Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий давлат кончилик институтида "Оқ йўл сизга, битирувчилар!" деб номланган тадбир ўтказилди. Унда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
12 июль куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуасида Ички ишлар вазирлигининг Навоий академик лицейига ҳужжат топширган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун саралаш тест синовлари бўлиб ўтди.
Кейинги йилларда мамлакатимиз аҳоли пунктларининг тозалигини яхшилаш, ободонлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
12345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
«Июль 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Оила муқаддас даргоҳ

10.10.2017

Навоий шаҳри, "Ҳаёт" маҳалласида истиқомат қиладиган Мавлоновлар хонадонига ташриф буюришимиз биланоқ, оила аъзоларининг юзидаги самимиятни кўриб, қалбимиз нурга тўлди. Хонадонда ҳожи отахону онахоннинг борликлари бу оиланинг катта бир давлати, десак, муболаға бўлмайди.

— Мустақиллик шарофати билан юртимизда ёшу қарига барча шароит­лар яратилган. Ёшларимиз хоҳласа, чет эл­лар­да ўқиши, ўз малакалари­ни оширишлари, қариялари­миз эса Ҳаж сафар­ла­ри­ни ўтаб ке­лишлари учун барча имконият­лар етарли, — дейди оила бошлиғи Олим ота. — Қаранг, дастурхонла­римиз йил­нинг тўрт фаслида ҳам тўкин. Фаро­вон ҳаёт кечи­ра­япмиз. Бу кун­ларга етказ­гани учун Ярат­ганга шукрона келти­рамиз.

Жамиятимиз равнақига ўзи­нинг муносиб ҳиссасини қў­шиб келаётган оила соҳиблари 42 йилдан буён бир-бирла­рига бўлган ишонч, садоқат, меҳр-муҳаббат туйғуларини фар­занд­лари, невараларига синг­ди­риб, аҳилликда яшаб кел­моқда. Оилада оқибат, из­зат-икром каби инсоний туй­ғу­лар­нинг қанчалар юқори қўйили­шини мазкур оила ва­киллари­нинг ширинсуханлиги, сами­мий­лигидан англаш қи­йин эмас. Турмушнинг паст-балан­дини енгиб, қийинчи­ликларга бардош бериб кел­ган ота-она­лари бугун фар­занд­лари кўз олдида сабр-бар­дош тимсоли­га айланиш­ган. Уларни ҳам оқил, доно, олийжаноб ва оқи­батли этиб тарбиялаган хона­дон соҳиб­лари бугун ўғил-қиз­ларининг бахтидан масрур бўлиб яша­моқ­далар.

Хонадонларидан маҳалла­дош­лари ҳеч аримайдиган, фа­риштамисол кишилар суҳ­ба­тидан сира тўймайсан, ки­ши. Улар билан хайрлашар экан­миз, дунёни фақат чирой­ли ранглар билан кўрадиган, тилидан шукроналик аримай­ди­ган инсонлар орамизда эканлигидан мамнун бўлдик.

Камола ЗОКИРОВА.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея