Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий шаҳридаги "Ёшлар марказида" фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши, вилоят халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ҳамкорлигида ташкил қилинган "Маҳалла — менинг тақдиримда" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
12-13 декабрь кунлари атоқли адиб ва таржимон Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Иброҳим Fафуров таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳри ҳамда Кармана ва Қизилтепа туманларида адабиёт байрамлари бўлиб ўтди.
7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳридаги "Фарҳод" маданият саройида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
«Декабрь 2017»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Тадбиркорликка кенг йўл

29.09.2017

Президентимизнинг 2017 йил 1 февралдаги "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан "Ягона дарча" марказлари шаҳар ва туман ҳокимликлари тузилмасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тасарруфига ўтказилди.

Шунингдек, мазкур қарор асосида 2017-2020 йилларда тадбиркорлик субъект­лари­га "Яго­на дарча" тамойили бўйича қўшимча 86 турдаги давлат хизматларини кўрсатиш бел­гилаб берилди.

Бугунги кунда "Ягона дарча" тамойили бў­­йича 21 турдаги давлат хизматлари кўр­сатилиши юзасидан юридик ва жисмоний шахс­­лардан тушган аризалар "Ягона дарча" маркази томонидан "ijro.uz" ва "bo.birdarcha.uz" тизимлари орқали қабул қи­­линиб, ижроси тадбиркорлар иштиро­ки­сиз давлат органлари билан ўзаро ҳам­кор­ликда таъминланмоқда.

Тадбиркорлик субъектлари эндиликда ўз­­лари келган ҳолда ҳамда интернет тар­моғи (ягона портал) орқали масофадан ту­риб му­рожаат этишлари мумкин. Масо­фа­дан ту­риб мурожаат этган тадбиркорлик субъ­ек­ти­дан ундириладиган давлат божи энг кам ойлик иш ҳақининг ярим баро­барига тенг этиб белгиланди.

Илгари амал қилган қонунчиликка му­вофиқ тадбиркорлик субъектларини давлат рўй­хатидан ўтказиш муддати 2 иш кунидан ибо­рат эди. Эндиликда ўзлари келган ҳолда ҳамда интернет тармоғи (ягона портал) ор­қали масофадан туриб мурожаат этган фу­қа­ролар реал вақт режимида 30 дақиқада тад­­биркор сифатида рўйхатдан ўтказил­моқда.

Таъкидлаб ўтиш керакки, Навоий шаҳар "Яго­на дарча" марказида ташкил этилган (0-436-220-29-04) рақамли телефон опе­ра­тори "call-марказ" тизими орқали юри­дик ва жисмоний шахслардан келиб туш­ган мурожаатлар қайд этилаётган бўлиб, улар­нинг деярли барчаси тегишлилиги бў­йича масъуллар томонидан ижобий ҳал этил­­моқда.

Валижон ТЎЙҚУЛОВ,

Давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш бўлими бошлиғи.

фотогалерея