Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор, бу йўналишдаги лойиҳаларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани қишлоқ жойларида ҳам ишлаб чиқариш корхоналарининг кўпайишига, янги иш ўринлари яратилиши ва аҳоли турмуш фаровонлигининг ошишига хизмат қилмоқда.
Кармана тумани ҳокимлигида ижодкор Шуҳрат Халиловнинг "Карманаю пирга бой" номли китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирни туман ҳокими Ф. Умаров очиб, узоқ йиллик тарихга эга ҳудуднинг янги саҳифалари очилишида ушбу китоб муҳим манба эканлигини таъкидлади.
Қизилқум кенгликлари бағрида жойлашган вилоятимиз ўзининг ер ости бойликлари ҳамда табиий-иқлим шароити билан алоҳида ажралиб туради. Воҳада мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишда эса маҳаллий тадбиркорларни хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда янги-янги лойиҳалар устида иш олиб боришга жалб этиш муҳим аҳамиятга эгадир.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
«Май 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Кимўзарга тўй ўтказиш миллат маънавиятига путур етказади

15.05.2018

Тўй азал-азалдан халқимизнинг энг муқаддас ва қадимий урф-одатларидан бири ҳисобланади. Бу маросимда икки ёш — келин ва куёв бутун ҳаёти давомида унутилмас қувончли кунни биргаликда баҳам кўришади. Унда меҳмоннавозлик, иззат-икром, инсонпарварлик сингари юксак фазилатлар ўз ифодасини топади. Аммо дабдабали тўй икки ёшнинг бахтига кафолат бермайди. 

Таъкидлаш жоизки, парламент юқори па­ла­таси томонидан ишлаб чиқилган "Тўй-ҳа­шам­лар, оилавий тан­та­налар, маърака ва маро­симлар, марҳумлар­нинг хотирасига бағиш­лан­ган тадбирлар ўт­ка­зи­лишини тар­тибга солиш тўғри­си­да"ги қа­рор ло­йиҳаси шу йил 5-25 март кун­лари кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўт­ка­зилди. Бу даврда телерадиоканаллар ва дав­рий босма нашрларда юзга яқин ма­те­риаллар эълон қилинди. Натижада фуқаролар то­монидан қарорни янада такомил­лаш­­тириш бўйича кўп­лаб таклифлар билдирилди. Ўзбекистон Рес­публикаси Олий Мажлиси Сенати қа­рор ло­йиҳасини ўрганиш бў­йича Респуб­лика ишчи гуруҳи тузилиб, айни пайтда жой­лар­­да фао­лият олиб бормоқда.

Сир эмаски, баъзи юртдошларимиз нафақат тўй­ларда, балки туғилган кун, наҳор оши каби тадбирларда тумонат одамни йиғиб, бир неча миллионлаб сўм эвазига дастурхон бе­­зайди. Буни кўрган бошқалар ҳам "мен сендан камми", қабилида иш тутиб, қарз кўтариб, ким­ўзар­­­га тўй ёки тадбир қилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Катта қарз эвазига тўй қилган оиладан барака қо­чади, уруш-жанжаллар, қудалар ўр­та­сида совуқчилик авж олади. Бу ҳам ет­ма­ган­дек, турли-туман янги одатлар ўйлаб то­пил­моқда. Ма­салан, Хатирчи туманида тўйдан ол­дин "дас­турхон очди", "унаштирув" ма­ро­симлари бор. Бу тўқ­ликка шўхлик, албатта. Ёки қиз томондан қилинадиган қимматбаҳо ме­бель ва сарполарни олайлик. Уларни харид қи­лишни ҳамманинг ҳам чўнтаги кўтармайди.

Бундан ташқари, тўй куни келиннинг кийган ли­босини кўриб, уяласан киши. Яна бир таш­виш­ланарли ҳолат. Тўй ўр­­такаши ва хонан­да­ларнинг маъноси йўқ шеър­­­­лари, қўшиқлари, айниқса, раққосаларнинг бе­ўхшов қилиқлари менталитети­миз­га ҳеч тўғ­ри кел­майди. Бун­дай ҳо­латлар миллий қад­риятлари­миз, урф-одатларимизга зид эка­нини ёш­ларга тушунтиришимиз, онгига синг­­­дири­ши­миз шарт. 

Яна бир масала. Тўй ва маърака­лар­да ишти­рок этиш маданияти ҳам ҳа­минқадар. Таклиф этилган ҳам, таклиф этил­маган ҳам бо­риши одат тусига кирган. Бир қарин­доши ёки оғай­нисининг тў­йига ўзи би­лан бирга тўртта "ше­риги"ни ҳам олиб борадиганлар тўй эгасини ор­­­тиқча таш­виш ва харажатга қўяётганлигини ҳеч ҳам ўй­ламайди.

Баъзи маъракаларга борсанг, дастурхонга қўйилган ноз-неъматларни санаб саноғига етол­майсан. Агар Қуръон тиловат қилинмаса, бил­маган одам, тўйга келиб қолдим, деб ўйлаши тур­ган гап. Ҳолбуки, бу ерга одамлар еб-ичиш учун эмас, марҳум ҳақига дуо қилиш учун келади...

Тўй-маъракалар миллатимизнинг азалий қад­риятлари ва анъналарини намоён этадиган тад­бир экан, бундай ишга ҳаммамиз бирдек бош қў­­шишимиз лозим. Ҳеч ким ўзини четга олиши, лоқайд ва томо­ша­бин бўлиши мумкин эмас. Бу мамлакат ва миллат тақдирига дахлдор, ижти­моий аҳамиятга эга масаладир.

Н. ТоFаева,

вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари

бирлашмаси кенгаши раиси.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея