Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари жойларда аҳоли учун қулайликлар яратилишига хизмат қилмоқда. Вилоятимизда янги-янги объектлар қад ростлаётгани шаҳар ва туманлар файзига ўзгача шукуҳ бағишламоқда.
Бугунги кунда вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида мингга яқин ишчи-ходим фаолият юритмоқда. Улар томонидан бино ва иншоотларни таъмирлаш-тиклаш, иссиқлик, сув, газ таъминоти, тозалик ҳамда ободонлаштириш ишларига эътибор қаратиб келиняпти.
Навоий шаҳридаги "Матбуот уйи"да "Китоб — маънавият бешиги" мақолалар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари жойларда аҳоли учун қулайликлар яратилишига хизмат қилмоқда. Вилоятимизда янги-янги объектлар қад ростлаётгани шаҳар ва туманлар файзига ўзгача шукуҳ бағишламоқда.
Бугунги кунда вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида мингга яқин ишчи-ходим фаолият юритмоқда. Улар томонидан бино ва иншоотларни таъмирлаш-тиклаш, иссиқлик, сув, газ таъминоти, тозалик ҳамда ободонлаштириш ишларига эътибор қаратиб келиняпти.
Навоий шаҳридаги "Матбуот уйи"да "Китоб — маънавият бешиги" мақолалар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
12345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 
«Апрель 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

45 йил фотоаппарат билан

29.12.2017

Аҳмаджон ака қўлига фотоаппарат ушлаб, сурат олишни бошлаганида энди 10-синфни битириш арафасида эди. Ўша йиллари унинг олган суратлари ора-сирада туман "Хатирчи ҳаёти" газетасида кўриниб қоларди. Шунда у хурсандчилигидан газетанинг шу сонини танишларига кўрсатиб чиқарди. Вақт ўтган сайин устозларининг маслаҳатлари, тавсиялари билан  тажрибаси ошиб, яхшигина жамоатчи фотомухбирга айланди.

Илк меҳнат фаолиятини ту­ман босмахонасида бош­лаб, таҳририятнинг тартиб-қои­даларини, шароитини ўрган­ди. Газета саҳифаларида "А. Эл­му­родов олган сурат" деган ёзув тез-тез пайдо бўла бошлади. Орадан кўп ўтмай таҳри­рият уни фотомухбир вазифасига доимий ишга қабул қилди. Шундан буён ўтган 45 йил ичида А. Элму­родов фотоаппарат билан ҳақиқий ошно тутинди.

Ўтган йиллар ичида туман­да Аҳмаджон ака бормаган ҳудуд, кирмаган хонадон қол­мади, ҳи­соб. Не-не буюк, ях­ши фазилат­ли инсонлар сий­мосини кадр­лар­га муҳр­ла­ди. Улар орасида давлат арбоблари, ёзувчи­лар, элнинг назарига тушган эъти­бор­ли инсон­лардан тортиб, од­дий, танти деҳқону чорвадор, қурувчию ҳайдов­чи, оддий ҳунарманд косиб­дан шифокор ўқитув­чи­гача бор. Мен ҳам дастлаб шу таҳри­риятда иш бошлаганимда устоздан жуда кўп нарсани ўр­гандим. Асосийси, ҳалоллик, тўғри­сўзлик, ишга масъулият билан ёндашиш устоз­нинг шиори эди. Биз шогирдларига ҳам бу фази­латларни сингдирди.

А. Элмуродов ўтган йили хайрли ишга қўл урди. Шахсий архивини қайтадан тиклаб, ту­маннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшган инсонларнинг суратларини жам­лаб, алоҳида китоб ҳолида чоп эттирди. Ўзининг бу ҳаракати билан туман тарихини жонланти­риш­га озгина бўлсаям ҳис­са қўшди. Китоб жа­моат­чилик томонидан жуда илиқ кутиб олинди.

2017 йилда ҳам бу фидойи, тиниб-тинчимас инсон савоб­ли ишини давом эттириб, иккинчи китобини нашрдан чиқарди.

— Биринчи китоб чиққандан сўнг жуда кўпчилик бу ишни давом эттиришимни, Хатирчи­да кўплаб фидойи ва халқпар­вар инсонлар ўтганлигини, бу ерга таниқли давлат арбобла­ри ташриф бу­юришгани, улар­нинг хизматлари келажак авлод учун ҳаёт мактаби роли­ни ўташи керакли­гини таъ­кид­лашди, — дейди А. Элму­ро­дов. — Бу жараёнда шахсий архивда тўпланган тарихий материаллар китоб учун асосий манба бўлди. Шундаям туманнинг қарийб барча маҳал­лала­рида, хонадонларида бўлиб, эски сурат­ларни топдим, уларга ишлов бердим. Китоб нашрдан чиқди, мухлислар қўлига етиб борди. Туман ҳо­ким­лиги аҳолининг таклифи билан нашр этил­ган тарихий китоб тақдимотини ўтка­зиб бериш­ни режалаштирган. Албатта, бундай қўллаб-қувватлаш менга янада куч бағишлайди, ижо­димга қанот бўлади.

Ҳамон қўлида фотоаппарати билан ижодий изланишдан тўхтамаган устознинг хайрли ва савобли ишларига омад тилаймиз.

Исроил ХОЛБОЕВ,

"Дўстлик байроғи" мухбири.


"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар



Топ рейтинг www.uz

фотогалерея