Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси томонидан "Донолик ва ташаббускорлик - сиёсий етакчилик мезони" шиори остида "XXI аср аёли" кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Жамият равнақи, аҳоли турмуш фаровонлиги ошишида инновациянинг ўрни беқиёс. Шу боис, нафақат жаҳонда, балки юртимизда ҳам истиқболли лойиҳалар ривожига катта эътибор қаратилмоқда.
Жонажон юртимизда муборак Рамазон ҳайити шукуҳи барча кўнгилларга қувонч улашмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 11 июндаги "Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорига кўра, бу йил 15-17 июнь кунлари байрам сифатида кенг нишонланади.
Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси томонидан "Донолик ва ташаббускорлик - сиёсий етакчилик мезони" шиори остида "XXI аср аёли" кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Жамият равнақи, аҳоли турмуш фаровонлиги ошишида инновациянинг ўрни беқиёс. Шу боис, нафақат жаҳонда, балки юртимизда ҳам истиқболли лойиҳалар ривожига катта эътибор қаратилмоқда.
Жонажон юртимизда муборак Рамазон ҳайити шукуҳи барча кўнгилларга қувонч улашмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 11 июндаги "Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорига кўра, бу йил 15-17 июнь кунлари байрам сифатида кенг нишонланади.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
«Июнь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Устознинг бир куни

15.05.2018

Атроф сув қуйгандек жим-жит. Улкан ўқув биноси иккинчи қаватидаги ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари хонасида бир уюм қоғозларга кўмилиб ўтирган Хўрозбой Эргашевич кечаги куннинг натижаларини қайта-қайта кўздан кечирди, бугунга тузилган режани бажариш учун зарур бўлган омилларни хаёлидан ўтказди. Хона эшиги ва деразалар очиқ бўлса-да, ташқаридан ҳеч қан­дай шовқин-сурон эшитилмайди. Бу пайтда барча ўқув хоналарида дарс боряпти.

Очиқ деразадан кирган баҳорнинг дилни қитиқлов­чи намхуш шабада­си пар­данинг шокилаларини оҳис­та тебрата бошлади. Саф тортган ас­кар­лардай яшил­ликка бурканган ги­лос да­рахтлари баҳорни олқиш­ла­ша­ётгандек. Ик­кин­чи қа­ватдан боқ­қанда бу манзара жуда ҳам жозиба­ли тую­лар­кан. Кўклам таро­ватини, гў­зал­ли­гини томо­ша қилиш кишида аллақан­дай соҳир туйғуларни уйғо­та­ди. Уни ҳам хаёл узоқ-узоқларга олиб қочди.

Баҳорнинг қоқ ўртасида дунёга кел­ганлигини бахт­га йўяди. У туғилган гўша юксак тоғларга ёндош қир-адирлар бағридаги сўлим қишлоқда жойлашганди. Бу ердан бошланган илон изи каби сўқмоқлар кенг, равон йўлларга бориб қўшилади ва қалби­да эзгу орзу-умидлар тўлиб-тошган ўс­мирларни катта шаҳарлар­га етак­лайди. У ҳам мактаб­ни аъло баҳолар­га битир­ди-ю, ўқитувчи бў­лиш ор­зу­сида йўлга тушди. Сир­дарё давлат педагогика институтида таҳ­сил олди. Она қишлоғига қайтиб, ўрта мактабда она тили ва ада­биётдан дарс бера бошла­ди. 1983 йилда Навоий педа­гогика билим юртига ишга келди ва бу ерда бў­лим му­дири, ўқув ишлари бўйича директор ўрин­бо­сари вази­фаларини бажарди.

1998 йилда вилоятимиз­да ўрта мактаб ўқув база­сида илк академик лицей ташкил этилди ва унга Хўроз­бой Эралиев дирек­тор этиб тайин­лан­ди. Унинг педагогик фаолиятида янги давр бошланди. Ҳали тажриба йўқ, дарсликлар, ўқув қўлланмалари етарли даражада яратилмаган, янги таълим муассасасида ишларни таш­кил этиш қў­риқ очишдай гап. Ўша пайт­ларда унинг бир оёғи таъ­лим муассасасида, бир оёғи пойтахтда эди. Таъ­лим-тарбия жараёнини таш­­кил этиш бўйича так­лифлар, мулоҳа­залар, қа­рашлар, ғоялар кўп, аммо улар­нинг қайси бири са­ма­ра бера­ди, қандай ёнда­шувлар зарурлигини бел­ги­лаб олиш муҳим эди.

Шундай тиғиз бир ва­зиятда Давлат таълим стан­дартлари ишлаб чиқилди ва тас­диқланди. Дастлаб қабул қилин­ган 136 нафар ўқувчи 2001 йилда учирма қилинди. Улар­нинг 125 на­фари олий ўқув юртлари­га ўқишга киришга муваф­фақ бўлди. 2002 йил­да ўқув маскани барча кўр­сат­кичлар бўйича республи­када энг юқори натижани қайд этганлиги эъти­роф этилди. Муваффақиятлар ортидан ютуқлар келавер­ди. Ҳар йили фан олим­пиа­даси республика бос­қичида академик лицей ўқув­чи­ларидан бир-икки на­фари ғолиб бў­ли­ши анъана­га айланди. Унинг ана шундай ноёб раҳбарлик сало­ҳия­ти эътибор­га оли­ниб, Навоий шаҳар халқ таъ­лими бўлими мудири вази­фа­сига тайинланди. Бу ерда ҳам қис­қа вақт ичи­да қатор ижобий ишларни амалга оширди. Аммо қадр­­дон мас­кани оҳан­рабодек ўзига тортаверди. Иста­ги қатъий аҳдга айланиб, ака­демик лицейга қайтиб келди.

Шу йил академик лицей ташкил этилганига 20 йил тўлади. Х. Эралиев учун бу йиллар умрининг энг ёр­қин, унутилмас саҳифала­ри­ни ташкил этади. Унинг меҳнатлари зое кетма­ди. Фаолияти давомида "Ўрта мах­сус, касб-ҳунар таъли­ми аълочиси", "Халқ таъ­ли­­­ми аълочиси" кўкрак ни­шонлари билан тақдирлан­ди. 2004 йилда эса "Ўзбе­кистонда хизмат кўр­сатган ёш­лар мураббийси" унво­нига сазовор бўлди.

Лицейда ҳар ойда иккин­чи ва учинчи босқич ўқув­чи­лари ўртаси­да си­нов-тек­ширув тести ўтка­зи­ла­ди. Бу уларнинг олий ўқув юртла­рига кириши учун тайёргар­ликнинг ало­ҳи­да муҳим босқичи ҳисоб­ла­на­ди.

Ан­дак хаёлларга чўмган Хўрозбой Эргашевич сер­гак тортди. Тестга тайёр­гар­­лик­­нинг аҳволи қандай­ли­гини ўз кўзи билан кў­ришга қа­рор қилди. Тиниб-тинчимас педагогга хос хислат бу.

Бутун жамоа у билан фахр­­ланади. Ундан ўрга­ниш­га интилади, у енгиб ўтган синовларда тобла­ниш­ни ис­тай­ди. Х. Эра­лиев ана шундай меҳна­ти билан эъзоз топган бахтли инсон, жонкуяр устоздир.

Достон МАВЛОНОВ,

фахрий журналист.


"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар



Топ рейтинг www.uz

фотогалерея