Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор, бу йўналишдаги лойиҳаларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани қишлоқ жойларида ҳам ишлаб чиқариш корхоналарининг кўпайишига, янги иш ўринлари яратилиши ва аҳоли турмуш фаровонлигининг ошишига хизмат қилмоқда.
Кармана тумани ҳокимлигида ижодкор Шуҳрат Халиловнинг "Карманаю пирга бой" номли китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирни туман ҳокими Ф. Умаров очиб, узоқ йиллик тарихга эга ҳудуднинг янги саҳифалари очилишида ушбу китоб муҳим манба эканлигини таъкидлади.
Қизилқум кенгликлари бағрида жойлашган вилоятимиз ўзининг ер ости бойликлари ҳамда табиий-иқлим шароити билан алоҳида ажралиб туради. Воҳада мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишда эса маҳаллий тадбиркорларни хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда янги-янги лойиҳалар устида иш олиб боришга жалб этиш муҳим аҳамиятга эгадир.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
«Май 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Масъулиятни ҳис этиш муаммолар ечимининг гарови

15.05.2018

Ёшлар — ҳар бир жамиятнинг фаол, ҳаракатчан ва жадал янгиланишларни таъминловчи кучи. Шу боис, юртимизда ҳам келажагимиз ворисларига муносиб турмуш шароитини яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, биргина Нав­баҳор ту­манида бугунги кун­да аҳолининг 61,1 минг на­фарини навқирон ав­лод эга­лари ташкил этади. Ўз­­­бе­кис­­­тон Республика­сининг "Ёш­ларга оид дав­лат сиё­сати тўғ­рисида"ги Қонуни ижро­сини таъ­мин­­лаш мақ­са­дида туман ҳокимлиги то­мони­дан ҳу­дудда ёшлар сиё­сатини амал­га оши­риш­га қара­тил­­ган қў­шимча чора-тад­бирлар дас­тури иш­лаб чи­қилган. Шу асосда, нав­қи­рон авлоднинг муам­мо­лари­ни ҳал этиш юзасидан жорий йилнинг ўтган даврида туман ҳо­кими ҳамда таълим муас­саса­лари­да таҳсил ола­ёт­ган ўқувчилар ва уюшмаган ёш­лар иштирокида 15 ма­­ро­таба уч­рашув ўтказилди. Жа­­­раёнда аниқ­ланган банд­лик, тадбиркорлик ҳамда кредит олиш борасидаги 100 дан ортиқ муам­мо­лар ман­зил­ли ўр­­ганилиб, ҳар бир масала ижо­­бий ечим топди. Шу та­риқа 48 нафар ёш доимий иш жо­йига эга бўлди.

Айни пайтда бу йўна­лиш­даги иш­­­­ларимизни янада жонлан­ти­риш, ёшларга оид ма­салаларни тезкор ҳал этиш­­нинг самарали ме­ха­низм­ларини ишлаб чиқишни давр­нинг ўзи тақозо этмоқда. Ай­ниқ­са, иш­билармон, ғай­рат-ши­жоатли фар­занд­лари­мизга қанот бериш, улар­нинг инновацион ғоя ва ташаб­бус­ларини қўллаб-қувватлаш бу­гуннинг долзарб вази­фа­­ларидан саналади. Айни масала юзасидан жорий йил аввалида тумандаги ёш­ларга 437 мил­лион сўм миқдорида банк кре­дитлари ажратилди. Бун­дан таш­қари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Маҳаллалар кенгаши, Банд­­ликка кўмак­ла­шиш маркази ва бошқа ҳам­кор ташкилотларнинг мута­сад­ди­лари билан бирга­лик­да 2 минг на­фарга яқин ўғил-қизнинг банд­ли­гини таъ­мин­лаш бўйича алоҳида дас­тур ишлаб чиқилиб, шу асосда иш олиб борилмоқда. Хусу­сан, улар ойлик иш ҳақи оли­на­ди­ган жамоат ишларига жалб эти­ляпти.

Яна шуни ҳам таъкидлаш ке­ракки, ёшлар орасида жи­­ноят­чи­лик, ҳуқуқбузар­лик ҳо­латларини камай­ти­риш­га кун тартиби­да­ги ма­­сала си­фа­тида дои­мий равишда аҳа­мият қара­тиб келин­моқда. Бу­гунгача ёш­­лари­миз ўрта­сида 17 та шу каби ҳолатлар содир этил­ди. Энг ачинар­ли­си, улар орасида ўз жонига қасд қи­лиш ҳам ку­затилди. Бун­дай нохуш ва сал­бий ҳоди­саларнинг ол­дини олиш, қай­та такрорла­нишига йўл қўймаслик мақса­дида таъ­лим муас­сасалари, таш­ки­лот ва корхоналар ҳам­да ма­ҳалла фу­қаролар йиғин­ларида ҳу­қуқни муҳофаза қилувчи ор­ганлар, диний со­ҳа вакиллари би­лан ҳам­кор­­­ликда профилактика тад­бир­­лари кучай­тириляпти.

Бир сўз билан айтганда, ёшлар тақ­дирига ҳеч бир таш­килот ёки муас­саса бефарқ бўлмаса, айниқса мутасадди раҳбарлар ўзаро ҳам­кор­лик­да кўмагини аямаса, бу жипс­­­­лик нафақат ёшлар ма­са­лаларининг тизимли ҳал бў­ли­ши­ни таъминлайди, бал­ки бутун жа­мия­тимизнинг ҳам ривожида му­ҳим омилга айланади.

К. АЛЛАЕВ,

туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея