Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий шаҳридаги "Ёшлар марказида" фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши, вилоят халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ҳамкорлигида ташкил қилинган "Маҳалла — менинг тақдиримда" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
12-13 декабрь кунлари атоқли адиб ва таржимон Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Иброҳим Fафуров таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳри ҳамда Кармана ва Қизилтепа туманларида адабиёт байрамлари бўлиб ўтди.
7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳридаги "Фарҳод" маданият саройида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
«Декабрь 2017»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Амалий ишлар муҳокамаси

08.08.2017

Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳаракатлар стратегияси борасидаги фармони ижросини таъминлаш бўйича вилоятда амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда қатор ҳамкор ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Дастлаб, адлия, иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, халқ таълими бош­қармалари вакилларининг ҳисоботлари тингланди.

Жумладан, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Шерзод Баҳро­нов ўз ахборотида бошқарма томонидан давлат дас­турида назарда тутилган 25 дан ортиқ қонун ҳужжати иш­лаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш юзаси­дан так­лиф­лар берилганлиги, шунингдек, хорижий дав­лат­лар­нинг тажрибаларини чуқур ўрганган ҳолда миллий қонун­чили­гимизда мавжуд бўлмаган Ўзбекистон Респуб­ли­касининг "Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги қонуннинг яхлит лойиҳаси ишлаб чиқилганлигини айтиб ўтди.

Маърузалар давомида 2016-2017 ўқув йилида тижорат банклари томонидан битирувчиларга ажратилган кредит маблағлари, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъмин­лаш, тез тиббий ёрдамнинг бугунги кундаги аҳволи, Ўзбе­кистон ва Япония ҳукуматларининг "Навоий вилоят кўп тар­моқли тиббиёт марказини жиҳозлаш" лойиҳасига биноан келтирилган замонавий тиббий аппаратлар, аҳоли учун яратилган қулайликлар бўйича маълумотлар келтирилди. 

Шунингдек, таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш борасидаги амалий ҳаракатлар тўғрисида ҳам сўз юри­тилди.

Анжуман сўнггида оммавий ахборот воситалари хо­дим­лари ўзларини қизиқтирган барча саволларга мута­хассислардан жавоб олдилар.

Зебо ҚУТЛИЕВА.

фотогалерея