Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб пахта-йиғим терими мавсуми жадаллик билан олиб борилмоқда. Мазкур мавсумда фаоллик кўрсатаётган уюшмаган аҳоли ҳамда фидойи ёшлар отрядларига бўш вақтида ёрдамга ошиқаётганлар сафи кенгайиб бормоқда.
Қизилқум кончилари маркази — Зарафшон шаҳри меҳмонлари ва бу ерга келаётган сайёҳлар учун яна бир қулайлик яратилди. Шаҳар марказида халқаро андозалар асосида тўрт юлдузли "ZARAFSHAH GRAND HOTEL" меҳмонхонаси қурилиб, ишга туширилди.
Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ҳамда судларнинг инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида жамиятда тутган ўрнини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.
Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб пахта-йиғим терими мавсуми жадаллик билан олиб борилмоқда. Мазкур мавсумда фаоллик кўрсатаётган уюшмаган аҳоли ҳамда фидойи ёшлар отрядларига бўш вақтида ёрдамга ошиқаётганлар сафи кенгайиб бормоқда.
Қизилқум кончилари маркази — Зарафшон шаҳри меҳмонлари ва бу ерга келаётган сайёҳлар учун яна бир қулайлик яратилди. Шаҳар марказида халқаро андозалар асосида тўрт юлдузли "ZARAFSHAH GRAND HOTEL" меҳмонхонаси қурилиб, ишга туширилди.
Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ҳамда судларнинг инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида жамиятда тутган ўрнини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
12345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
«Октябрь 2017»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Қандолатчиликка меҳр қўйиб...

04.08.2017

Тумандаги "Катта мачит" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси бир неча йиллардан буён тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган Комил Шаймановни жуда яхши танийди. Чунки унинг оилавий тарзда қандолатчилик маҳсулотлари — парварда, ҳолва тайёрлаб, эл дастурхонига тортиқ қилишлари ҳаммага маълум. Муҳими бу ширинликларнинг сифати ва мазасида. Шунданми, айни тўйлар мавсумида бу қандолат турига бўлган талаб янада ошади.

Комил Шаймановнинг таъкидлашича, қандолатчиликка меҳр у кишига ота­лари Худойберди бобо Шаймановдан ўтган. "Отамерос" удумни бугун К. Шай­­мановнинг фарзандлари ҳам да­вом эттириб келишяпти. Уйларидаги пар­­вар­да, ҳолва, қишда эса новвот ҳам тайёрлашга мўлжалланган хонада доим иш қизғин. Тадбиркорнинг хонадон­и­га кириб борганимизда, у кишининг ўғли Тўймурод қизғин иш жараёни устида экан. Суҳбатимизни ёш қандо­лат­­чига ҳа­лал бермаган ҳолда олиб боришга қа­рор қилдик. Қўли ишда бўл­са ҳам, Тўй­му­роднинг завқ билан га­пириши, кў­таринки кайфияти бизга ҳам ўтди.

— Отамдан ўрганганларим бу, — дей­ди у парвардани тайёрлашда ик­кин­чи босқич бўлган қиёмни маро­ми­га ет­казиб, "чўзиб" ишлов бераркан. Ўзим­­­­га парварда чиройли, тановул ҳо­­латига келгунига қадар бўлган ишлар ёқади. Ҳар бир ишни астойдил қила­ман. Шундай қилмасангиз, ширинли­гин­гиз меъ­­ёридаги мазага эга бўл­май­ди. Ахир, ҳамма нарсада меҳр ара­лаш­ган бўл­­­­са, бу муваффақият келтиради-да.    

Тўймурод қиёмни токи у сариқ кў­ри­­нишдан оппоқ рангга киргунча "иш­лай­ди". Бу катта куч ҳамда маҳорат та­лаб қи­­­­лишини кўриб, ёш йигитнинг чаққон ва эпчил, завқ билан бажа­раёт­ган ҳа­ра­катига қараб ҳавасимиз келади. Шун­дан сўнг оппоқ қиём хамирдан узунроқ зу­валаларга бўлиниб, махсус қолипда "ай­ланача"лар кўринишига келади. Улар ўн-ўн беш дақиқа сову­ти­лади. Кейин эса син­­дирилиб, биз харид қила­диган пар­варда ҳолатига келти­рилади.

— Бир кунда 200-300 килограммгача пар­варда тайёрлаймиз, — дейди Т. Ху­дой­бердиев суҳбатимизни давом эт­ти­риб. — Ўзимизнинг бозорга олиб чи­қа­миз. Уйимиздан харид қилиб кетишади. Тўй-тан­таналарга буюртмалар оламиз. Да­ро­мадимиз, шукрки, ёмон эмас. Шу­нинг ор­қа­сидан тўйлар қилдик. "Да­мас" ма­ши­насини олдик. Яқинда ке­линингиз Сайёра­хон билан фарзанд­ли бўламиз. Орзу-ниятларимиз кўп. Маҳ­сулотлари­мизнинг бошқа вилоят­лар­да ҳам соти­ли­­ши­ни ташкил қил­моқ­чимиз.       

Тўймуроднинг опаси Муҳайё ҳам ни­шолда, парварда тайёрлашда укасига кўмакчи. Уларнинг аҳиллиги, қандолат­чи­ликка бўлган меҳри, муҳаббати иш унум­дорлиги ва сифатига ижобий таъ­сир қи­лаётгани аниқ Ахир, бошқача ҳам бўли­ши мумкин эмас. Кўрдикки, Му­ҳайё опа­нинг ўғли Беҳзод тоғасидан бир қадам ҳам ажралмайди. Қозонга ша­кар, сув солиб, қанча ҳароратда қай­натилишидан тортиб, қиёмни совутиш, ишлаш жа­ра­ё­ни­­гача завқ билан куза­тади. У ҳам бо­боси, тоғасига ўхшаб ши­ринликлар тай­ёрлашни ўрганмоқчи. "Яна бир давом­чи." Хурсанд бўламиз. Халқимиз дас­тур­­хо­нини оппоқ ширин­лик­лар билан тўл­ди­­ришда бекаму кўст ҳисса қўшаётган бу қандолатчиларнинг орзу ниятлари ҳам шун­дай оқлигига шубҳа йўқ.

З. МАРДОНОВА.


фотогалерея