Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий давлат кончилик институтида "Оқ йўл сизга, битирувчилар!" деб номланган тадбир ўтказилди. Унда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
12 июль куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуасида Ички ишлар вазирлигининг Навоий академик лицейига ҳужжат топширган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун саралаш тест синовлари бўлиб ўтди.
Кейинги йилларда мамлакатимиз аҳоли пунктларининг тозалигини яхшилаш, ободонлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Навоий давлат кончилик институтида "Оқ йўл сизга, битирувчилар!" деб номланган тадбир ўтказилди. Унда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
12 июль куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуасида Ички ишлар вазирлигининг Навоий академик лицейига ҳужжат топширган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун саралаш тест синовлари бўлиб ўтди.
Кейинги йилларда мамлакатимиз аҳоли пунктларининг тозалигини яхшилаш, ободонлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
12345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
«Июль 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Шогирдлар қалбига йўл топган мураббий

03.10.2017

Эркин кураш билан шуғуллана бошлаганига эндигина 20 кунларча  бўлган Достон машғулотларга бошқа бормаслигини айтиб, ота-онасига инжиқлик қилди. Отаси ўғлининг бундай хатти-ҳаракатларини кўриб, БЎСМ мураббийи билан маслаҳат қилди. Мураббий Зафар Сатторов вазиятни билгач, Достон билан ўзи гаплашди.

— Нима кайфиятинг йўқ, ўғлим? — сўради му­раббий. Унинг охир­ги сўзи боланинг кўнглини юпатди.

— Устоз, эркин кураш қийин экан. Бу спорт тури мен­га уму­ман ёқ­маяпти.

Мураббий бироз ўйланиб тур­ди-да, "майли" деди ўзини атай бе­парво кўрсатиб:

— Достон, фақат бир нарса доим ёдингда бўл­син. Сенда қо­би­лият бор. Ҳозир ота-онанг ишон­­­чи­ни йўқотасан. Эркин ку­раш ёқмаган бўлса, бош­­қа спорт тури билан шу­ғуллан. Чем­пион бўлишинг шарт­мас, лекин спорт билан шуғул­лан­ган бола соғлом ва эпчил бўлади.

Устознинг куюнчаклик билан га­пиргани болага таъ­сир қилди. Би­роз ўйланиб турди-да, ки­йи­ми­ни алмаштириб, сафга бориб турди. Зафар ака мамнун бўлиб, машғу­лот­ларни бошлаб юборди.

Хатирчи туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг эркин кураш бўйича ўқитувчи-му­раббийи Зафар Сатторовни нафақат ту­ман­да, балки вилоятда ҳам кўпчилик етук мутахассис ва моҳир педагог си­фатида яхши билади. У тар­бия­лаган ўғил-қизлар бугун Ўзбекистон терма жа­моалари сафида дунёнинг қатор давлатларида ўтаётган ну­фузли мусобақаларда юксак на­ти­жа­ларга эришаётир. Жумладан, ҳам шогирди, ҳам ўғли Аббос Раҳ­монов олти карра Ўзбекис­тон чем­пиони, бир неча бор халқаро мусо­бақалар ғо­либи. Аббос 2016 йил Бра­зилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XXXI — ёзги Олим­пия ўйинларига ҳам муносиб иштирок этиб қайт­ди. Шогирди Ислом Илҳомов 2015 йил Ҳин­дис­тон давлатида эркин кураш бўйича ўсмирлар ўр­та­­сида ўтказилган Осиё чемпионатида 3-ўринни эгал­лади. Ўқувчиси Баҳора Бер­ди­­му­родова 2016 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон чем­пио­на­тида иштирок этиб, 49 ки­лограмм вазн тоифасида шоҳ­супанинг 3-поғонасига кў­та­рил­ди. Бундай ми­солларни кўп­лаб келтириш мумкин.

З. Сатторов 22 ёшида мураб­бий­лик фао­лия­тини бошлади. У таш­кил қилган эркин кураш сек­циясида ҳозирги кунда 100 на­фар­га яқин ўғил-қиз­лар маҳорат ошир­моқда.

— Болалигимизда жисмоний тар­бия ва спорт сўнг­ги ўринда ту­рарди, — деб эслайди у. — Би­рор спорт тури билан шуғулланиш учун шароит ҳам, имконият ҳам йўқ эди. Бугун эса умуман бош­­қача. Юрти­миз­нинг барча ҳудудлари, ай­ниқ­са, қиш­лоқ жойларда замонавий ва муҳташам спорт мажмуалари қад ростлаяпти. Уларда бола­ларнинг ўз­лари истаган спорт тури билан мунта­зам шу­ғул­ланиши учун кенг шароитлар яра­тилган.

Мана, бир неча йилдирки, Зафар ака янги-янги истеъдодларни кашф этиш йўлида тинмай меҳ­нат қил­моқда. У ўз иш фаолияти даво­мида меҳ­нат­­севарлиги, жонкуяр­ли­ги, фи­дойи инсоний­лиги, та­шаб­бус­корлиги, ўз билими билан соҳа­нинг ҳақиқий мутахассиси экан­ли­ги би­лан жамоа орасида ҳурмат ва эъ­тиборга сазовор бўлиб кел­моқ­да. Давлатимиз томонидан мураб­бий­нинг соғ­лом авлод тарбияси йў­ли­даги меҳнатлари му­но­сиб тақ­дир­ланиб, 2016 йилда "Йилнинг энг яхши мураббийи" деб топилди. Жо­рий йилда эса мус­тақиллиги­миз­нинг 26 йиллиги арафасида "Ўз­­бекистон Республикасида хиз­мат кўрсатган ёшлар мураббийи" фахрий унвони билан му­кофот­ланди.

Хуршида НАРЗИЕВА.

Жумамурот МИРЗАЕВ олган сурат.


"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар



Топ рейтинг www.uz

фотогалерея