Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий вилоятида уй-жойга муҳтож, жисмоний имконияти чекланган ва эҳтиёжманд хотин-қизларга Президент номидан намунавий лойиҳадаги арзон уйлар олиш имконини берувчи махсус сертификатлар ва замонавий тикув машиналари топширилди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан "Ёшлар — келажак бунёдкори" шиори остида "Ёшлар ҳафталиги" бўлиб ўтди. Ҳафталик доирасида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллигига бағишланган "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" шиори билан тарғибот тадбирлари ҳам уйғун ҳолда ташкил этилди.
НКМКга қарашли "Зарафшон" болалар соғломлаштириш оромгоҳида ёз мавсумида уч навбатда 600 нафардан бола соғломлаштирилмоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
«Август 2017»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Пенсия ва нафақалар тўланишидаги ўзгаришлар

07.07.2017

Мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 13 мартдаги "Пенсия ва нафақаларни тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори билан Халқ банки бутун республика бўйича пенсия ва нафақалар тўлаш бўйича ягона ваколатли банк этиб белгиланди ва жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб "Ўзбекистон почтаси" АЖ ушбу функцияни тўлиқ "Халқ банки" бўлимларига топширди.

Қарор талабларидан келиб чиқиб, жорий йилнинг 1 ап­релидан бошлаб тажриба та­риқасида Зарафшон шаҳри­да, май ойидан Қизилтепа, Навбаҳор ва Нурота туманла­рида пенсия ва нафақалар тўлови "Халқ банки" томони­дан амалга оширилиб келина­ётган бўлса, жорий йилнинг 1 июлидан Навоий шаҳар, Уч­қудуқ, Томди, Кармана, Кони­мех, Хатирчи туманла­рида ҳам пенсия тўловлари Халқ банки томонидан амал­га оши­рилади. Қарор ижро­си­ни таъминлаш мақсадида Пен­сия жамғармаси туман (ша­ҳар) бўлимлари, Маҳалла фуқаролар йиғинлари, Халқ банки билан ҳамкорликда ишлар олиб борилиб, пен­сио­нерларнинг Маҳалла фуқа­ролар йиғинлари кесимида тўлов рўйхатлари тайёрла­ниб, маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда тў­лов кунлари (график) тасдиқ­лаб олинди. Шунингдек, Маҳалла фуқаролар йиғинла­ри, Пенсия жамғармаси, "Халқ банки" билан биргалик­да кўча ва қишлоқлар кеси­мида ички графиклар тас­диқ­ла­ниб, бу фуқароларнинг навбат билан белгиланган кунда кассалар­га келишига шароит яратил­ди. Маҳалла­лар­даги муста­қил ҳаракатла­на олмайдиган ётоқ­даги, ёл­ғиз, I-II-гуруҳ ноги­рон­лари, 80 ёшдан ошган кексалар ва кам таъминланган оилалар­нинг тўлов рўйхатла­ри ало­ҳида шакллантири­либ, бирин­чи навбатда банк­нинг сайёр кас­салари орқа­ли улар яшай­­ди­ган хонадон­ларга етказиб берилади.

Жорий йилнинг 1 июль ҳо­ла­тига вилоят бўйича 100787 нафар пенсия ва нафақа олув­чиларнинг тўлов рўйхатлари маҳалла фуқаролар йиғинла­ри кесимида тўлиқ шакллан­тирилиб, "Халқ банки" фи­ли­ал­ларига етказилди. Банк­­ларнинг махсус бўлимлари фуқаролар йиғинлари бино­ла­ри ёки пенсионерлар маб­лағларни олиши қулай бўл­ган бошқа биноларда очилди ва жадвал бўйича тўлов кун­ларида ҳар ойнинг 27-кунига­ча пенсия ва нафақа олувчи­ларга етказиб берилиши таъ­минланади. "Халқ банки" то­мо­­нидан тўлов амалга оши­рил­ган даврда пенсия олиш учун мурожаат қилмаган фу­қаро­лар­га пенсия олиш ҳуқуқ­лари мавжуд бўлганда алоҳи­да кассалар орқали тўлов амалга оширилади.

Бундан ташқари, Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан пен­сия ва нафақа тўловларини банк пластик карточкалари орқали олиш истагини бил­дирган аҳо­лига пенсия ва нафақа пулла­рини уларнинг банк пластик карточка ҳисоб рақамларига ҳар ойнинг 5-8-санасига қадар тўлиқ юклаб берилади.

Ўктам Fайбуллаев,

Пенсия жамғармаси вилоят  бошқармаси бошлиғи ўринбосари.

фотогалерея