Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий шаҳридаги "Ёшлар марказида" фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши, вилоят халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ҳамкорлигида ташкил қилинган "Маҳалла — менинг тақдиримда" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
12-13 декабрь кунлари атоқли адиб ва таржимон Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Иброҳим Fафуров таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳри ҳамда Кармана ва Қизилтепа туманларида адабиёт байрамлари бўлиб ўтди.
7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳридаги "Фарҳод" маданият саройида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
«Декабрь 2017»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Эътибордан мамнун диллар

08.08.2017

Навоий вилоятида уй-жойга муҳтож, жисмоний имконияти чекланган ва эҳтиёжманд хотин-қизларга Президент номидан намунавий лойиҳадаги арзон уйлар олиш имконини берувчи махсус сертификатлар ва замонавий тикув машиналари топширилди.

Бошланғич бадал тўлови амалга оширилган 20 та намунавий лойиҳадаги арзон уй-жойлар ва маҳаллий ҳокимликлар ташаббуси билан 4 та хонадонга эгалик ҳуқуқини берувчи серти­фикатларнинг топширилиши вилоятдаги 24 нафар ногирон ва меҳнатга лаёқатлилик дара­жаси чекланган хотин-қизларнинг кўнглига олам-олам қувонч улашди. Хусусан, карманалик Ҳамроевлар оиласига ҳам юртбошимиз номи­дан бундай сертификатлардан бири ҳадя этил­ди. Оила бошлиғи Акмал Ҳамроев бола­ликдан, турмуш ўртоғи Гулмира опа ҳам тақ­дир тақозоси билан 2-гуруҳ ногиронлари. Аҳил оила келажакка катта умид боғлаб 2 нафар фарзандни тарбияламоқда.

— Бу қувончли хабарни эшитиб, кўзимдан ёш қуйилиб келди, тилим калимага келмай қолди, — дейди Акмал Ҳамроевнинг онаси Меҳринисо ая. — Ногирон келиним ва ўғлим­нинг ҳаётга бўлган умиди, эртанги кунга ишон­чи янада ортди. Энг муҳими, дон маҳсулотлари корхонаси раҳбарияти келинимга тикув маши­наси совға қилиб, касаначи сифатида ишга қабул қилди. Шу тарзда ишли бўлиб, имтиёз­ли кредит асосида берилган уйнинг банк тўловларини ўз меҳнати ортидан қоплайдиган бўлди. Кўнгли ярим болаларим давлатга ҳам нафим тегсин, дейди.

Шунингдек, эҳтиёжманд ва ижтимоий ҳимоя­га муҳтож 44 нафар хотин-қизларга тикув машин­алари совға қилинди. 

Нуриддин РАҲИМОВ.

фотогалерея