Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор, бу йўналишдаги лойиҳаларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани қишлоқ жойларида ҳам ишлаб чиқариш корхоналарининг кўпайишига, янги иш ўринлари яратилиши ва аҳоли турмуш фаровонлигининг ошишига хизмат қилмоқда.
Кармана тумани ҳокимлигида ижодкор Шуҳрат Халиловнинг "Карманаю пирга бой" номли китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирни туман ҳокими Ф. Умаров очиб, узоқ йиллик тарихга эга ҳудуднинг янги саҳифалари очилишида ушбу китоб муҳим манба эканлигини таъкидлади.
Қизилқум кенгликлари бағрида жойлашган вилоятимиз ўзининг ер ости бойликлари ҳамда табиий-иқлим шароити билан алоҳида ажралиб туради. Воҳада мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишда эса маҳаллий тадбиркорларни хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда янги-янги лойиҳалар устида иш олиб боришга жалб этиш муҳим аҳамиятга эгадир.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
«Май 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Автойўллар янада файзли бўлади

15.05.2018

Президентимизнинг 2017 йил 11 сентябрдаги "Автомобиль йўлларининг архитектура-ландшафт конструкцияси ва ободонлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори автойўллардаги қурилмаларнинг меъморий-бадиий сифатини яхшилаш, йўл атрофларида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини ҳаракат хавфсизлиги ҳамда атроф-муҳит муҳофазаси талабларига жавоб берган ҳолда ягона тизимли ва комплекс асосда шакллантириш сифатини тубдан ошириш мақсадида қабул қилинди.

Мазкур ҳужжат асосида Ўзбекистон Рес­­публикаси Автомобиль йўллари дав­лат қўмитаси ҳузурида "Ўзйўл­кў­ка­ламзорлаштириш" давлат унитар кор­­хонасининг ташкил эти­лиши соҳа ри­во­жида муҳим аҳамият касб эт­моқда. Шунга кўра, 2021 йилга қадар ав­то­мобиль йўллари бўйлаб 1,6 мил­лион тупдан зиёд қарағай, заранг, эман, каш­тан, шумтол, арча каби ман­зарали да­рахт ва бута кўчатлари ўтқа­зилиши ре­жалаштирилган. Ҳозирда йўл­ларга ту­таш ҳудудларни кўкалам­зорлаш­тириш ва ободонлаштириш тад­бир­лари ўт­казилиб, йўл четлари­даги яй­доқ жой­лар яшилликка бур­кан­моқда.

Ажратилган минтақаларда кўка­лам­зорлаштириш майдонларини барпо этишга яқинда фаолият бошлаган "Навоиййўлкўкалам" унитар корхона­си ҳам муносиб улуш қўшмоқда. Жум­ладан, М-37 "Самарқанд-Аш­хо­бод-Туркманбоши" ҳамда 4P57 "Қи­зилқум ҳалқа" автомобиль йўллари­нинг Кар­мана ва Навбаҳор туманлари ҳудуд­ларидан ўтувчи қисмларида кўп қа­тор­ли манзарали дарахт кўчат­лари­ни ўтқазиш ишлари мазкур кор­хо­нанинг даст­лабки ташаббусидир.

Жамоамиз автомобиль йўлларининг ҳудудий архитектура-бадиий тузи­ли­ши ва ландшафт дизайни қисмида за­монавий ёндашувларни шакллан­тириш ва амалга оширишда иштирок эта­ди. Шунингдек, ўзига ажратилган мин­тақалардаги йўл бўйи ҳу­дудлари­нинг манзарали дарахтларини те­гишли ҳолатда сақлайди. Вилоят иқ­лим шароитини ҳисобга олган ҳолда йўллар, майдончалар ланд­шафт­лари­га ҳар хил тупроқ-иқлим ша­рои­тига мос ўсимлик турларини экиб, пар­ва­риш қилади.

Бугунги кунда корхона ўз олдига қўй­­ган вазифаларни аниқ чора-тад­бирлар асосида амалга ошираётир. Хусусан, манзарали дарахтларни пар­ва­риш­лаш ва етиштиришга ихтисос­лашган махсус кўчатхоналарда май­дон­­ларни текислаш, суғориш тизим­ларини яра­тиш, тупроқни ниҳол учун за­рур бўлган ўғитлар билан тўйин­ти­риш ишларига алоҳида эътибор қа­ратилмоқда. Айтиш лозимки, ўтқазил­ган ни­ҳоллар ҳудуднинг ўрмон хўжа­ли­ги, та­биати ва иқлими­нинг баҳаво­ли­гига ёрдам беради. Ма­ҳаллий ер шароити яхшиланишига хиз­мат қи­либ, тупроқ шўр­ланиши, еми­рилиши, қум кўчиши­нинг олдини олади.

Н. НОРМАТОВ,

корхона директори ўринбосари.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея