Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб пахта-йиғим терими мавсуми жадаллик билан олиб борилмоқда. Мазкур мавсумда фаоллик кўрсатаётган уюшмаган аҳоли ҳамда фидойи ёшлар отрядларига бўш вақтида ёрдамга ошиқаётганлар сафи кенгайиб бормоқда.
Қизилқум кончилари маркази — Зарафшон шаҳри меҳмонлари ва бу ерга келаётган сайёҳлар учун яна бир қулайлик яратилди. Шаҳар марказида халқаро андозалар асосида тўрт юлдузли "ZARAFSHAH GRAND HOTEL" меҳмонхонаси қурилиб, ишга туширилди.
Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ҳамда судларнинг инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида жамиятда тутган ўрнини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
12345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
«Октябрь 2017»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Соғлом эътиқод ва тафаккур

10.10.2017

Бугунги глобаллашув жараёнида фуқаролар нафақат яқин ва узоқ қўшнилар, балки жаҳон миқёсида бошқа минтақа ва ҳудудлар билан чамбарчас боғланиб бормоқда. Бу жараённинг яна бир жиҳати шундан иборатки, ҳозирги шароитда у мафкуравий таъсир ўтказишнинг ниҳоятда ўткир қуролига айланиб, ҳар хил сиёсий кучлар ва марказларнинг манфаатларига хизмат қилмоқда. Мана шундай вазиятда барчамиз ўз мустақил фикримизга, миллий қадриятларга, шаклланган дунёқараш ва мустаҳкам иродага эга бўлишимиз зарурдир.

Мамлакатимизда бундай мафкуравий ва маъ­навий хуружларга қарши кураш бора­сида ўзига хос тажриба тўпланган. Мазкур тажриба асосида бир қатор стратегик омил­лар мавжуд. Шундай омиллардан бири бу жа­миятни маънавий жиҳатдан юксалти­риш­дир. Тарихдан маълум, замоннинг шафқат­сиз синовларига қарши ўзининг юксак маъ­навияти ва маърифати билан жавоб берган миллат ҳеч қачон завол топмаган. Айнан маъ­рифатгина миллатнинг замон билан ҳам­нафас ҳаёт кечиришини таъминлаган, миллат тақдири учун хатарли вазиятларда қалқон вазифасини ўтаган. Бу борада яна бир стратегик омил мамлакатимизда иқ­тисодий ривожланишни таъминлашдир. Маъ­лумки, мустақиллигимизнинг илк йил­лари­даноқ, мамлакатимизда иқтисодий та­рақ­қиётни таъминлаш хусусий секторни ривожлантириш концепцияси асосида олиб борилмоқда. Бугунги кунда мулкдорлар син­фини шакллантириш йўли билан юксак иқ­тисодий барқарорликка эришиб кел­моқ­дамиз.

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демок­ра­тик партияси сайловолди Платформасида "Юксак маънавият — енгилмас куч" ғоя­си­ни ҳаётга татбиқ этиш орқали миллий анъ­ана ва қадриятларимизни янада мустаҳ­кам­лаш, ёшларни халқимиз маънавиятига ёт бўл­ган салбий таъсирлардан ҳимоялаш устувор вазифалардан бири сифатида бел­ги­ланган.

— Турли ғоялар кураши, ахборот ху­руж­лари, мафкуравий таъсирлар кун сайин авж олиб бораётган глобаллашув шароитида, ҳатто аҳамияти йўқдек туюлган ахборот ҳам йи­гит-қизларнинг маънавий-ахлоқий тар­биясига зарар етказиши мумкин, — дейди На­воий вилояти "Тафаккур" ёшлар тарғи­бот маркази раҳбари Жонибек Шуҳратов. — Аниқ мақсади ва ғояси йўқ, эътиқоди бўш инсон мўрт ва тобе бўлади, ҳаётда ўз йў­лини топа олмайди. Ёшларни бу каби иллатлардан асрашда таълим-тарбия, ху­сусан, миллий қадрият, анъана, урф-одат ва бой маънавий меросимиз муҳим ўрин тутади.

Мафкуравий таҳдидларга қарши курашда асосий мақсадимиз жамият маънавиятини юксалтириш экан, биринчи навбатда, мил­лий ғояни фуқаролар онги ва қалбига чуқур сингдиришга эришишимиз керак. Айниқса, ёш авлод онгида соғлом эътиқодни шакл­лан­­тириш, улар орасида миллий ва умум­ин­соний қадриятларни уйғун равишда тарғиб этиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Йўлдошмурод ЖЎлиев,

 ЎзМТДП Навоий вилояти Кенгаши бош мутахассиси.

фотогалерея