу ҳам юрагида­ги алғов-далғовликни босмади. Чан­қоғи қонмади. Шу топ­да ҳеч нарса унга малҳам бўлолмас­ди. Уйга қўн­ғироқ қилишга юраги бетламади. "Ўшанда онамнинг сўз­ла­рини икки қилмай, тинчгина ўз еримда шоҳ бў­либ юрсам бўл­мас­миди! Нега бу ер­ларга келдим ўзи? Нега? Агар онамга нимадир бўл­ган бўлса, менга бу молу дунё, пуллар нимага керак? Онам кў­ролмайдиган тўйни ўтказишим учун­ми? Йўқ! Онам саломатлар! Бекорчи хаёлларга бор­маслигим керак. Эртага кундузи онам­га қўнғироқ қиламан. Яна озроқ кутинг, пулларимни оли­шим билан ёнингизга учиб бораман, дейман. Акамнинг SMSи, деб хаёлла­рим бў­лин­ганини ҳам айтаман. Ахир, шуна­қа ҳазил, ёлғон гапирадими одам?"

Талъат шуларни ўйлай-ўйлай алла­ма­ҳал бўлганда кўзи илинди... Туши­да туғилиб ўсган катта ҳовлида уч ака-ука бекинмачоқ ўйнашаётган­миш. Она­си четроқда уларни куза­тиб ту­риб, хурсанд бўлиб кулармиш. Боши­да оппоқ рўмол... Чиройли қи­либ ўрилган икки сочни ёнига таш­ла­ган онаси, ҳар доимгидан ҳам сулув бўлиб кетганмиш... "Тоҳир, Жавлон, Талъат, қани, менга етиб олинглар-чи!" Онаси шундай дея қа­дамларини тезлатар­миш. Акалари онасига етиб олишиб, қаттиқ қучоқ­лашибди. Талъат эса қанча югуриш учун ҳаракат қилмасин, оёқларига тош боғлангандай жойидан жилмас­миш. "Ўғлим, Талъатжон, кел ёним­га, болам, келақол!" Талъат она­си томон талпинармишу, жойидан жи­лол­масмиш. Шунда икки акаси она­си билан бирга уйга кириб кети­шиб­ди. Уларнинг ортидан Талъат ҳам оғир қадамлар билан кириб борган­миш...Уйда акалари бору, онаси йўқ экан. "Онам қанилар, ҳо­зир сизлар билан шу хонага кирди­лар-ку! Қаерга кетиб қолдилар?" Акалари индамай туришар, бутун ҳовлида эса онасидан асар йўқ эмиш. Гўё ер ёрилиб ерга кириб кетгандай. Талъат ҳали у, ҳали бу хонага югуриб бориб, эшикларни очар, "Онажон! Она! Қаердасиз! Мен келдим! Келдим!" деб, зор қақшар­кану, лекин онасини тополмасмиш...

"Она!" Ўз овозидан ўзи уйғониб кет­ган Талъат бир зум қўрқинчли туш­дан ўзига келолмай турди. Туш таъ­си­ридами жиққа терга ботганди.  Кўнглини қоп-қора булут босгандек бўлди. Апил-тапил, алламаҳал бўли­шига қарамай, акасининг рақамла­рини тера бошлади. Телефон ўчи­рил­ган экан. Бир хавотири минг бўлди. Тонггача кўзига уйқу келма­ди. Онаси билан бўлган сўнгги суҳ­бат­ни беих­тиёр ёдига олди.

Кўклам чоғи эди ўша пайт. Уйда ёлғиз қолишганда Санобар опа икка­ла акасининг уйланиб, уйли-жойли бўлгани, энди навбат Талъатга етга­нини айта бошлаши билан онаси­нинг сўзларини бўлганди у. "Йўқ, мен чет­га бориб, ўртоқларим билан ишлаб пул топиб келай. Ҳозир қий­налиб қо­ла­миз. Сиз ҳам ўзингизни уринтир­манг. Маҳалланинг энг яхши қизини кўз остингизга олиб қўяве­ринг. Қайти­шим билан сиз айтган қизга уйлана­ман! Қарорим қатъий!" Санобар опа қанча қилмасин, ўғли­ни бу фикрдан қайтаролмаганди. "Майли, болам, менга бир бўлак қаттиқ нон ҳам етади. Фарзандла­рим ёнимда тинч, соғ-омон юргани­ни кўрсам, шундан кўнглим хотир­жам бўлади. Қароринг қатъий экан, майли. Фақат кун келиб ўзга юртда ўтказган кунларинг учун пушай­мон бўлмасанг бўлгани". Наҳотки, онам мени адоқсиз алам ичига таш­лаб кетсалар? Бир умрлик пушаймон азо­бида қолдириб кетсалар? Талъ­ат­нинг юраги сезарди... Ўша олис юр­ти­да, чекка қишлоғида бир ярим йилдан буён дийдорига зор бўлиб юрган онажони­сининг ғаниматлиги­ни билмай, ундан айрилиб қолаётга­нига, пул топаман, деб энг катта бойлигини йўқотиб қўяётганига ишо­на бошла­ганди...

Эртаси куни у акаси билан қўн­ғи­роқлашаркан, Тоҳир оналари ав­тоҳа­локатга учра­гани, ҳуши ўзида­масли­гини айтди. Унинг овози қал­тираб чиқарди. Ши­фо­корлар орга­низмда жиддий жа­роҳатлар борли­ги, энди яшашдан умид йўқлигини айт­иш­гач, Тоҳир шу куниёқ укасига хабар жўнат­ганди... Талъатнинг чет давлатдан кели­шига қадар орадан яна уч кун ўтди. Бу пайт ичида жон­ланти­риш бўлимида ётган, қайтиб ўзига келмаган Сано­бар опанинг томирлари секин заиф уриб турди. Яшаб кети­шига умид йўқ, аммо она гўё олис юрт­даги саргар­дон кенжа ўғлини кута­ётгандек эди, унинг дий­дорига зор эди.

Учинчи кун... онанинг юраги уриш­дан тўхта­ди. Бу вақтда Талъат аэро­порт­дан ўтиб, такси тўхтатганча она­си даво­ла­наётган касалхона томон оши­қарди...

Зулфия БОБОЕВА.


фотогалерея