Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижроси юзасидан ҳудудларда ўтказиладиган жамоатчилик мониторинги муҳокамаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Вилоятимиз бўйлаб пахта терими мавсуми қизғин давом этмоқда. Яқинда бир гуруҳ таниқли санъаткорлар "Ҳорманг, пахтакорлар!" шиори остида ташкил этилган маданий тадбирлар доирасида теримда қатнашаётган корхона-ташкилотлар ишчилари, кўнгилли ҳашарчилар ҳамда уюшмаган ёшлар билан учрашди.
Навоий давлат педагогика институтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатимиз Президентининг таклифига мувофиқ ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг ёшларга қўшма мурожаати мазмун-моҳиятини ўрганиш ва навқирон авлод ўртасида тарғиб қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
«Октябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Номи қалбимизда абадий яшар

01.01.2018

Шундай инсонлар бўладики, уларнинг номи тилларда, ёди қалбларда абадий яшайди. Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов серқирра сиёсий фаолияти, олийжаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимиз тарихида ўчмас из қолдирди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мир­зиёев таъ­кидлаганидек, "Вақт ва ҳаёт­нинг ўзи Ислом Абдуғаниевич Кари­мов­ни замонамизнинг улуғ сиёсатчиси, узоқни кўрадиган ва стратегик фикр юри­тадиган шахс, дунёда ва турли мин­та­қаларда юз бераётган ўта му­раккаб во­қеа-ҳодисаларнинг моҳия­ти­ни давлат­чилик нуқтаи назаридан кўра билиш қо­билиятига эга бўл­ган, ўз юрти ва халқи учун, ҳар бир ватандо­ши­­мизнинг тақдири учун улкан масъ­улият туйғусини чуқур ҳис қи­ладиган атоқли раҳбар эканлигини ҳар томон­ла­ма тасдиқлади".

Ўзбекистон халқи истиқлол йил­лари­да эришган барча ютуқларни ҳақли ра­вишда Ислом Каримов номи ва фао­лияти билан боғлайди. У собиқ совет ту­зумидан кейин юзага келган беқарор, но­тинч даврда хал­қимиз олдига мил­латни юксакларга кўтара­диган улкан мақсад ва вазифалар қўйди. Шу боис­дан ҳам у юртимизда амалга оширил­ган тарихий ўзгаришларнинг ташаб­бус­кори ва раҳ­намоси, мамлакатнинг ис­тиқболли дас­турини ишлаб чиққан ҳам­да миллий та­рақ­қиёт йўлини белгилаб берган атоқли давлат арбоби сифа­ти­да қалбларда муҳр­ланди. 

Ислом Каримов жаҳон сиёсат оламида ҳамиша илғор фикрларни илгари сур­ган, ўз нуқтаи назарини қатъий ҳимоя қилиб, олдига қўйилган мақсадга эри­ша оладиган шахс сифатида танилди. Со­битқадамлик билан тинчлик сиёса­ти­ни юритиб келди. Нуфузли халқаро мин­барларда биринчилардан бўлиб, тер­рор­чилик ва гиёҳвандлик савдосига қарши фақат ҳамжиҳатликда курашиш зарур­лигини таъкидлаб келди. Халқаро майдонда Ўзбекистоннинг обрў-эъ­ти­бо­рини юксалти­риш, қадимги бой ма­да­нияти ва бугунги ул­кан салоҳиятини дунё­га танитишда садоқат билан хиз­мат қилди.

Ўзбекистон БМТга аъзо бўлди, деяр­ли барча нуфузли халқаро ташки­лотлар ва минтақавий уюшмаларга қа­бул қи­линди, 120 дан ортиқ давлат би­лан дип­ломатик алоқа ўрнатди, ўзаро ман­фаатли ҳамкорликни йўлга қўйди.

У марказий ҳокимият ҳамда жой­лар­даги бўғинларини ислоҳ қилиш, давлат, жамият ва инсон муносабат­ларини уйғун­лаштиришга қаратилган янги сиё­сий-ижтимоий тизим тамо­йил­­ларини, халқнинг ўзига хос ху­су­сиятлари ҳамда илғор жаҳон тажриба­ларини мужассам­лаштирган иқтисо­дий ислоҳотлар­нинг янги моделини ишлаб чиқди ва амалга оширди. Бу ри­вожланиш йўли беш та­мо­йилни ўз ичига олди ва дунёда "ўзбек мо­дели" деб эътироф этилди.

Ислом Каримовнинг амалга оширган хайр­ли ишлари, буюк хизматлари таҳ­синга са­зовордир. Она халқининг се­вимли фарзанди бўлган бу инсонни бир умр хотирлаб, у ки­шига муносиб ав­лод бўлиб яшаш ҳар би­ри­мизнинг ин­сонийлик бурчимиздир.

Б. ШАЙМАТОВ,

НДКИ доценти,

А. ИДИЕВА,

талаба.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея