Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий шаҳридаги "Ёшлар марказида" фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши, вилоят халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ҳамкорлигида ташкил қилинган "Маҳалла — менинг тақдиримда" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
12-13 декабрь кунлари атоқли адиб ва таржимон Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Иброҳим Fафуров таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳри ҳамда Кармана ва Қизилтепа туманларида адабиёт байрамлари бўлиб ўтди.
7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳридаги "Фарҳод" маданият саройида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
«Декабрь 2017»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Келажак бунёдкорлари жаҳолатга қарши маърифат билан курашмоғи лозим

10.10.2017

Вилоят маънавият ва маърифат бўлими ҳамда унинг шаҳар, туман бўлинмалари томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимидаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган ўқувчи-ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, ёшларни диний-экстремистик оқимлар, миссионерлик билан боғлиқ ёт ғоялардан асраш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ҳамда улар орасида учраётган турли салбий ҳолатларнинг юзага келмаслигига қаратилган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Бугун ғарб мамлакатларидан ки­риб келаётган "оммавий маданият", айниқса, интернет сайтлари ор­қа­ли хуруж қилаётган ёт ғоялар таъ­сири натижасида ёшларимиз ора­сида мана шундай иллатлар келиб чиқаётганлиги айтилди. Коллеж ўқув­­­чилари ўртасида бундай иллат­ларнинг олдини олиш учун улар­нинг бўш вақтини турли спорт маш­ғулотларига жалб этиш ло­зим­лиги таъкидланди.

Тадбирларда фаол иштирок этган ҳуқуқ-тартибот органлари ходим­лари ҳам жамиятимизда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш бора­сидаги ишларни такомил­лаш­ти­риш, вояга етмаганлар ўртасида на­зоратсизликнинг олдини олиш ҳа­қида сўзлаб, қонун доирасида бун­дай жиноятларга қандай чоралар кўрилишини баён этишди. Шунинг­дек, ёшларимиз жиноий гуруҳларга қўшилиб ёки ўзаро тил бириктириб, жиноятларга қўл уришлари ёмон оқи­батларга олиб келиши, ўзбек хал­қи менталитетига ёт бўлган бундай иллатлардан доимо узоқ юриш лозимлиги тўғрисида ўз му­носабатларини билдиришди.

Тадбирларда қатнашган ёшларга Ва­танимиз тараққиёти ва равна­қи­га ҳисса қўшиш бугун ҳар бир ўзбек йигит-қизининг ҳаётий шиорига ай­ланиши шартлиги, таълим, мада­ният, спорт ва бошқа кўплаб соҳа­ларда жаҳон ареналарида юртимиз байроғини кўкларга кўтараётган тенг­дошларидан ўрнак олишлари за­рурлиги уқтирилди.

Келажагимиз бунёдкорлари бўл­ган ёшларимиз жаҳолатга қарши маъ­рифат билан курашиб, мустақил Ватанимизнинг ифтихорларига айланишини бугунги шиддаткор давр­нинг ўзи тақозо этмоқда.

Саида ИСРОИЛОВА,

вилоят маънавият ва маърифат бўлими мутахассиси.

фотогалерея