Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб пахта-йиғим терими мавсуми жадаллик билан олиб борилмоқда. Мазкур мавсумда фаоллик кўрсатаётган уюшмаган аҳоли ҳамда фидойи ёшлар отрядларига бўш вақтида ёрдамга ошиқаётганлар сафи кенгайиб бормоқда.
Қизилқум кончилари маркази — Зарафшон шаҳри меҳмонлари ва бу ерга келаётган сайёҳлар учун яна бир қулайлик яратилди. Шаҳар марказида халқаро андозалар асосида тўрт юлдузли "ZARAFSHAH GRAND HOTEL" меҳмонхонаси қурилиб, ишга туширилди.
Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ҳамда судларнинг инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида жамиятда тутган ўрнини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.
Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб пахта-йиғим терими мавсуми жадаллик билан олиб борилмоқда. Мазкур мавсумда фаоллик кўрсатаётган уюшмаган аҳоли ҳамда фидойи ёшлар отрядларига бўш вақтида ёрдамга ошиқаётганлар сафи кенгайиб бормоқда.
Қизилқум кончилари маркази — Зарафшон шаҳри меҳмонлари ва бу ерга келаётган сайёҳлар учун яна бир қулайлик яратилди. Шаҳар марказида халқаро андозалар асосида тўрт юлдузли "ZARAFSHAH GRAND HOTEL" меҳмонхонаси қурилиб, ишга туширилди.
Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ҳамда судларнинг инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида жамиятда тутган ўрнини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
12345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
«Октябрь 2017»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Сифатли дори-дармон аҳоли соғлигини асрашда муҳим омил

28.07.2017

Мамлакатимиз Президентининг "Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори соҳани қайта ислоҳ қилишда муҳим қадам бўлди. Улгуржи ва чакана савдо учун чекланган савдо устамалари белгиланди, ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ўрнатилган нархларда сотиш тизими жорий этилди.

Ҳужжатда четдан олиб келинадиган, шу­нинг­дек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчила­ридан сотиб олинадиган дори-дармон воси­талари, тиббиёт буюмларини улгуржи ва чака­на сотиш, уларни етказиб беришда ишти­рок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматнинг 15, чакана савдо учун улгуржи нархнинг 20 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорларда бел­гиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилиши белгиланган.

Шу билан бир қаторда қарорга асосан, 343 турдаги ижтимоий аҳамиятга эга дори-дар­мон воситалари учун муайян нархлар белги­ланди ҳамда тендер эълон қилинди. Тендер асосида ютиб олинган 700 миллион сўмлик дори-дармон воситалари келтирилиб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкор­ликда даволаш профилактика муассасалари ва жамият тизимидаги дорихоналар орқали вилоятимиз аҳолисига етказиб берилди.

Ўтган олти ой давомида амбулатория шаро­итида даволанишда имтиёзга эга бўлган бемор­ларга 57.1 миллион сўмлик бепул дори-дармон тарқатилиб, даволаш профилактика муассасаларига 965.3 миллион сўмлик дори-дармон воситалари етказиб берилди. Мак­таб­лар ва мактабгача таълим муассасалари 12.4 миллион сўмлик биринчи ёрдам дори-дармонлари билан таъминланди.

Вилоят ССБ билан ҳамкорликда даволаш про­филактика муассасаларига 35 турдаги дори воситалари, 8 турдаги тиббий жамла­ма­лар тез тиббий ёрдам хизматининг кўчма бригадасига етказиб берилди. Рўйхат бўйича ҳозирги кунда 39 турдаги 53 миллион сўмлик дори-дармон воситалари захираси мавжуд. 

Шу ўринда айтиш керак, "Навоий Дори-Дар­мон" АЖнинг ўзида ўтган олти ой давомида 5 та ижтимоий дорихона, 48 та ҚВП қошидаги до­рихона шохобчалари орқали аҳолимизга ар­зон ва сифатли дори-дармонлар етказиб берилди.

Президентимизнинг 2017 йил 17 июлдаги "Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюм­лари билан таъминлаш тизимини такомил­лаш­тириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори эса, тан олиш керак, ти­зимда мазкур йўналишда муаммо ва камчи­ликлар ҳали-ҳамон борлигини,  масъулиятни янада ошириш лозим эканлигини тасдиқла­ди. Шу маънода ҳужжатда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида аҳолини арзон дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш, шу­нингдек уларнинг нархларини сунъий оши­риб юбориш, тақчиллик ҳолатларининг олди­ни олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Ушбу қарорга мувофиқ, 2017 йил 1 август­дан бошлаб ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини четдан харид қилиш фақатгина "Ўзмедэкспорт" рес­публика ташқи иқтисодий давлат корхонаси томонидан амалга оширилади. Ушбу корхо­нага ижтимоий аҳамиятга эга дори воситала­ри ва тиббиёт буюмларини жорий йилнинг иккинчи ярмида қўшимча эҳтиёждан келиб чиқиб ет­казиб берилишини таъминлаш топширилди.

Бундан ташқари, тиббиёт маҳсулотларини сертификатлаш сифатини янада ошириш мақ­садида ушбу фаолиятнинг фақатгина давлат сертификатлаштириш органлари томонидан амалга оширилиши назарда тутилмоқда.

Янгидан жорий этилган талабларга асосан, дорихоналарнинг дори воситалари ва тиб­биёт буюмларини чакана сотиш бўйича амалдаги лицензиялари 2018 йил 1 январга қадар қайта расмийлаштирилиши шартлиги белгиланди. Бунда қайта расмийлаштириш янги лицензияловчи орган — вилоят ҳокимли­ги томонидан амалга оширилади.

Қарорда дори воситаларини, асосан, ши­фо­кор рецепти билан тақдим этилишини назорат қилишга ҳам алоҳида урғу берилган. Бу фуқа­роларнинг соғлигини ишончли ҳимоя­лаш, сал­бий таъсир кўрсатаётган сабаб ва шарт-шароит­ларни бартараф этиш имконини беради.

Ёрқин РАСУЛОВ,

"Навоий Дори-дармон"АЖ

бошқаруви раиси.


фотогалерея