Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб пахта-йиғим терими мавсуми жадаллик билан олиб борилмоқда. Мазкур мавсумда фаоллик кўрсатаётган уюшмаган аҳоли ҳамда фидойи ёшлар отрядларига бўш вақтида ёрдамга ошиқаётганлар сафи кенгайиб бормоқда.
Қизилқум кончилари маркази — Зарафшон шаҳри меҳмонлари ва бу ерга келаётган сайёҳлар учун яна бир қулайлик яратилди. Шаҳар марказида халқаро андозалар асосида тўрт юлдузли "ZARAFSHAH GRAND HOTEL" меҳмонхонаси қурилиб, ишга туширилди.
Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ҳамда судларнинг инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида жамиятда тутган ўрнини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.
Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб пахта-йиғим терими мавсуми жадаллик билан олиб борилмоқда. Мазкур мавсумда фаоллик кўрсатаётган уюшмаган аҳоли ҳамда фидойи ёшлар отрядларига бўш вақтида ёрдамга ошиқаётганлар сафи кенгайиб бормоқда.
Қизилқум кончилари маркази — Зарафшон шаҳри меҳмонлари ва бу ерга келаётган сайёҳлар учун яна бир қулайлик яратилди. Шаҳар марказида халқаро андозалар асосида тўрт юлдузли "ZARAFSHAH GRAND HOTEL" меҳмонхонаси қурилиб, ишга туширилди.
Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ҳамда судларнинг инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида жамиятда тутган ўрнини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
12345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
«Октябрь 2017»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Замонамиз Фарҳоди

21.07.2017

Биринчи ўзбек муҳандиси, тоштарош уста Абдураҳим Турдиевнинг набираси бўлган Тоҳир Раҳимов ёшлигида жуда шўх, эрка, қўни-қўшнига тинчлик бермайдиган, айнан шу хислатлари билан маҳалласида "ном қозонган" болалардан бўлган. Қачондир унинг машҳур ҳунарманд бўлиши ўша пайтда ҳеч кимнинг, ҳатто ўзининг ҳам хаёлига келмаган. 

Отаси уни бирор бир фойдали иш би­­­­лан машғул бўлса, босилиб қолар, де­­­ган ўй билан тоштарош усталарга шо­гирдликка беради. Асли ижодкорлик, юк­сак қобилият қонида бўлгани учунми, у мармар тош билан ишлаш сирларини тезда ўзлаштириб олди. У ясаган турли буюм­лар, рамзий ҳайкаллар кўпчиликка маъқул келади. Шундай қилиб, Fозғонда Тоҳир Раҳимов сангтарошлик бўйича ало­­ҳида мактаб яратди, устахона очди, маҳаллада бир қанча шогирдлар тай­ёрлади, янги иш ўринлари маҳалла­дош­­ларининг жонига оро кирди. Бу­гун­ги кунда ўғли Рафиқжон Раҳимов то­воқчилик, жияни Мадиёр Камолов тош­ни дастгоҳда ишлаш йўналишида ёш­лар­га устозлик қилишмоқда.

Шогирдларига ўта талабчан ва ўз ўр­нида меҳрибон бўлган Тоҳир уста улар­га "нимадир иш бошламоқчи бўл­сан­гиз, аввало тарихини яхши билинг", деб маслаҳат беради. Ўзи ҳам шу ақи­дага амал қилган ҳолда республика­миз­даги кўпгина зиёратгоҳларни безаб тур­­ган мармар тошлар ижодкоридир.  Буюк аждодларимиз Баҳоуддин Нақш­бан­дий, Абдухолиқ Fиждувоний, Мав­лоно Ориф Дег­га­роний, Қосим Шайх, Зангиота, Шайхон­тохур бобо зиёратгоҳ­лари­даги саға­на­ларнинг қайта сайқал­ла­нишида ҳам меҳ­­натлари беқиёс. Шунингдек, Са­мар­қандда "Шарқ та­ро­налари" халқаро фес­тивали ўтказила­ди­ган сарой, Улуғ­бек мадрасасининг уста томонидан мар­мар билан шарқона услубда қайта безалиши юртдош­лари­миз, ҳатто чет эллик сайёҳлар эъти­бо­рини қозонгани уни ўз ишининг чина­кам фидойиси экан­лигидан дало­латдир.

Уста ҳунарманд ўзининг ана шундай ма­шаққатли меҳнати билан халқимиз, ҳукуматимиз раҳбарларининг ҳам эъ­тибори, меҳрини қо­зонган.

Ҳайкалтарошлик на­му­налари билан "Та­шаб­бус" кўрик-танловининг яку­ний босқичида сов­ринли ўринни қўлга ки­ритган, "Эл-юрт ҳурмати" ордени сов­рин­дори бўл­ган Тоҳир Раҳимовни Мам­­лакатимиз Пре­зи­денти ўзларининг "Буюк ке­лажагимизни мард ва оли­жа­ноб халқимиз би­лан бирга қурамиз" ном­ли асарида алоҳида эъ­ти­роф эт­гани бунинг ёр­қин исботидир. Асарда шун­дай де­йи­лади: "Мана шу Нурота туп­роғида туғилиб камол топган бу қўли гул ин­сон­ни замонамиз Фарҳоди, де­сак, арзий­ди. Моҳир устанинг санъ­ати билан Fозғон мармаридан яратил­ган сағана тош­лари Ҳаким Термизий бо­­бо­миз мақ­барасини, Афғонистонда мав­лоно Лут­фий, Бобур Мирзо, Ка­мо­лиддин Беҳзод каби буюк аждод­лари­миз қадам­жо­ларини безаб туриб­ди. Ўтган йили То­ҳир ака хавф-ха­тар­ларга қарамасдан, Бобур халқаро ил­мий экс­педицияси билан Афғонистон­нинг Ҳи­рот шаҳрига бо­риб, Алишер На­воий бо­бомиз мақ­барасидаги қабр­тош­ни ян­гилаб кел­гани — ҳам маҳорат, ҳам жа­сорат на­мунаси, дейишга муносиб­дир".

Тоҳир уста ва унинг шогирдлари ярат­ган, яратаётган ҳайкалтарошлик наму­налари келажак авлод учун ҳам буюк, бебаҳо мерос бўлиши, шубҳасиздир.

З. СОИБНАЗАРОВА.


фотогалерея