Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижроси юзасидан ҳудудларда ўтказиладиган жамоатчилик мониторинги муҳокамаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Вилоятимиз бўйлаб пахта терими мавсуми қизғин давом этмоқда. Яқинда бир гуруҳ таниқли санъаткорлар "Ҳорманг, пахтакорлар!" шиори остида ташкил этилган маданий тадбирлар доирасида теримда қатнашаётган корхона-ташкилотлар ишчилари, кўнгилли ҳашарчилар ҳамда уюшмаган ёшлар билан учрашди.
Навоий давлат педагогика институтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатимиз Президентининг таклифига мувофиқ ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг ёшларга қўшма мурожаати мазмун-моҳиятини ўрганиш ва навқирон авлод ўртасида тарғиб қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
«Октябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Савдо нуқтасида терминал бўлиши керак

19.12.2017

Президентимизнинг 2017 йил 15 фев­ралдаги "Пул муомаласини янада тако­мил­лаштириш ва банк пластик карточ­ка­ларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб­ларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан, жорий йил 1 мартдан бошлаб чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган тад­биркорлик субъектларига тегишли шо­хобчаларни тегишли тўлов терминаллари би­лан жиҳозламасдан фаолият юритишга йўл қўйилмайди.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида вилоят давлат солиқ бошқармаси ва туман со­лиқ идораларида махсус штаб тузилиб, унинг аъзолари тадбиркорлик субъект­лари­нинг белгиланган тартибда давлат рўй­хатидан ўтганлиги, тижорат банкларида ҳисоб рақами очгани, назорат-касса ма­ши­налари ва тўлов терминаллари билан таъ­минланганлиги ўрганилмоқда. Айрим ҳо­латларда истеъмолчи ҳуқуқи бузи­лаёт­гани, савдо нуқталарида сотувчилар тў­лов­ни пластик карточкаларда амалга ошир­­мас­лик ҳолатлари учраб турибди.

15 ноябрь куни Навоий шаҳрида яшовчи С. Қодирова марказий деҳқон бозорида жой­лашган Б. Қурбоновга тегишли умумий овқатланиш шохобчасида тўловни пластик карточкада амалга оширишни сўраганида ошхонада терминал аппарати йўқлиги, плас­тик картада савдо қилинмаслиги маъ­лум бўлди. С. Қо­дирова ушбу ҳолат юзасидан Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳу­қуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг "Ишонч те­ле­фони"га му­ро­жаат қил­ди. Жа­­мият то­мо­нидан ши­коят ўрга­ни­либ, ис­теъ­мол­чининг ҳуқуқи бу­зилгани амал­да ўз тас­­диғини топгач, На­воий шаҳар давлат со­лиқ инспекцияси томонидан тад­биркор­га Ўзбекистон Республикаси Солиқ ко­дексининг 119-моддаси, 3-қис­мига асо­сан, энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баро­бари миқдорида молиявий жа­рима бел­гиланди.

Қонун ҳамма учун тенгдир. Унга барча бир­­дек амал қилиши шарт.

А. НОРБОЕВ,

вилоят давлат солиқ бошқармаси ходими.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея