Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб пахта-йиғим терими мавсуми жадаллик билан олиб борилмоқда. Мазкур мавсумда фаоллик кўрсатаётган уюшмаган аҳоли ҳамда фидойи ёшлар отрядларига бўш вақтида ёрдамга ошиқаётганлар сафи кенгайиб бормоқда.
Қизилқум кончилари маркази — Зарафшон шаҳри меҳмонлари ва бу ерга келаётган сайёҳлар учун яна бир қулайлик яратилди. Шаҳар марказида халқаро андозалар асосида тўрт юлдузли "ZARAFSHAH GRAND HOTEL" меҳмонхонаси қурилиб, ишга туширилди.
Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ҳамда судларнинг инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида жамиятда тутган ўрнини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.
Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб пахта-йиғим терими мавсуми жадаллик билан олиб борилмоқда. Мазкур мавсумда фаоллик кўрсатаётган уюшмаган аҳоли ҳамда фидойи ёшлар отрядларига бўш вақтида ёрдамга ошиқаётганлар сафи кенгайиб бормоқда.
Қизилқум кончилари маркази — Зарафшон шаҳри меҳмонлари ва бу ерга келаётган сайёҳлар учун яна бир қулайлик яратилди. Шаҳар марказида халқаро андозалар асосида тўрт юлдузли "ZARAFSHAH GRAND HOTEL" меҳмонхонаси қурилиб, ишга туширилди.
Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ҳамда судларнинг инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида жамиятда тутган ўрнини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
12345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
«Октябрь 2017»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Ҳамиша эътиборда

04.08.2017

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан "Ёшлар — келажак бунёдкори" шиори остида "Ёшлар ҳафталиги" бўлиб ўтди. Ҳафталик доирасида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллигига бағишланган "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" шиори билан тарғибот тадбирлари ҳам уйғун ҳолда ташкил этилди.

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Нуронийлар" жамғармаси, Маъна­вият тарғибот бўлими, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёзув­чилар уюш­маси вилоят бўлими билан ҳамкор­ликда ёшларни Ватан­га муҳаббат ва унинг тақдирига дахл­дорлик, фидо­йилик ҳиссини қарор топтириш ҳамда турли маф­куравий таҳдидлардан асраш, ёш­ларда миллий ифтихор туйғусини шакллантириш мақсадида, шаҳар ва туманларда "Мустақиллик - энг олий неъмат", "Кеча ким эдигу бу­гун ким бўлдик", Мустақиллик — маънавий тикланиш ва юкса­лиш", "Соғлом авлодни тар­биялаш келажаги буюк давлат пойде­ворини, фа­ровон ҳаёт асоси­ни қу­риш деганидир", "Мам­лакати­миз хавфсиз­ли­ги ва барқарор­лигини таъ­мин­лаш — бош мақ­са­димиз" мав­зу­ларида юксак аҳа­миятга эга бўлган учра­шув­лар таш­кил этилди.

Бундай учра­шувлар, айниқса, Навоий шаҳри­даги "Ишонч", "Ло­­чин", За­раф­шон шаҳрида­ги "Кончилар", "Гео­лог", Кармана тума­нидаги "Тал­қоқ", "Юқо­ри буғ", Конимех тумани­даги "Дўстлик", "Шўр­тепа", Қизилтепа тума­нидаги "Хусбиддин", "Ян­ги­­қўр­ғон", Навбаҳор тума­ни­даги "Ўр­тақўрғон", Ха­тир­чи тума­нидаги "Икром Карвон", "Тошқу­лоқ", Нуро­та тума­нидаги "Будуқ", "Ибн Сино", Учқудуқ тумани­даги "Абай", "Мустақиллик", Томди тума­нидаги "Томди­булоқ" ма­ҳал­ла фуқаролар йиғинла­рида кўтаринки руҳда ўтди.

Тадбирлар доирасида икки мингдан ортиқ маҳалла фаол­лари, ҳудуддаги ёшлар, айниқ­са уюшма­ган ёшлар иштироки таъминланди.

Ҳафталик давомида Қизилте­па туманидаги марказий истиро­ҳат боғида ёшларнинг банд­лигини таъмин­лаш, ишбилар­мон­лик қобилия­ти­ни ри­вож­­лан­ти­риш, тад­бир­корликка кенг жалб этиш мақ­са­­дида ёш­лар иш­ти­рокида ин­но­вацион ва бўш иш ўринла­ри яр­­­­маркаси таш­кил этилди. Яр­марка­да жа­ми 85 та кор­хо­на ва ташкилот мав­жуд 1235 та бўш иш ўрин­ла­ри билан иш­ти­рок этиб, унда 105 на­фар ёш би­лан ишга жой­лашиш учун шарт­номалар ту­зилди.

Шунингдек, тад­бир­лар­да имконияти чек­лан­ган ёшларга ви­лоят соғлиқни сақлаш бош­қар­маси томони­дан жо­йи­да тиббий ёрдам кўрсатилди, "Соғлом авлод учун" халқаро хай­рия фонди вилоят ҳудудий филиа­ли томонидан керакли тиббиёт воситалари, дори-дармон маҳсулотла­ри тақдим этилди.

Бундан ташқари, ижтимоий ҳимояга мухтож ёш оилалар билан учрашувлар давомида улар­нинг таклифлари, мурожаатлари кўриб чиқи­либ, тегишлилик асосида ва ҳамкорликда ижро­сини таъминлаш чоралари кўрилиши бел­гиланди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Хатирчи туман Кенгаши, туман "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳамда Ички ишлар бўлими ҳам­корли­гида хорижий мамлакатларда ишлаб қайтган 200 нафар ёшнинг муаммо ва истак­ларини ўрга­ниш мақсадида, алоҳида суҳбатлар ўтказилди.

Бундан ташқари жорий йилнинг 27 июль куни Кармана тумани "Ёшлик" ўйингоҳида барча туман (шаҳар)лардан саралаш босқичи ғолиб жамоалари иштирокида футбол мусобақаси бўлиб ўтди. Дўстона руҳда ўтган ўйинларда биринчи ўринни Навбаҳор, иккинчи ўринни Кармана тумани ҳамда учинчи ўринни Навоий шаҳри жамоаси қўлга киритди. Зарафшон шаҳри, Учқудуқ, Томди туманлари ўйинчилари ўртасидаги баҳслар ҳам муросасиз кечди.

Шунингдек, вилоятимизда ўсиб келаётган истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижод маҳсулидан баҳраманд бўлиш мақсадида, Кармана тумани ҳокимлигида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Ёзув­чилар уюшмаси вилоят бўлими, вилоят Халқ таълими бошқармаси, Ўзбекистон Журналист­лар уюшмаси вилоят бўлими, вилоят ОАВ билан ҳамкорликда "Адабиёт ва санъат — шахс маънавиятини бойитиш ва юксалтириш омили" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Сайдуллаев ҳам қатнашди.

Дилкушо НАВРЎЗОВА.

Суратлар муаллифи Сирож АСЛОНОВ.


фотогалерея