Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор, бу йўналишдаги лойиҳаларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани қишлоқ жойларида ҳам ишлаб чиқариш корхоналарининг кўпайишига, янги иш ўринлари яратилиши ва аҳоли турмуш фаровонлигининг ошишига хизмат қилмоқда.
Кармана тумани ҳокимлигида ижодкор Шуҳрат Халиловнинг "Карманаю пирга бой" номли китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирни туман ҳокими Ф. Умаров очиб, узоқ йиллик тарихга эга ҳудуднинг янги саҳифалари очилишида ушбу китоб муҳим манба эканлигини таъкидлади.
Қизилқум кенгликлари бағрида жойлашган вилоятимиз ўзининг ер ости бойликлари ҳамда табиий-иқлим шароити билан алоҳида ажралиб туради. Воҳада мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишда эса маҳаллий тадбиркорларни хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда янги-янги лойиҳалар устида иш олиб боришга жалб этиш муҳим аҳамиятга эгадир.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
«Май 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Адолатга бахшида умр

15.05.2018

У аслида журналист бўлишни истаган эди. Лекин тақдир уни бошқа соҳага йўналтирди. Ўша пайтдаги Хатирчи туман халқ судида суд мажлиси котибаси сифатида иш бошлади. Қалбидаги орзусини амалга ошириш мақсадида ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети филология факультетида сиртдан ўқиди. Бироқ феъл-атворидаги адолатпарварлик, ҳақиқатни қарор топтиришга интилиш уни яна ҳакамлик болғачасини қўлга олишга ундади.

Шу тариқа қаҳрамонимиз Ибодат Шоймардонова ин­­сон ҳақ-ҳуқуқла­ри­ни, халқ ман­фаат­ларини ҳимоя қилишдек эзгу фаолиятга киришди. Муста­қилликнинг дастлабки йил­ла­рида Хатирчи туман судида кат­та суд ижрочиси, 1998-2001 йил­ларда вилоят адлия бошқармасида фуқароларнинг қонунчилик бузили­ши юзасидан ариза ва ши­коят­ларини кўриб чиқиш гуруҳида бош маслаҳатчи вазифасида ишлади. Шундан сўнг, мамлакатимиз Пре­зи­дентининг фармо­нига асосан Фуқаро­лик ишлари бўйича вилоят судининг судья­лигига тайинланди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан соҳада ўтказилаётган ислоҳотлар жараёнида Ўзбекистон Респуб­ликаси Судьялар Олий Кенгаши фаолият бошлади. Кенгашнинг қарори билан мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида кўп йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган ҳамкасб­лари қатори И. Шоймар­донова фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди судьяси лаво­зимига доимий муддатга тайинланди. Айни пайтда фуқаролар­нинг бузилган ҳуқуқла­ри­­ни қонун йўли билан тиклашдек ма­шаққатли, аммо шарафли бурч­ни бажариб келяпти.

И. Шоймардонова суд-ҳуқуқ тизимидаги 39 йиллик тажриба­си асосида, аксарият ёшларнинг оила қуришга тайёр эмаслиги, қонунла­римизда белгиланган меъёрлар ва динимизда кўрсатил­ган ҳукмлар­дан бехабарлиги эр-хотин ўрта­сидаги ажримларга олиб келади, деган хулосага келди. Дарҳақиқат, ота-оналар ўғил-қизларини эрта турмуш қуришга рағбатлантиради. Ле­кин фар­зандлари ҳаёт ташвиш­ла­рига, унинг кутилмаган зарба­ларига қай даражада бардош беради, буни ўйладиларми?..

— Фаолиятимиз доирасида фуқа­ролик ишлари билан боғлиқ тур­ли ҳолатларга дуч келамиз, — дейди судья Баҳодир Жумаев. — Ибодат опа суд жараёнида доимо куюнчак­лик билан ёш оила­ларнинг бузилган муносабатларини тик­лашга, яраш­тириш йўли билан тур­мушларини изга солишга ҳаракат қилади. Масалан, 2017 йилда 224 та никоҳдан ажратиш тоифаси­даги суд ишлари даъво­гарларнинг ўз даъво­сидан воз кечган­лиги туфай­ли тугатилди.

— Мураккаб вазиятларга тушиб қолган аёлларга ёрдам кўр­сатиш, эрта, қариндошлар ўртасидаги никоҳлар, ажрим­лар ва хотин-қизлар жиноятчилигининг олдини олишга ўз вақтида етарли аҳамият берил­маганлиги оқибатида шу каби хунук воқеалар сони йилдан-йилга ошган­лиги, аччиқ бўлса-да, ҳақи­қат, — дей­ди И. Шоймардонова. — Эн­ди­ликда, судлар томо­нидан жой­лар­даги маҳалла фуқаролар йиғинла­ри, хотин-қизлар қўмиталари билан ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадга мувофиқдир.

Бугуннинг судьясидан одоб-ах­лоқи гўзал, фикр доираси кенг бў­лиш талаб этилади. Шу боис, И. Шой­мардонова ёшларга, "Энг муҳими, олдингизга келган одамни тинглай билинг", дея уқтира­ди. Бу сўзлар унинг ҳаётий шиоридир. Ижодга бўлган меҳри туфайли қа­ла­мини ҳам қўлдан қўйгани йўқ. Оила муқад­даслиги, ёшлар ўртаси­даги садоқат, вафо туйғуларини асраш мавзула­ридаги мақолала­ри республикамизнинг қатор га­зета ва журнал­ларида нашр этилмоқда.

Ўз умрини адолатга бахшида этиб келаётган фидойи инсонга соғлик ва битмас-туганмас куч-қув­ват ёр бўлсин.

Жамолиддин АҲТАМОВ,

"Дўстлик байроғи" мухбири.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея