Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий давлат кончилик институтида "Оқ йўл сизга, битирувчилар!" деб номланган тадбир ўтказилди. Унда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
12 июль куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуасида Ички ишлар вазирлигининг Навоий академик лицейига ҳужжат топширган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун саралаш тест синовлари бўлиб ўтди.
Кейинги йилларда мамлакатимиз аҳоли пунктларининг тозалигини яхшилаш, ободонлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Навоий давлат кончилик институтида "Оқ йўл сизга, битирувчилар!" деб номланган тадбир ўтказилди. Унда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
12 июль куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуасида Ички ишлар вазирлигининг Навоий академик лицейига ҳужжат топширган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун саралаш тест синовлари бўлиб ўтди.
Кейинги йилларда мамлакатимиз аҳоли пунктларининг тозалигини яхшилаш, ободонлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
12345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
«Июль 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Китобни танлаб ўқийсизми?

05.01.2018

Кишининг маданияти, маънавияти унинг қандай китоб ўқишида акс этади. Шу маънода бугунги кунда китоб ўқиш ва унга муносабат бир қадар сусайгандек. Чунки ёшлар кўпроқ кино, видео, телевидение, компьютер, интернетга берилиб кетди. Ҳозирги кунда кўпгина хона­донларга компьютер кириб келган. Исталган янгилигу ахборотларни у орқали хоҳлаганча олиш мумкин.

Аслида, ҳеч бир ахборот воси­таси, кино ёки видеофильм ба­диий асар ўрнини босолмайди. Масалан, таниқли ёзувчи Абдулла Қодирийнинг "Ўткан кунлар" ро­ма­ни асосида ишланган фильм қанчалик маҳорат билан тасвирга олинган бўлмасин, асарнинг таъ­сири, жозибасини тўлақонли ифо­­далаб беролмайди. Китоб­хон­лик оиладаги муҳитга ҳам боғлиқ. Маърифатли оилаларда китобга эътибор фарзандлар тарбия­сида муҳим роль ўйнайди. Китобни инсон тафаккурининг қа­нотларига ўхшатишган. Зеро, фикр доира­си кенг, маънавиятли киши­лар жа­миятнинг чинакам бойлиги ҳи­собланади. Аксинча, ҳаётда рўй бериб турадиган ай­рим нохуш­лик­лар илдизи эса маъ­рифат­сиз­лик, китоб ўқимас­лик­нинг аччиқ мевасидир.

Ҳар қандай янгилик бир кун эскиради. Бироқ инсониятнинг минг-минг йиллар давомида қўл­га киритган ақлий ҳамда фикрий дурдо­наларини ўзида жамлаган китоблар асло қимматини йўқот­майди. Бинобарин, у ҳамиша илм-маърифат, адаб ва ахлоқ ман­баи бўлиб келган. Тарихдан маъ­лум­ки, инсон тараққиёти йў­ли­да эришган даражасидан ҳеч қачон қайтган эмас. Қадим аждодлари­миз ҳатто тасаввур ҳам қилолма­ган ғаройиботлар ҳозир кўз ўнги­мизда содир бўляпти. Демак, инсоният имкониятларининг чеки, орзу-умидларнинг адоғи йўқ. Китобхонлик ижодий иш ва у дои­мий шуғулланишни тақозо қила­ди. Сиз бадиий асар ўқишга энди­гина киришаётган бўлсангиз, дастлабки пайтларда воқеалар оқимини қизиқиб кузатасиз. Бу эса аста-секин ўша ҳо­ди­салар тасвиридан тегишли ху­лоса чиқа­ришга бошлайди. Асар­да тасвир­ланган сюжет билан ҳаёт воқели­гини фарқлаш жонли мулоқот натижасидир. Китобхон уларни таққослаш учун бош қоти­ради — ўйлашга мажбур бўлади. Шу жа­раёнда асар воқелигини хаёлида қайта жонлантиради, қаҳрамон­лар­нинг ўрнига ўзини қўйиб кў­ра­ди, муайян хулосалар чиқара­ди. Кўринадики, у ҳам ўзи­га хос ижод қилади. Китобхон­нинг ижод­­корлиги ёзувчи маҳо­ра­тига, яна ҳам тўғрироғи, ба­диий асар савиясига боғлиқ. Шундай экан, мутолаа билан кўп­роқ банд бў­лиш, маъна­вия­ти­мизни бо­йи­тиш­га хизмат қила­диган китоб­ларни танлаб олмо­ғимиз керак.

З. НАЗАРОВА,

 Кармана саноат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси.


"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар



Топ рейтинг www.uz

фотогалерея