Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Вилоятимиз марказидаги "Фарҳод" маданият саройида Президентимизнинг 2018 йил 29 июнда эълон қилинган "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида"ги фармони ижросига бағишланган кўргазмали семинар ва матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Жорий йил бошидан Кармана туманида 5 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Яқинда "Янги авлод" истироҳат боғида бўлиб ўтган навбатдаги тадбирда 50 дан ортиқ ташкилот ва корхона, хусусий тадбиркорлик субъектлари 371 та иш ўринлари билан иштирок этди.
Вилоятимизда ҳудудларда аҳолини кўп йиллардан буён қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш, мутасадди ташкилотларни жалб қилган ҳолда уларни жойида бартараф этиш мақсадида республика ишчи гуруҳи иш олиб бормоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
«Сентябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Муборак ой фазилати

15.05.2018

Тинчлик, бағрикенглик, шукроналик, саховат ҳамда меҳр-оқибат каби юксак инсоний фазилатлар мужассам муборак Рамазон ойи кириб келмоқда. Дунё мусулмонлари қаторида юртимизда ҳам ушбу муқаддас ойга кўтаринки руҳда тайёргарлик кўрилаётир.

Жорий йилнинг 11 май санасида Президентимиз томонидан имзо­ланган "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғри­сида"ги қарорда белгиланга­ни­дек, ушбу ойда ёрдамга муҳтож ва эҳтиёжманд кишиларни ҳар то­монлама қўллаб-қувватлаш, аҳоли орасида меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, буюк алломалар, азиз-авлиёлари­мизнинг зиёратгоҳларини, қаб­рис­тонларни ободонлаштиришга қаратилган кенг кўламли тад­бирлар амалга оширилади.

Дарҳақиқат, моҳи Рамазоннинг фазилатлари бисёр. Аввало, ди­ни­мизнинг бош манбаи бўлмиш Қуръони карим шу ойда нозил бўлган. Ушбу ойнинг рўзасини тутиш Қуръони карим ва суннат ҳукми билан фарз қилинган:

"Эй иймон келтирганлар! Сиз­лардан олдинги умматларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у са­бабли) тақволи бўлсангиз" (Бақара сураси, 183).

Оллоҳ таоло мўъминларга қара­та олдин ўтган бошқа қавмлар каби Ислом умматига ҳам рўза фарз қилингани хабарини бермоқда. Зеро, рўза ибодати билан нафс тарбияланади, оч юриб тўқлик­нинг қадрига етади, бу билан етим-есир, бева-бечораларга нис­батан кўнглида раҳм-шафқат ҳислари уйғонади.

Рамазон ойи халқимиз томони­дан асрлар давомида эзгулик ва маънавий поклик, қаноат ҳамда шукроналик рамзи сифатида ало­ҳида қадрлаб келинади. Бу ойда бошқа ойга нисбатан ёрдамга муҳ­тожларга, бемор-ногиронлар­га ёрдам қўлини чўзишнинг фази­лати улуғ саналади. Чунки, Пайғам­баримиз соллаллоҳу алайҳи васалам ҳам Рамазон ойида одам­ларнинг энг сахийси бўлиб кет­ганлари тўғрисида ҳадислар мавжуд. Рамазон ойида қилинган битта хайрли иш учун бошқа ой­лар­га нисбатан минг баробардан кўп савоб ёзилади. Шундай экан бу ойни ғанимат билиб, савобли ишларни кўпайтириб олмоқ керак.

Шу билан бирга, ушбу ойда мам­ла­катимиз бўйлаб масжид­ларда Қуръони карим тўлиқ хатм қилинади, таровеҳ намозлари ўқи­лади. Жумладан, вилоятимиз­да Рамазон ойида 19 та жоме масжидда Қуръони карим хатм қилиниши режалаштирилган. 

Муборак Рамазон ойи шарофа­тидан диёримиз янада обод ва кўркам, халқимизга берилаётган неъматлар янада зиёда ва бара­котли бўлсин.

Тоҳир РЎЗИЕВ,

 вилоят бош имом-хатиби.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея